O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Олинган натижаларни таққослаш , психологик тахлили ва



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/22
Sana24.03.2022
Hajmi1,09 Mb.
#507380
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
osmirlik davrida oqish faoliyatiga nisbatan ichki motivatsiya shakllanishining

3.2.Олинган натижаларни таққослаш , психологик тахлили ва 
умумлаштириш. 
Ўқувчиларда фанларга нисбатан ижобий муносабатни келтириб 
чиқарувчи мотивларни акс эттирувчи маълумотлар қуйидаги жадвалда ўз 
ифодасини топди. 
Ўқишга ижобий муносабат мотивлари 
Мотивлар 
Ўқувчи сони 
% ҳисобда 
қизиқарли ўқитиш (ўқитувчига 
муносабат) 
19 
39.2 
Фанга нисбатан қизиқиш (билишга 
оид) 
37 
60.7 
Мароқлилик 
18 
28 
Билимлар заруриятини англаш 
21 
32.3 
Касбий қизиқиш билан алоқа 
15 
23 
Нуфўзли, баобрў кишилар таъсири 2 

Тушунтириш қийин 

1.5 
Миқдорларнинг таҳлили шуни кўрсатиб турибдики, билишга қизиқиш, 
ўқишга нисбатан ижобий муносабатдан ташқари, ўқув мотиви учун муҳим 
аҳамият касб этувчи ҳолатлардан бири-бу билимлар заруратини тушунишдир. 
Чунки ўқувчилар учун билимларнинг турмушдаги аҳамиятини тушуниб етиш, 
англаш жуда муҳим, айниқса уларнинг шахс сифатида шаклланишига ижобий 
таъсири, маданий савиясини ошириш, ўқимишли бўлишнинг ўрни юксак 
кўрсаткичга эга. Бу омиллар уларда ўзини ўзи англаш жараёнини жадал 
суръатлар билан ўсиб бораётганлигидан далолат беради. Натижада уларда бир 
қатор фанлар билан шуғулланишга онгли муносабат пайдо бўлади, оқибатда 
дифференциал муносабат тамойили бироз бўзила бошлайди. 


66 
Кўриниб турибдики, билишга оид мотив устувор кўрсаткичга (37 нафар 
60,8%) эгадир. Бунинг бош омили билишга нисбатан онгли муносабат 
шаклланганлигидир. Баъзи бир синалувчиларнинг мулоҳазасига кўра, инглиз 
тилига қизиқиш, у билан шуғулланиш мотиви жуда эрта юзага келади, бунга 
ота-оналар уларни болаликдан ўргата борадилар. Худди шу боис фанга 
нисбатан ижобий муносабат, у билан мукаммал шуғулланиш хоҳиши эрта 
уйғонганлиги туфайли англаш даражаси даврдан илгарилаб кетади. 
Тажрибанинг иккинчи топшириғи ўқишга нисбатан салбий муносабатни 
аниқлашга қаратилган эди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари натижаси ушбу 
жадвални вужудга келтирди. 
Ўқишга салбий муносабат мотивлари 
Мотивлар
Ўқувчилар 
сони 
% ҳисобида 
Предмет мазмунига қизиқишнинг йўқлиги 16 
24.6 
Ўқув жараёнига қизиқиш мавжуд эмаслиги 
(зерикарли, мароқли эмас) 
13 
20 
Муваффақиятсизликни англаш ва унга 
қайғуриш 

12.3 
Турмушда билимнинг асқотмаслигига 
эътиқод 

4.5 
Ёмон баҳо 

6.16 
Ўқитувчининг ўқувчиларга ёмон 
муносабати 
21 
32.3 
Ўқув материалини мураккаблиги 
13 
20 
Тушунтириш қийин 

12.3 


67 
Ўқувчиларда ўқишга салбий муносабатнинг пайдо бўлиши омилларининг 
энг муҳими-унинг мазмунига қизиқишнинг мавжуд эмаслиги (16 нафар – 
25%), ўқитувчининг ўқувчиларга муносабати, яъни шахслараро муомала 
заифлиги, ҳамкорликнинг етишмаслиги (21 нафар – 32%). Ушбу мулоҳазани 
далиллаш мақсадида синалувчилар мулоҳазасидан бир нечта парча келтириб 
ўтамиз: “Чет тилини ёқтирмайман, чунки ўқитувчи хатти-ҳаракати феълимни 
айнитади”,”География қизиқ фан эмас, турли мамлакатларни ҳеч қачон 
ўрганишни хоҳламайман”, “Рус тилини ёқтирмаслигимга сабаб ҳамиша 
матнни қуруқ ёд олишдир”. Ўқувчилар ўзларининг ўқишга нисбатан салбий 
муносабатини асослаганда (мотивировка қилганда) ўқув жараёнига 
қизиқишларининг камлиги, ўқув материалларининг мураккаблиги каби 
мотивларга мурожаат қилганликларнинг гувоҳи бўламиз. 
Олинган натижалар таҳлилига қараганда, ўқувчиларнинг ўқишга 
нисбатан ижобий ёки салбий муносабатларида муҳим тафовут мавжуддир. 
Ёзма ишларида улар 2 та ёки 3 та муҳим ижобий мотивларни таъкидлашга 
муваффақ бўлган бўлсалар, салбий муносабатни билдирувчи мотивлар ундан 
ҳам кам миқдорда изоҳлаб берилгандир. Бундай ҳолатнинг асосий сабаби – 
ўқувчилар томонидан ижобий мотивларнинг мумкин қадар пухта 
англашиниши, фаоллик касб этишидир. 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish