Bugungi kundagi rahbar pedagogning ташқи кўриниши ва табиати.
Замонавий мутахассис, ишбилармон, бошқарувчини кўпчилик орасида осонгина ажратиш мумкин. Дадил қадам, маънодор хатти ҳаракат, самимий жилмайиш ва бошқа кўпгина новербал сигналлар бундай одамни ажратиб турувчи белгилари ҳисобланади. Лекин ҳамма замонавий мутахассис, ишбилармон ва бошқарувчилар ҳам тўғри кийинишадимиқ Бу муаммо кўплаб жиддий илмий тадқиқотларнинг мавзусига айланган. Чунки кийим одамнинг иш мухитига, унинг хизмат алоқаларига- бевосита таъсир кўрсатади. Афсуски кўплаб мутахассис, ишбилармон ва бошқарувчи эркаклар нотўғри кийинишади. Уларнинг кўпчилиги бу масалада хотинлари, котибалари ва аёл дўстлари фикрига таянишади, улар эса баъзан атайин бўлмасада эрлари, бошлиқлари ва дўстларига нотўғри маслахат беришади.
Ишга алоқадор кийим-кечак камдан кам ўзгаришга учрайди, у анчагина консерватив, моданинг таъсиридан ҳоли. Буни албатта ҳисобга олиш зарур.
Ишбилармон одам қандай кўриниши керакқ
Салобатли ва ўзига ишонган, ишчан ва жозибали, инсофли, ишончга сазовор, башанглик ва бежиримликка даъвогарликдан ҳоли бўлмаган. Тавсия қилинаётган кийимлар варианти универсал бўлиб, у модалар журналларини ҳисобга олмаган ҳолда, кийимнинг иш муваффақиятига таъсирини оммавий ўрганиш асосида ишлаб чиқилган.
Кийим элементларининг мутаносиблиги ҳар доим унинг ранги. линияси. фактураси ва стилини ҳисобга олиши зарур. Линия куйлак, пиджак ва галстукдаги йўлларнинг умумий йўналишидир. Костюмда у ёки йўл-йўл чизиқ ёки катаклар шаклида бўлса, галстукда ёки мавхум расм ёки йўл-йўл чизиқнинг вертикал, горизонтал ёки диагонал йўналиши шаклида бўлади. ЙЎналишнинг бундай турли кўриниши кўйлакда ҳам бўлади.
Стил. Кийим элементлари стилларининг мувофиқлиги жуда мухимдир. М: консерватив, хизмат учун кийиладиган костюм катак спорт кўйлаги билан умуман қовушмайди. Кенг ёҳали костюм билан ингичка галстук ҳам қўпол кўринади. Стилнинг бирлигини бир қил тус орқали енгилгина таъминлаш мумкин. М: тўқ кўк костюм, оқ куйлак ва тўқ қизил галстук яхши дидни англатади.. Шунинг учун бир хил тусдаги костюм ишбилармон одам кийимининг асосий элементи ҳисобланади. Бундай костюмга куйлак ва галстукни истаганча вариатсия қилиш мумкин. Бир хил тусли костюм мавзусига вариатсия (турли жўзъий ўзгаришлар). Бир хил тусли костюмга ҳар қандай гулли кўйлак мос келади. Агар бунга бир хил тусли галстук ҳам қўшилса, энг ажойиб мутаносиблик вужудга келади: бир хил тус-гулли-бир хил тус. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бир хил гуллар ҳечқачон мос келмайди, уларни қар доим бир хил тус билан ажратиш керак. М: бир хил тусли кулранг костюм, тўқ қизил йўлли оч ранг кўйлак, бир хил тусли кулранг галстук энг яхши мутаносибликдир. Ёки кулранг костюм, мовий ранг кўйлак ва тўқ қизил галстук.
Демак. Бир қил тусли костюм учун учта вариант мавжуд:
1. Бир хил тусли куйлак, бир хил тусли галстук;
2. Бир хил тусли куйлак, гулли галстук;
3. Гулли шаклли куйлак, бир хил тусли галстук;
ЙЎл-йўл чизиқли костюм билан фақат бир хил тусли хаво ранг ёки оқ куйлак кийиш мумкин.
ЙЎл-йўл чизиқли костюм билан йўл-йўл изли куйлак мос келмайди, бундай костюм ва бир қил тусли кўйлакка нўхат, ромбик, уч бурчак гулли галстуклар мос келади. Катак костюмга кўйлак ва галстук танлаш жуда мураккаб. Бундай костюмга фақат бир хил тусли кўйлак, расмлари аниқ йўналишли бўлмаган бир қил рангли галстук мос келади. Иш учун ҳечқачон ёрқин рангли кийим танламанг, чунки у диққатни ўзига жалб қилади. Галстукнинг ўзунлиги тақилган ҳолатда камар даражасида бўлиши лозим. Галстукнинг энг яхши материали ипак, жун ва ип.
Галстук танлашга қийналсангиз яхшиси бир хил тусли галстук олинг, у ҳар қандай кўйлак ва костюмга мос тушаверади. Нўхат гулли, тўқ аниқ диагонал чизиқли галстуклар ҳам яхши. Ўзунлиги қўлингизни тушириб бармоқларингизни сиққанингизда этаги бармоқлар ичида қоларли даражада бўлиши лозим. Енгининг ўзунлиги катта бармоқ учидан 12-13 см тепада бўлиши керак. Кўйлак белингиз атрофида қатланмаслиги, шишиб қолмаслиги, камар тагидан чиқиб кетмаслиги керак. Баланд бўйли ва тўла эркаклар учун кўйлакнинг пастки тугмаси камардан 8см пастда бўлиши шарт, шундай бўлмаса ўзингиз тугма қадаб олинг, бўлмаса ноқулай ахволга тушиб қолишингиз мумкин. Кўйлакнинг енги 1 см пиджак енгидан чиқиб туриши керак. Агар ҳар доим яхши таассурот уйғотмокчи бўлсангиз унда: бир қил тусли костюмларни, кулранг ёки оч хаво ранг кўйлак ва тўқ қизил галстук билан; сутранг костюм ва кўк кўйлак; тўқ хаво ранг костюм ва оч ранг куйлак; сутранг ва унча ёрқин бўлмаган жигарранг тусли катак костюмлар кийинг. Алохида ажралиб турадиган, ўта ёрқин кийимлар, қора костюмни оқ кўйлак билан кийманг.
Кўпчилик олдида сўзга чиқмокчи бўлсангиз тўқ кўк ёки тўқ кулранг костюм, албатта бир қил тусли, оқ ёки оч ранг кўйлак ва галстукни костюм рангига мослаб танланг. Иложи бўлса орқангизда нималар бўлишини олдиндан ўрганинг. Сиз одамлар диққатини бошқаришингиз керак. Микрофонни тўғрилаб олинг. Телевидениега чиқиш учун ҳечқачон йўл-йўл изли костюм, оқ кўйлак кийманг ва майда гулли галстук тақманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |