МАЪРУЗА 9
МАВЗУ: Халқ хўжалиги ва саноатда кенг фойдаланиладиган синтетик полимерлар вакиллари
РЕЖА:
1. Карбозанжирли полимерлар.
2. Полиэтилен.
3. Полипропилен.
4. Поливинилхлорид.
5. Поливинилацетат.
6. Полиакрилонитрил
7. Синтетик каучуклар.
8. Гетерозанжирли синтетик полимерлар.
9. Полиэтиленоксид ва полиэтилентерефталат полимерларини
ишлатилиши.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1. М.Аскаров, О.Ёриев, Н.Ёдгоров "Полимерлар физикаси ва хи мияси" Тошкент, ЎҚитувчи, 1993, 248-308 бетлар
1. Карбозанжирли полимерлар.
Карбозанжирли синтетик полимерлар. Ўзбекистон халқ хўжалигида жуда кўп миқдорда карбозанжирли синтетик полимерлар ишлатилмоқда. Уларнинг баъзи бирларини олиш технологияси ривожланмокда. Масалан Сурхон вилояти “Шўртан табиий газни қайта ишлаш комплекси”да қишлоқ хўжалиги учун керакли полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Навоий волоятидаги “Навоиазот” бирлашмасида нитрон толаси ишлаб чиқарилмоқда.
Карбозанжирли синтетик полимерларнинг баъзи вакилларини кўриб чиқамиз.
2. Полиэтилен.
[ -CH 2 - CH 2 - ] n
Полиолифин бирикмаларнинг энг оддий вакилларидан бири - полиэтилен этиленни полимерлаш йўли билан олинади. Этиленнинг ўзи эса қуйидаги усуллар бўйича олинади:
1.Этиленнинг табиий, газ, нефть ва унинг таркибидаги газлардан олиниши. Нефтни қайта ишлаш натижасида олинадиган бирикмалар ва бунда чиқадиган газлар этилен ва унинг ҳосилаларни ҳосил қилишда энг арзон хом ашё ҳисобланади. Шунинг учун ҳам саноатда этилен асосан, ана шу усул билан олинади. Этан, пропан, бутан ва бошқа тўйинган углеводородлардан этилен ҳамда пропилен ҳосил қилиш учун уларни 800 - 900oС, 20-30% хромли пўлат аралашмасидан иборат католизатор иштирокида крекинглаб ажратиб олинади.
2. Этиленнинг этил спиртдан олиниши. Бу усул классик усуллардан бири бўлиб, этил спиртни алюминий оксиди билан сульфат кислота иштирокида 160-180 5o 0 С да каталитик дигидратлаб олинади.
160-1800
C 2 H 5 OH -----------> CH 2 = CH 2 + H 2 O
H 2 SO 4
3. Этиленни ацетилендан олиш. Ацетиленни палладий католизатор иштирокида 180-200 5o 0С да каталитик гидрогенлаб, этилен ҳосил қилинади:
180-2000
CH ≡ СH+Н 2 -----------> CH 2 = CH 2
Pd
Ҳозир этилен, бир неча усулда полимерланади. Турли усулларда синтез қилинган полиэтилен макромолекулаларининг тузилиши, катта кичиклиги ва ўзаро жойлашиш тартиби билан фарқланади, шу сабабли уларнинг физик-механик хоссалари ҳам турлича бўлади. Саноатда полиэтилен, асосан қуйидаги уч усулда ишлаб чиқарилади:
1. Юқори босим остида этиленни инициаторлар иштирокида радикал
полимерлаш
2.Ўртача босим (4-5 МПа) ва турли метал оксидлари иштирокида эти-
ленни каталитик полимерлаш.
3.Атмосфера босими ёки паст босим (0-0,3 МПа) да этиленни металлорганик комплекс католизаторлар иштирокида полимерлаш.
Юқори босим остида олинган полиэтиленнинг зичлиги паст (928-930кг/м3) бўлади, у ўз мустаҳкамлиги суюқланиш ҳарорати ва шунга ўхшаш бошқа физик-химиявий ва механик хоссалари жиҳатидан паст ва ўртача босим шароитида олинган полиэтилендан фарқланади.
Этиленни ўртача босим остида полимерлаш учун унинг циклогек сандаги (гексан, гептан ёки уайт-спиртдаги) эритмасидан фойдаланилади. Реакторга юборилган эритма 3,5-4 МПа босим остида 140-150oС да (хром оксидлари католизаторлигида) ёки молибден оксидлари 130-1600С ҳароратда полимерланиб, чўкмага тушади ва уни филтрлаб ажратиб олинади. +олган эритувчи ва этилен қайта реакторга юборилади.
Сўнгги йилларда этиленни ўртача босим остида полимерлаш учун католизатор сифатида молибден оксидлари ҳам ишлатилмоқда. Бунда ҳосил бўлган полиэтилен макромолекулалари чизиқсимон тузилганлиги учун ўз мустаҳкамлиги, зичлиги, суюқланиш ҳарорати, кристалланиш даражаси -90%, молекуляр массаси 50-800 минг, каби жиҳатлари билан юқори босимда олинган полиэтилендан устун туради.
Этиленни нормал ёки паст босимда полимерлаш Циглер ва Натта католизаторлари иштирокида амалга оширилади. Бунда этиленни триэтилалюминий ва титан хлорид (AL(C2H5)3+TiCL4) аралашмасининг алифатик ёки ароматик углеводородлардаги 1%ли эритмасидан ўтказилади. Бундай шароитда этилен 25-300С да полимерланса ҳам полимерланиш жараёнининг охирги босқичи 70-800С да босим (1 Мн/м2 ёки 10 кгс/см2) остида олиб борилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки металл-органик католизаторлар иштирокида полимерланувчи этилен жуда тоза бўлиши шарт. Полиэтилен пардалардан ясалган қоп ва бошқа буюмлар озиқ овқат маҳсулотларини сақлаш ва консервалашда тобора кўпроқ ишлатилмоқда. Полиэтилен пардалар чет элларда аэрофлекс алкотен ва АС номлари билан жуда кенг қўлланилади. Булардан ташқари, ҳозир полиэтилендан ғовак пластлар ҳам олинмокда. Улар пўлатдан 700 марта, сувдан 100 ва пўкакдан 30 марта енгил.
Сўнгги йилларда полиэтилендан синтетик тола олиш усуллари ҳам ишлаб чиқилди. Бундай толалар ўзига намликни деярли ютмайди, шунинг учун фақат техника мақсадларида ишлатилади. Бундай толалар А+Ш да а г и л е н деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |