5. Полимер эритмаларининг қовушқоқлиги.
Одатдаги "нормал" суюқликларнинг қовушқоқлиги, Пуазель қонунига мувофиқ босимга боғлиқ эмас, яъни босим ошганда ҳам суюқликнинг қовушқоқлиги ўзгармай қолаверади. Полимерларнинг суюлтирилган эритмалари ҳам бунга бўй сунади. Лекин концентрация ўзгариб бориши билан полимер эритма хоссалари ўзгаради, яъни концентрация ошиши билан қовушқоқлик ортиб боради.
Шу сабабли кўп адабиётларда полимерларни эритмалари уч бўлимга бўлинган.
1) Полимер суюлтирилган эритмалари, унда полимер концентра- цияси 1 %- гача
2) Полимер ўртача эритмалари, унга полимер концентрацияси 2-3%
3) Полимер юқори концентрацияли эритмалари, унда полимер концентрацияси 20-30 %
+овушқоқлик - суюқлик ва эритма ўз заррачаларининг бир-бирига нисбатан силжишига, оқишига ва оқишга қаршилик кўрсатиш қобилиятига айтилади.
Суюлтирилган эритма қовушқоқлиги орқали полимер ва унда бўладиган барча ўзгаришлар ҳақида бошланғич маълумотлар олиш мумкин.
+овушқоқликни аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Суюлтирилган эритмалар қовушқоқлигини капиляр вискозиметрлар билан аниқлайдилар. Юқори концентрацияли эритмаларнинг қовушқоқлигини ўлчаш учун одатда шарикли вискозиметрлардан фойдаланилади.
6. Полимерларнинг концентланган эритмалари.
Эритмада эриган модда макромолекулаларининг бир-бири билан бевосита ўзаро таъсирида бўлган эритмаларни концентрланган эритмалар дейилади. Концентрланган эритмада полимер макромолекулалари агрегатлари ва флуктацион турлар пайдо қилади.
Улар эритмада ҳар хил тартибли структура турларига эга бўлиши мумкин.
Эритмада куч таъсир этганда ёки босимни кўтарганда бу тартибли структуралар бузилади. Эритма оқиши осонлашади. Полимер концентрланган эритмаларининг босим ўзгариши билан ўзгарадиган қовушқоқлиги уларнинг структура қовушқоқлиги дейилади. Структура қовушқоқлик эритмада ҳосил бўладиган ички структуралар суюқликнинг оқишини қийинлаштиришидан келиб чиқади. Баъзи технологик жараёнларда бундай қовушқоқлик эффектив қовушқоқлик ҳам дейилади. Кўп адабиётларда бундай қовушқоқликни Ньютон ва Пуазель қонунларига бўйсунмайдиган қовушқоқлик дейилади.
Тўқимачилик ва енгил саноатда қатор полимерлар концентрацияли эритмалари шаклида ишлатилади. Масалан, пойафзал саноатида ишлатиладиган елимлар, тўқима маҳсулотларини пардозлашдаги қуюқловчи моддалар ва ҳоказо. Бундан ташқари полимерларни қайта ишлаш жараёнида ҳам асосан уларнинг концентрациялари эритмалари ишлатилади. Масалан, сунъий ва синтетик толаларни шакллантиришда ишлатиладиган эритмалар ва ҳоказолар. Полимер эритмаларининг физик ва химик ҳамда реологик хоссаларини чуқур ўрганиш уларни қайта ишлашда муаммоларни ечишда ёрдам беради.
ТАКРОРЛАШ УЧУН САВОЛЛАР:
1. қандай эритмаларга полимер эритмалари дейилади?
2. Полимерларда бўкиш жараёни қандай боради?
3. Бўкиш даражаси қандай топилади?
4. Полимер эритмалари термодинамик жиҳатдан барқарорми?
5. Термодинамик жиҳатдан қайси ҳолатда полимернинг эриши ўз
ўзидан боради?
6. қандай эритмаларга полимерларнинг суюлтирилган эритмалари
дейилади ва улар қандай хоссаларга эга?
7. Эритмаларнинг қовушқоқлиги нима?
8. Полимер эритмаларининг структура қовушқоқлиги нима?
9. Полимерларнинг консентрланган эритмалари тўқимачилик ва
енгил саноатнинг қайси соҳаларида ишлатилади?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: эритма, бўкиш, эритмалар термодинамикаси, суюлтирилган эритма, қовушқоқлик, консентрланган эритма.
Do'stlaringiz bilan baham: |