Internet saytlari:
1.
www.gov.uz - O‘zbekiston Respublikasi hukumat portali;
2.
www.mf.uz - O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi rasmiy veb sayti;
3.
www.soliq.uz - O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi rasmiy veb sayti;
4.
www.lex.uz - O‘zbekiston qonun hujjatlari ma‘lumotlari milliy ba‘zasi rasmiy sayti;
5.
www.pfru.uz - O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi byudjetdan
tashqari Pensiya jamg‘armasi rasmiy veb sayti;
6.
www.stat.uz - O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistikasi Qo‘mitasi rasmiy veb
sayti.
412
413
414
I. ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ўқув фанининг долзарблиги.
Мамлакат иқтисодиѐти ва ижтимоий
ҳаѐтида давлат молияси ва унинг муҳим таркибий қисми бўлган давлат
бюджети алоҳида ўрин эгаллайди. Давлат бюджети давлатнинг қатор
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий, экологик ва бошқа функцияларини амалга
оширишнинг моддий-молиявий асосини ташкил этади ва мамлакат молия
тизимининг барча бўғинлари билан бюджет-молия қонунчилиги билан тартибга
солинадиган муайян муносабатларга киришади.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини
бажариш, иқтисодиѐтни барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, жаҳон
бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаш, шулар асосида изчил иқтисодий ўсишни
таъминлаш, халқимизнинг ҳаѐт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш
борасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш шароитида давлат
бюджетининг амал қилиш механизмларини ўрганиш ҳар қачонгидан ҳам
долзарбдир.
Ўқув фанининг олий касбий таълимдаги ўрни.
Давлат молияси
тизимида фаолият қилувчи мутахассислардан давлат бюджет муносабатларини
тўғри ва самарали ташкил этиш механизмларини пухта билиш ва амалиѐтда
қўллай олиш талаб этилади. Шу сабабли бакалавриатнинг ―Молия‖ таълим
йўналиши ўқув режасига ―Давлат бюджети‖ номли фан киритилган бўлиб,
ушбу фан дастурида
“
Давлат бюджети‖ фанининг предмети, мақсад ва
вазифалари, давлат бюджетининг моҳияти ва аҳамияти, бюджет тузулиши ва
бюджет тизими, давлат бюджетининг ҳуқуқий асослари, давлатнинг бюджет-
солиқ сиѐсати, бюджет тизимини бошқариш, бюджетлараро муносабатлар,
бюджет таснифи, давлат бюджети даромадлари тизими, давлат бюджети
харажатлари тизими, бюджет жараѐни, давлат бюджети ғазна ижросини ташкил
қилиш, бюджет
ташкилотларини
молиялаштириш
асослари,
давлат
бюджетининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш
харажатлари, давлат бюджетининг иқтисодий тармоқлар ва марказлаштирилган
инвестиция харажатларини молиялаштириш, бюджет назорати каби мавзулар
узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини
топган. ―Давлат бюджети‖ фанини чуқур ўрганиш давлатнинг ижтимоий-
иқтисодий вазиваларини амалга оширишнинг молиявий таъминоти, уни
режалаштириш ва тақсимлаш борасидаги муаммоларни ҳал қилишда муҳим
аҳамият касб этади. ―Давлат бюджети‖ фанини чуқур ўрганиш бюджет
жараѐнини ташкил этиш ва унинг амалдаги меҳанизмини ҳамда бюджет
муносабатларини тўлиқ ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
415
―Давлат бюджети‖ фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс
ҳисобланиб, ―Молия‖ таълим йўналишида 3-курснинг 6-семестрида ва 4-
курснинг 7-семестрида ўқитилиши режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |