O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent to‘qimachilik va engil sanoat instituti



Download 14,93 Mb.
bet47/112
Sana29.04.2022
Hajmi14,93 Mb.
#591114
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112
Bog'liq
1-мавзу кириш

Товланувчанлик. Бу инсоннинг кўзгудек қайтарилган ва тарқатилган нурлардан иборат бўлган ёруғлик оқимини тасаввур қилиши. Бу ёруғлик оқимида кўзгудек қайтарилган нурлар қисми қанча кўп бўлса, газламаларнинг товланувчанлиги ҳам шунча катта бўлади. Бинобарин, газламаларнинг товланувчанлиги уларни ҳосил қилувчи толалар ва ипларнинг товланувчанлигига, уларнинг тузилишига ва жойлашишига, ҳамда газламаларнинг сирт кўринишига боғлиқ. Газламаларнинг товланувчанлиги ФБ-2 маркали фотоэлектр товланувчанликни ўлчовчи асбобда аниқланади.
Оппоқлик - газламанинг ранги ва бенуқсон оқ сирт ранги орасидаги умумийлик даражасини кўрсатади. Газламаларнинг оппоқлигини электрон компаратор ЭКС-1 ёки фотоэлектр ФБ-2 асбобларида аниқлаш мумкин.
Тиниқлик - газламалар орқали ёруғлик оқими ўтишини ҳис қилиш билан боғлиқ бўлиб, газламанинг толавий таркиби ва тузилишига боғлиқ. Газламанинг зичлиги ва қалинлиги ошиши билан унинг тиниқлиги пасаяди.
Электрланувчанлик - бу газламаларнинг маълум шароитларда ўз сиртига статик электр зарядларини тўплаш хусусияти.
Тайёрлаш ва фойдаланиш жараёнларида трикотаж газламалари албатта бошқа жисм сиртларига тегади ва ишқаланади. Натижада, уларнинг сиртида бирданига иккита жараён ўтиб боради: зарядлар узлуксиз тўпланади ва тарқалади. Бу иккала жараёнлар орасидаги мувозанат бузилса, газламаларнинг электрланиши аён бўлади.
Газламаларнинг электрланувчанлиги заряднинг катталиги ва ишораси (мусбат ёки манфий) билан тавсифланади. Зарядларни тўплаш жараёни тарқалиш жараёни билан биргаликда ўтгани туфайли газламалар электрланувчанлигининг асосий тавсифи бу уларнинг солиштирма электр қаршилигидир.
Газламаларнинг электрланувчанлиги уларни ҳосил қилувчи толаларнинг кимёвий тузилиши ва гигроскоплигига, атрофдаги ҳаво намлигига, ўрилишига боғлиқ бўлади. Кўпинча газламаларнинг электрланувчанлиги-бу салбий хусусият. У газламалар ва буюмларни тайёрлаш жараёнини қийинлаштиради. Кийиб юрганда эса кийим тез кир бўлади, баданга ёпишади ва одам ўзини ноқулай ҳис қилади.
Инсон терисига тегиб турганда газламаларнинг мусбат зарядли электр майдони одамнинг асаб, юрак-томир туркумига салбий таъсир кўрсатади. Манфий зарядланган электр майдони эса фойдали таъсир кўрсатади, ревматизм каби касалликларни даволашда ёрдам беради.
Газламаларнинг электрланувчанлигини камайтириш учун электрланишга қаршилик кўрсатувчи махсус моддалар (антистатиклар) билан ишлов берилади ёки толалар аралашмасини тайёрлаганда бир-бирини нейтраллайдиган толалар танланади.
Газламаларнинг электрланувчанлиги ИВЗ-1 маркали электр зарядларининг катталиги ва ишорасини ўлчовчи асбобда аниқланади. Газламалларнинг солиштирма электр қаршилигини аниқлашда эса ИЕСТП-1 маркали асбобидан фойдаланилади.


Таянч иборалар
Шимиш, гигроскопиклиги, сув шимдирувчанлиги (капиллярлиги), сувни ютиши, ҳаво ўтказувчанлиги, буғ ўтказувчанлик, газламаларнинг сув ўтказувчанлиги, материалнинг сув ўтишига қаршилиги, иссиқни сақлаш хусусиятлари, газламаларнинг иссиқни ютиш хусусияти, оптик хоссалар, ахроматик ранглар, хроматик ранглар, товланувчанлик, оппоқлик, тиниқли, электрланувчанлик



Download 14,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish