ФОРС ТИЛИ СИЁСИЙ ТЕРМИНОЛОГИЯСИДА
СИНОНИМИЯНИНГ ЎРНИ
Зафар ШАМСИДИНОВ,
“Синхрон таржима” мутахассислиги 1-курс магистранти,
Илмий раҳбар: PhD. Нилуфар Ходжаева
Бугунги кунда форс ва ўзбек тиллари терминологиясининг аж-
ралмас бир қисми ҳисобланувчи сиёсий терминларни ўрганиш ўз
аҳамиятига эгадир. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Эрон ўрта-
сидаги сиёсий-иқтисодий ва маданий алоқалар бир мунча жонлан-
ди. Жорий йилдан бошлаб Тошкент ва Теҳрон ўртасида мунтазам
авиақатновлар йўлга қўйилиши, эронлик ишбилармон ва сар-
моядорларнинг юртимиз иқтисоди-ётига инвестиция киритишини
ортишига омил бўлиб хизмат қилишига умид қиламиз. Лексик
қатламларнинг барчасида бўлгани каби сиёсий терминологияда
ҳам синонимия мавжуд. Форс тили ҳам бундан мустасно эмас.
57
Умуман олганда форс тилида терминларда синонимия борасида
бир қанча эронлик ва хорижлик эроншунослар тилшунослар шу-
ғулланганлар. Хусусан эронлик тилшунослар Ораш Гўландом
Карим ва Ҳосейн Гўломиларнинг мақоласи
56
, рус эроншунос оли-
маси Гладкова Елена Львовна
57
нинг айнан сиёсий-иқтисодий тер-
минларга бағишланган мақоласини
58
келтириб ўтиш мумкин.
Ўзбек олимларидан А.Ҳожиев
59
, С.Акобиров
60
ва Ҳ.Дадабоев-
лар
61
терминларни ўрганиш борасида баракали ижод этишган. Айнан
форс тилидаги терминларни ўрганиш масаласи бўйича эса,
Ҳ.Мирзаҳмедова
62
ишини келтириб ўтиш мумкин. Бироқ терминоло-
гияда синонимия ҳодисасига тўғрисида ўзбек тилида чуқур тўхталиб
ўтилмаган. Терминологияда синонимия масаласи таниқли олимлар
томонидан кўп изланишлар мавзуси бўлиб келган, аммо ҳозирги
кунга қадар ушбу лингвистик ҳодисанинг моҳиятига бир хил қараш
мавжуд эмас
63
. Терминологик синонимиянинг чегараларини
аниқлаш, терминологияда синонимиянинг мезонларини белгилаш,
синонимия ва ўзгаришнинг ўзаро боғлиқлиги каби мунозарали
масалалар сақланиб қолмоқда.
Терминологияда синонимия ҳақида гап кетганда, шуни таъкид-
лаш керакки, термин тизимларида умумий тил луғатининг бошқа
қатламларида бўлгани каби бир хил тизим муштаракликлари мав-
жуд
64
. А.Коваль
65
ҳамда Е.Толикина
66
терминологик синонимияни
56
Карим А. Г., Х. Голами.
Абсолютные синонимы в научной терминологии в русском и
персидском языке в сопоставлении //
Lingua mobilis № 1 (54), 2016;
57
Гладкова Е.Л. Общественно-политический перевод. Персидский язык. – М., 2005
58
Гладкова Е.Л. Новые термины в общественно-политической лексике современного
персидского языка (pdf нақли) /// www.mgimo.ru/gladkova
59
Ҳожиев А. Термин танлаш мезонлари. – Т.: Фан, 1996
60
Акобиров С. Тил ва терминология. – Т., 1968
61
Дадабаев X. Общественно-политическая и социально-экономическая терминология в
тюркоязычных
письменных памятниках XI-XIV вв. – Т.: Ёзувчи, 1991
62
Мирзааҳмедова Ҳ. Форс тили транспорт терминларининг структур қатламлари ва
ясалиш усуллари // фил.фан. фалсафа доктори (PhD) дисс. автореферати, Т., 2017
63
И.И. Ворона. К вопросу терминологической синонимии // Филологические науки. Вопро-
сы теории и практики (входит в перечень ВАК). Тамбов: Грамота, 2013. № 3. Ч. 2. стр., 51
64
Ўша манба, ўша бет.
65
Коваль А. П. Синонимика в термінології // Дослідження з лексикології й лексикографії. К.:
Наук. думка, 1965
66
Толикина Е. И. Некоторые лингвистические проблемы изучения термина //
Лингвистические проблемы научнотехнической терминологии. М.: Наука, 1970
58
салбий ҳодиса деб ҳисоблайдилар
67
, чунки у терминологик тизим-
нинг таркибий яхлитлигини бузади, унинг ишлашини қийинлашти-
ради, синоним муносабатларига кирадиган атамалар кўп ҳолларда
кераксиз ҳамда терминологиянинг зарурий шартларини бузиш – ата-
манинг синоним ёзишмалари йўқлиги боис терминологияни ўзлаш-
тиришни қийинлаштириши, шунингдек ахборотни тақдим этишга ва
уни ноаниқ қабул қилишга олиб келади деб қаралади. Бошқа
олимлар хусусан, О.Ахманова
68
, В.Даниленко
69
лар синонимлар
фойдали эканлигини таъкидлайдилар, зеро улар (терминлардаги си-
нонимлар)нинг ҳар бири бу тушунчани турли йўллар билан очиб бе-
ради; терминологик синонимларнинг мавжудлиги умуман термино-
логик тизимнинг семантик ривожланишига ҳисса қўшади, муайян
контсепцияга энг муносиб атамани танлашга ёрдам беради, терми-
нологияда синонимларнинг мавжудлиги материал тақдимотида так-
рорийликни олдини олади ҳамда терминилогик синонимлар фой-
даланувчиларнинг коммуникатив эҳтиёжларини тўлиқ қондиради
70
.
В.Лейчик
71
эса, терминологияда синонимларнинг мавжудлигини
фан ривожланишининг табиий натижаси ва объект ҳақидаги илмий
билимлар ҳажмининг ўсиши деб баҳолайди.
Синонимия одатда, терминологияни шакллантиришнинг бош-
ланғич босқичига хос бўлиб, бир маънони ифодалаш учун бир
қанча вариантларни термин сифатида тавсия этади. Бироқ си-
нонимия терминологияда ўзига хос бир табиатга эга бўлиб, бадиий
тилдаги синонимиядан бажарувчи вазифаси бошқа
72
. Термино-
логияда мутлақ синонимия деганда, дублетлик ҳодисаси тушу-
нилади (мас., потенциал – имконият; капитал – сармоя;
офтальмолог – окулист – кўз шифокори ва ш.к.).
Сиёсий лексиканинг ўзига хосликларидан бири доимий равишда
янги терминларнинг кириб келиши ҳисобига бойиб бориши ва за-
67
Ворона И.И. К вопросу терминологической синонимии // Филологические науки. Вопросы
теории и практики (входит в перечень ВАК). Тамбов: Грамота, 2013. № 3. Ч. 2. стр.,51.
68
Ахманова О.С. Очерки по общей и русской лексикологии. М.: Учпедгиз, 1957. 295 с.
69
Даниленко В.П. Русская терминология: опыт лингвистического описания. М.: Наука, 1977.
246 с.
70
И.И.Ворона. К вопросу терминологической синонимии // Филологические науки. Воп-
росы теории и практики (входит в перечень ВАК). Тамбов: Грамота, 2013. № 3. Ч. 2. стр.,
51
71
Лейчик В.М. Терминоведение:предмет, методы, структура. М.: КомКнига, 2006.256 с.
72
А.Г.Широколобова. Терминологическая синонимия на примере русских и английских
терминов дамбостроения // Вопросы когнитивной лингв-ки № 3 (036) 2013 г. С.127.
59
рурий сиёсий тушунчаларни тилда ифода этишини белгилашдан
иборат
73
. Сиёсий лексиканинг асосий қатламинининг юзага келиши-
да халқаро, ташқи ва ички сиёсатда глобал миқёсда ёки мамлакат
ичида рўй бераётган сиёсий ҳаётнинг ўзгариши каби омиллар туртки
бўлади. Биз кўриб чиқмоқчи бўлган форс тилининг сиёсий лек-
сикасида ҳам бир мунча ўзгаришлар юз берди. Одатда сиёсий
матнлар қисқа ва аниқ жумла тарзида тузилади ҳамда уларда оғзаки
нуқт шаклини қўллашга йўл қўйилмайди
74
. Терминологияда қуйида-
ги термин-синонимларни кўриш мумкин: 1) нисбий синонимлар; 2)
мутлақ синонимлар; 3) терминологик дублетлар
75
.
Бугунги кунда форс тилида ҳар қандай ўзлашма қатлам ва тер-
минларнинг ўрнига Форс тили ва адабиёти академияси томонидан
уларга муқобил бўлган янгидан-янги сўзларни таклиф этилган ва
этилмоқда. Шу боис ҳозирги замон форс тили одатда ўз ички
бойиш (спонтанлик) йўлидан бормоқда ва бу ҳолат сиёсий
терминологияни ҳам четлаб ўтгани йўқ
76
.
Масалан, تسايس
Do'stlaringiz bilan baham: |