8.3. Материалларни синашнинг асосий усуллари
Коррозиянинг турли кўринишларига қарши металл материалларнинг чидамлилигини синаш конструкциялар ва жиҳозларнинг узоқ вақт ва хавфсиз ишлашига қўйиладиган талаблардан келиб чиқади. Материаллар коррозион чидамлилигининг мезонлари сифат ва миқдорий бўлиши мумкин. Коррозион синаш давомида синаладиган намуна ташқи кўриниши билан коррозион муҳитда бўладиган ўзгаришларни баҳолаш сифат мезонига киради.
Намуна ташқи кўринишида бўладиган ўзгаришларни баҳолаш визуал ёки микроскопларни қўллаш орқали амалга оширилади. Бунда металл сирти морфологиясининг ҳамда рангининг ўзгариши таҳлил қилинади. Коррозион муҳитда бўладиган ўзгаришларни унда эримайдиган коррозия маҳсулотларининг пайдо бўлиши ва шаффофлигининг бузилишига қараб баҳолаш мумкин. Сифат методларига индикаторли методлар мисол бўлади.
Материаллар коррозион чидамлилигининг миқдорий мезонлари қўлланиладиган синов усулларининг ўзига хослиги билан белгиланади. Бундай усуллар одатда турлича физик ва физик-кимёвий катталиклар масалан, ток ва потенциалнинг қиймати, металлнинг йўқотган массаси (массанинг ўзгариши), коррозиянинг кетган чуқурлиги, металлдаги локал жароҳат ўчоғларининг жойи ва сони, коррозион ёриқларнинг борлиги ва чуқурлиги ва б. баҳолашга асосланади. Энг кўп ишлатиладиган металлар коррозион чидамлилигининг миқдорий мезони – металл қалинлигининг текис юпқаланиш тезлиги (мм/йил) ҳисобланади. Пўлат учун коррозион чидамлиликнинг ўн балли шкаласи ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ҳар хил чидамлилик балларига металлнинг маълум бир юпқалашиш тезлиги тўғри келади (8.1-жадвал).
8.1-жадвал
Металлар каррозияга бардошлилигининг ўн балли тизим буйича бахоланиши. (Гост 13819-68 бўйича)
№
|
Бардошлилик гуруҳи
|
Коррозия тезлиги (мм/йил)
|
Балл
|
1.
|
Мутлақо бардошли
|
0,001 дан кам
|
1
|
2.
|
Анча бардошли
|
0,001 дан 0,005 гача
0,005 дан 0,01 гача
|
2
3
|
3.
|
Бардошли
|
0,01 дан 0,05 гача
0,05 дан 0,1 гача
|
4
5
|
4.
|
Бардошлилиги паст
|
0,1 дан 0,5 гача
0,5 дан 1,0 гача
|
6
7
|
5.
|
Кам бардошли
|
1,0 дан 5,0 гача
5,0 дан 10,0 гача
|
8
9
|
6
|
Бардошсиз
|
10,0 дан юкори
|
10
| Бу шкалага асосан ҳар қандай металл ёки қотишманинг бардошлигиги 0,1мм/йилдан катта бўлмаса, у технологик жараёнларда ишлатиладиган қурилма ёки жиҳозлар тайёрлашга яроқли ҳисобланади.
Ҳозирги вақтгача мавжуд бўлган барча синов усулларини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:
дала синов усуллари;
табиий шароитдаги (натур) синов усуллари;
лаборатория шароитидаги усуллар;
Дастлабки икки турдаги синовлар табиий шароитда ўтказилиб, улар узоқ вақт (ойлаб) талаб қилади. Биринчисида ишлатиладиган жиҳознинг керакли жойга ўрнатилган намуна – гувоҳнинг ўзини тутишига қараб материалнинг коррозион бардошлилиги тўғрисида хулоса қилинади. Иккинчи ҳолда жиҳозлар (ёки конструкциялар) нинг тажриба намуналари синовлардан ўтказилади. Шуни айтиш лозимки, баён этилган синов усулларининг иккаласи ҳам юқори ишончлиликка эга эмас. Бунга сабаб, дала шароитида агрессив муҳитнинг намуна-гувоҳ билан металл конструкциясидаги элемент-га таъсири бир хил бўлмаслигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |