87
Нерв системасининг симпатик қисми. Нерв системаси симпатик
қисмининг марказлари орқа мия кўкрак-бел қисмларининг ён тармоқларида
жойлашган. Opқa миядан чиққан нейронларнинг нейрити орқа миянинг
ҳаракат нервлари билан аралаш ҳолда чиқади ва орқа мия олдида тамом
бўлади. Орқа мия олдидан иккинчи нейрон бошланиб, унинг танаси
жойлашган қисм умуртқа поғона олди
симпатик тугунлар ҳосил қилади. Бу
тугунлар умуртқа поғонасининг икки ёнида занжир шаклида жойлашган.
Улар бир-бирига боғланган умуртқа чегара симпатик стволини ҳосил қилади.
Бунда кул ранг тугундан кейин миэлин билан қопланмаган нерв толалари
бошланади. Бу нерв толалари қон томирлар, безларни, силлиқ мускулларни
ва кундаланг-тарғил мускулларни таъминлайди. ҳар икки томондаги
симпатик стволда 3 та бўйин, 10-12 та кўкрак, 5 та бел, 4 та думғаза ва 1 та
дум тугунлари жойлашади.
Бўйин тугунларидан энг юқоридагиси юқориги бўйин симпатик тугуни
бўлиб, ундан ички уйқу артерия нерви, ташқи уйқу артерия нерви, чуқур
тошсимон нерв, катта юза тошсимон нерв чиқади. Булардан ташқари,
юқориги бўйин тугуни тил-томоқ, адашган, тил ости нервларга ҳам
тармоқлар беради.
Бўйиннинг ўрта симпатик тугуни энг кичик тугун бўлиб ундан
қалқонсимон тоғайнинг артерия нерви ва юракнинг ўрта нерви чиқади.
Пастки бўйин симпатик тугуни йирикроқ бўлиб, асосан юракнинг пастки
нервини ҳосил қилиб, юракка тармоқланиб киради. Шундай қилиб, бўйин
тугунларидан юракка томон уч жуфт нерв чиқади.
Кўкракдаги 10-12 та симпатик тугун қовурғаларнинг умуртқаларга
туташган қисмида жойлашади. Уларнинг юқориги қисми бўйиннинг пастки
қисмидаги тугунлар билан туташиб,
юлдузсимон тугун ҳосил қилади. Бу
тугуннинг нервлари кўкрак аортаси, қизилўнгач, бронхлар, ўпкага боради.
Булардан ташқари, бу тугундан иккита йирик нерв - катта ва кичик
чувалчангсимон нерв чиқади.
Қуёшсимон тугун (plexus celacus) знг йирик тугун бўлиб, буйрак усти
безлари орасида жойлашган. Бу тугун таркибига бир жуфт ярим ойсимон ва
тоқ юқориги чарви тугунлари киради. Бу тугундан чиққан нервлар бўйрак
усти безини, жинсий безларни ва меъда ости безларини, буйрак, ошқозон,
жигар, талоқ, ингичка ичакни ва йўғон ичакнинг бир қисмини таъминлайди.
Пастки чарви тугунидан чиққан нервлар чамбар ичакнинг тушувчи,
сигмасимон қисмларини ва тўғри ичакнинг юқориги қисмини таъминлайди.
Бундан ташқари, нерв системасининг симпатик қисмидан чиққан нервлар
тўғри ичакнинг пастки қисмини, сийдик пуфагини, ўруғ чиқариш йўлларини,
простата безини, бачадонни, қинни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: