O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

МУСКУЛ (МУШАК) ТЎҚИМАСИ 
Бу тўқима толаларининг протоплазмасида қисқариш хусусиятига эга 
бўлган, табақаланган махсус ингичка толалар (миофибриллар) бўлиши билан 
бошқа тўқималардан фарқ қилади. Организмда икки хил: силлиқ ва 
кундаланг-тарғил мускул тўқималари бўлиб, силлиқ мускул тўқимаси ички 
органлар, томирлар системасида бўлади, кўндаланг-тарғил мускул тўқимаси 
скелетдаги суякларни қоплаб олади. Мускул тўқимаси мезенхимадан 
ривожланади. Силлиқ мускул тўқимасининг хужайралари узунасига чўзилган 
дук шаклда бўлиб, хужайралар цитоплазмасида овал шаклдаги ядро бор. 
Миофибрил толалари бир-бирига параллел жойлашган бўлиб, қисқариш 
хусусиятига эга.
Кўндаланг-тарғил мускул тўқимаси ички органлардан баъзилари 
(ҳалқум, қизилўнгач, тил, ҳиқилдоқ мускуллари) деворида ҳам учрайди. Бу 
тўқиманинг бўйи бир неча сантиметрга етади. Кўндаланг -тарғил мускул 


10 
толалари микроскопда кўрилганда, қисқарувчи моддаси кўндаланг-тарғил 
бўлиб кўринади, чунки мускул толаларининг миофибрилларида изотоп ва 
анизотоп заррачалар жойлашган. Бу заррачалар нурни турлича синдиради.
Юрак мускул тўқимаси ҳам кўндаланг-тарғил мускул тўқимасига 
ўхшайди. Бироқ ихтиёримиздан ташқари қисқаради.
НЕРВ ТЎҚИМАСИ 
Нерв тўқимаси ташқи муҳит таъсирида ички органларда содир 
бўладиган таъсиротларни, яъни қўзғалиш, турли сезгиларни, нерв 
импульсларини ўтказиш вазифасини бажаради. Нерв тўқимаси нейрон ва 
ёрдамчи структура-нейроглиядан тузилган. Нейроглия кўп ўсиқли 
ҳужайралардан иборат. Нейроглия ҳужайралари орасида нерв хужайралари 
жойлашади. Нейроглия ҳужайралари нейронларга нисбатан таянч-трофик 
функцияни ўтайди. Нейрон бир неча ўсиқларга эга бўлган нерв ўсимталари 
ва нерв ҳужайраси танасидан иборат. Узун ўсиқлар нейритлар, катта ўсиқлар 
дендритлар деб аталади. Нерв ҳужайралари турли-туман шаклда 
(юлдузсимон, юмалок, овал ва ноксимон) бўлади. Улар нерв системасининг 
турли қисмида жойлашган бўлади. Нерв хужайрасидан чиққан нейритнинг 
узунлиги бир метр ва ундан узун бўлади. Калта толалари кўп тармоқли 
бўлиб, бир нечта бўлади. Нерв толаси ёғсимон моддадан тузилган миелин 
парда, унинг устини эса шванн пардаси -неврилемма ўраб туради. Миелин 
парда нерв толасининг баъзи қисмларида бир оз торайиб, Ранвье 
боғламларини (бўғимларини) ҳосил қилади. Бу пардалар нерв толаларини 
бир-биридан ажратади ва ҳимоя вазифасини бажаради.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish