O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti fakultet: Tarix Kafedra: "O’zbekiston tarixi" kurs ishi mavzu: Ahmad Donishning “Mang’it amirlari tarixi”asari Buxoro toponimikasini o’rganishda manba sifatida


Аҳмад Донишнинг «Рисола» ёки «Манғит сулоласи тарихи» асарида манғитлар даври тарихининг ёритилиши



Download 83,97 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi83,97 Kb.
#76793
1   2   3   4
Bog'liq
Donish

Аҳмад Донишнинг «Рисола» ёки «Манғит сулоласи тарихи» асарида манғитлар даври тарихининг ёритилиши.
Ўрта Осиёни Россияга қамраб олган Бухоро амирлиги тарихи бўйича энг машҳур ва эътиборлиси бу Аҳмад Донишнинг «Бухоро манғитлари қисқача тарихи» асаридир. Асар Бухоро амирлари сулоласи бошқаруви тарихига оид ўткир сатира тарзида ёзилган. А.Дониш ушбу асарни ёзар экан, бу сулола ҳукмронлиги қулаши муқаррар деган хулоса келади. Асарда муаллиф ўз кўзи билан кўрган, ўзи гувоҳ бўлган воқеалар, яъни амир Музаффархон бошқаруви даври воқеалари (1850-1885 й) амир Абдулаҳад ҳукмронлигининг бошидаги воқеаларга катта аҳамият берилиб, яхши ёритилган12. Яна асарда чор ҳарбийларининг Ўрта Осиёга кириб келиши, Жиззах ва Самарқанднинг босиб олинишига доир сатрлар ҳам мавжуд. Асарнинг ўрганилиши даражасига келадиган бўлсак, бу асарни А.Дониш замондошлари орасида машҳур бўлганлиги ҳақида айтиш қийин албатта. Чунки С.Айний ҳеч қаерда бу асар ҳақида эслаб ўтмайди, ваҳоланки у Аҳмад Дониш билан шахсан таниш бўлган, ўзини А.Донишнинг ўқувчиси деб билган. Е.Э.Бертельс А.Дониш номаълум асарининг қўлёзмасини олганлигини эълон қилади. Бертельс уни «Рисола» деб номлаб қисқа маъноли қилиб ўз мақоласига киритган эди1. Ва у шундай изоҳ беради: «Мен ўйлайманки асарни номи кейинроқ, муаллиф ўлимидан сўнг берилган. А.Донишнинг ўзи «Рисола» деб ном берган»1946 йилда олим С.У.Улуғзода томонидан Аҳмад Донишнинг бу асарини қисқа маъносини баён қилади. Шундан сўнг, илмий жамоат А.Донишнинг бу асари билан танишгандан сўнг, асарнинг қўлёзма вариантларини топиш устида пухта қидирув олиб борилади. 1859 йил ушбу асарнинг биринчи босма нашри тожик ёзувида чиқади. 1960 йил А.М.Мирзоев 5 та қўлёзма асосида бутун танқидий матнини нашрдан қаради. Иккинчи нашр катталиги бўйича биринчисидан катта фарқ қилар эди.13
Шу билан бирга қўшимча матн янги қизиқарли материалларни ўз ичига мужассамлаштирган эди. Масалан Аҳмад Донишнинг муқаддимаси худди тарихчидай муаллиф таърифи учун бизга кўп янгиликлар беради. Бу қўшимча матнда Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Қўқонда бўлган хитой-қирғизларнинг қўзғолонлари ҳақида янги, қизиқарли маълумотлар бор. Асарда мамлакат иқтисодий аҳволини яхшилаш чоралари, суғориш масалалари бўйича муаллифнинг тахминлари кенг ёритилган. Асардаги тарихий воқеалардан келиб чиқиб А.М.Мирзоев А.Дониш бу асарини умрининг охирги йилларида 1895-1897 йилларда ёзган деган хулосага келади.А.М.Мирзоев ушбу асарга юқори сиёсий аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиб, унга қуйидагича баҳо беради: «Бу асар мавжуд бошқарув органлари ислоҳоти ҳақида эмас балки амир ва унинг ҳукуматига қарши қаратилган»14.
Шундай қилиб бу асар 1960 йилларга қадар тўлалигича рус, ўзбек ва бошқа тилларга тўлиқ таржима қилинмаган, гарчи кўп тадқиқотчилар томонидан мурожаат қилинган бўлсада.
Асарнинг номи «Рисола ёки Бухоро манғит амирлари қисқача тарихи» шартли равишда қўйилган А.Донишга замондош шоирларнинг ёки ундан кейингиларнинг шеър, ғазал, тазкираларида А.Донишнинг поэтик асарлари ва унинг машҳур «Наводир-ул-вақое» асари эслатилади. Аммо «Рисола» ҳақида эслатилмайди.
1967 йилда Душанбеда чиққан олим Нажафова томонидан асар рус тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқди ва олим томонидан Аҳмад Донишнинг «Манғит амирлари тарихи» рисоласи деган ном берилди.
Асар аҳамиятлилигига, кенглигига қараб шартли равишда иккига бўлинган. Унча катта бўлмаган биринчи қисмида муаллиф фақат ўзи эшитган ёзма манбалар орқали воқеалар ҳақида ёзган. Унда амир Дониёлнинг ҳукмдорлигининг сўнгги йиллари, 3 та амирлар Шоҳмурод, Ҳайдар, асруллоларнинг ҳукмдорлик даврлари ҳақида қисқача маълумотлар келтирган.
Асарнинг камчилиги шундаки Аҳмад Дониш ўзи шоҳиди бўлмаган воқеалар, сиёсий жараёнлар ҳақида ёзар экан, улар қайси манба, ёки асардан олинганлиги ҳақида изоҳлар келтирмаган. «Рисола»да фақатгина 2 та тарихий асар эслатиб ўтилади: «Темур тузуклари», «Равзат ус-сафо».
«Рисола» нинг кейинги қисми биз учун яна ҳимроқ. Аҳмад Дониш тарихчи сифатида ўз кўзи билан кўрган, ўзи гувоҳ бўлган воқеалар ҳақида келтирган ҳолда ўзи кузатувчи бўлиб қатнашган. Биринчи қисмида кўрсатилганидек, у умумий маълум машҳур тарихий маълумотларни ёритади, тез-тез шу билан бирга уларга муносабатини билдириб ўтади. Тарихий воқеа-ҳодисаларга, айрим сиёсий арбоб ва амирларга ўз баҳосини беради. У хронологик тартибда баён қилади. Иккинчи қисмда эса мунтазам баён қилинмай, тез-тез хронологик тартиб бузилган. Унда умумий хўжалик ишлари тартиби ўлчовлари бўйича, давлат, ер сиёсатига оид ислоҳотлар муаллифнинг нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда келтирилади. Юқоридагиларни тўлдирган ҳолда яна айтишимиз мумкинки А.Дониш тарихчи, танқидчи, фаол курашувчи бўлиб ўз асарида иштирок этган. Бу ерда у ўз кенг жабҳали билимларини, фалсафа, адабиёт, астрономия, рус адабиёти билан танишиши ва ўз ҳаётий бой тажрибаларида кўрсатади. Шундай қилиб иккинчи қисм кенг қамровли ёрқин, аниқлиги билан фарқланади. Катта кузатишлар билан ижтимоий муносабатлар муаммоларига, ўша даврдаги маиший ва маданий муаммоларга, катта қизиқиш билан ёзилган. Унда келтирилган ҳикоялар, маълумотлар ўзининг тўғрилиги, ҳаққонийлиги билан ўзига жалб қилади. Мана шу танқидий элементлар «Рисола»нинг биринчи қисмида ҳам берилган бўлиб, бутун ҳажмини эгаллаган15.
Шунга қарамасдан бошқа тарихчиларга ўхшаб А.Дониш ҳам ушбу асарда ўзига яраша камчиликларга йўл қўйган. Унча катта бўлмаган ноаниқликлар мавжуд. Шунга қарамасдан биз бу асардаги қизиқарли ва мухим воқеаларни бошқа муаллиф асарларида учратмаймиз. Улар қуйидагилар Хитой-қипчоқ қўзғолони тўлиқ тафсилотлари билан кенг ёритилган. Мамлакат иқтисодиётини қайта ишлаб чиқиш учун муаллиф томонидан қўйилган иқтисодий дастур. Бухоро ва унинг атрофида сув таъминотини яхшилаш бўйича муаллиф таклифи. Россияга ташриф таассуротлари. Бозорларда халқ томошаларини баён қилиш. Бухоро амирлигига умумий баҳо. Бу асар Ўрта Осиё тарихини ўрганишда тахминан ХХ асрнинг 40-йилларидагина қимматли манба сифатида илмий адабиётларга кирита бошланди. Унга қадар Аҳмад Донишнинг бу асари нотаниш эди. Дастлаб олим тадқиқотчи Е.Э.Бертельс «Рисола» ҳақида қисқача маълумотлар бериб, бу асар устида узоқ ишлаш кераклиги ҳақида ёзади.«Ўзбекистон халқлари тарихи муаллифлари ва профессор А.А.Семёнов ҳам бу асардан тарихий манба сифатида фойдаланган. А.Донишнинг ушбу «Манғит сулоласи тарихи» асари ҳақида С.У.Улуғзода, А.М.Мирзаев, Р.Х.Хади-зода, З.Ш.Раджабов, А.Богоутдинов, Б.Ғофуров ва бошқалар ёзганлар. Қуйида бу тадқиқотчилар бу асарнинг тарихий сиёсий аҳамиятига берган юқори баҳоларини кўриб чиқамиз. А.М.Мирзоев ёзадики: «Бу асар бошқарув____ ислоҳоти ҳақида эмас амир ва уларнинг ҳукуматига қарши қўйилган».Бошқа муаллиф Р.Ходи-зода эса бу асарни рус тилидаги нашрнинг сўз бошисида қуйидагича баҳо беради: «Бу асар манғит сулоласи ҳукмронлиги тарихининг тахлилига бағишлангандир».«Очерках по истории философской и общественно-политической мысли народов СССР» да эса бу асарга қуйидагича баҳо берилади: «Бу асар Бухоро амирлари сўнгги сулоласи ҳукмронлигининг тарихи бўйича ўткир сатира сифатида характерланади».З.Ш.Раджабов А.Донишга бағишланган ўзининг асарида «Рисола» асарига қуйидагича баҳо беради: «Рисола» – бутун амирлик сиёсий тизимининг очиқчасига танқид қилинган асардир».Юқоридаги барча-тадқиқотчи олимлар Аҳмад Донишнинг «Рисола» асарида ҳар бир ҳукмдор бошқаруви даври алоҳида ном остида бобга ўхшаб берилган. Улар қуйидагилар:Кириш, Амир Дониёл давридаги амирликдаги тартибсизликлар ва амир Шоҳмурод бошқаруви тизими. Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида баъзи бир воқеалар16.
Амир Ҳайдар ўлими ва амир Ҳусайн, амир Умар ҳукмронлиги даври.
Амир Насруллонинг ҳокимият тепасида туриши ва унинг Амир Музаффар ҳукмронлиги давридаги баъзи бир воқеалар ва унинг бошқарув усуллари.
Амирликдаги қонунлар ва амир Абдулахадхон бошқаруви давридаги баъзи бир воқеалар.
Маълумки, ўша давр маҳаллий тарихий асарларининг деярли барчаси сарой аҳли томонидан ёзилар эди. Бундай асарлар хоннинг буйруғи ёки кўтарилиш, хон мукофотига сазовор бўлиш, эътиборни олиш учун ёзилар эди. Бундай асарлар асосан хонга бағишланиб, унинг қаҳрамонликлари, ғалабалари саховатига бағишланар эди. Диққат марказида урушлар, бошқа хон, амир ва шохлар билан бўлган алоқалар, сарой ҳаёти турар эди. Ўша давр маҳаллий тарихчилари сарой тарихнависларига ўхшаб хушомад тарзида ўз асарларини ёзишган. Баъзида уларнинг асарларида ҳукмдорларнинг шавқатсиз зулмларини, ҳукмдорлар ўртасидаги ўлим билан тугайдиган душманликлар, қонли ҳужумлар ҳақида қанча беркитмасинлар очилиб қолар эди. Аммо улар бу ҳақда сўзлашувда очиқчасига танқид қила олмас эдилар. Бу маҳаллий тарихчилар қуйидагилар: Манғит тарихи бўйича қуйидаги машҳур асарлар Муҳаммад Шариоф бин Нақлнинг «Тож-ат таворих» асари, Муҳаммад Содиқ Мунши Бухорийнинг (Амир Хайдар даврида ссарой шоири ва тарихчиси бўлган) «Футхот-и амир Шох Мурод дор Ирон», муаллифи номаълум «Зафарномаи Ҳусравий», Мир Олим Бухорийнинг «Фатхнома-йи Султоний».
Аҳмад Дониш эса юқоридаги тарихчилардан фарқли ўлароқ мамлакат иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётига доир муаммоларни очиб ташлаб, ўз қарашлари, танқидий фикрларини бериб, ислоҳотлар ўтказиш ушбу соҳаларни тубдан янгилаш кераклиги ҳақида ёзади. Бу албатта унинг ажралиб турадиган ютуғидир.
Амир ва ҳукмрон доиралардан қўрқмасдан очиқ танқидий фикрларини баён қилиши ҳам А.Донишнинг ушбу асарини ўша давр ва ундан кейинроқ ҳам маълум ва машҳур бўлолмаганига сабабдир. Кейинроқ мавжуд сиёсий тузум ўзгариб, амир тахти ағдарилиб, йиллар ўтибгина бу асар олимлар томонидан ўрганилди, ўрганилмоқда.
Асар тахлилига келадиган бўлсак у қуйидагича: Асарда манғит амирлари уларнинг тахт тепасига келиши, уларга берилган таърифлар тўла танқидий мулоҳазаларга бой (бошқа асарлардан фарқ қилади). Масалан, Амир Дониёл таърифига келадиган бўлсак, А.Дониш бу даврда яшамаган, ўз кўзи билан кўрмагани учун ҳам кўп бора юқоридаги ва бошқа тарихчилар нимани ёзишган бўлса шуни қайтарган: Амир Дониёл1 ўз ҳукмронлигининг сўнгги йилларида давлат ишларидан узоқлашган ва унинг бошқарувининг шариат қонунлари асосида олиб бораётганини кузатмасликлари учун ҳокимиятни ўғиллари ва вилоят ҳокимларига бўлиб беради. У бу келтирган фактлари билан тўғридан-тўғри хушомадли иборалар билан қўлламай, А.Дониш амир Дониёл ҳақида шундай ёзади. Амир Дониёлнинг ўғиллари очиқчасига хиёнат қилди. Охири тугамас солиқлар табиийки, оддий, меҳнаткаш халқ елкасига тушар эди. Аҳмад Дониш яна амир Дониёлни қариган чоғида ҳеч нарсага қодир эмаслигини келтириб ўтади. Амир Дониёл вазири Давлат қушбеги ҳақида А.Дониш қуйидагича келтиради: «… шавқатсиз, қонхўр, хотинбоз»,- деб атайди17.

Mang’it amirlari tarixi”asari Buxoro toponimikasini o’rganishda manba sifatida.Манғитлар даври тарихчиси Муҳаммад Яқуб ўзининг «Гулшан-ул-мулк» асарида ёзишича Давлат қушбеги билимдон, илмли инсон бўлиб, унинг қўлида амир Дониёл даврида қўшинни, халқни ва молия ишларини бошқаришдек вазифа турар эди,-деб ёзади.


Бош қози Низомиддин ҳақида эса А.Дониш «майхўр», «чекувчи», «порахўр», «зулмкор», аммо лекин у «саййидлар авлодидан» дея пичинг қилади. Аҳмад Донишдан кейинроқ ижод қилган тарихчи Мирза Абдулазим Сомий ҳаттоки Бухоро манғитлар амирлари тарихига бағишланган ўзининг норасмий маълумотларида бундай дадил ва мустақил муҳокама қилмайди. Сомий амир Дониёлни «буюк амир» деб атайди ва унга жуда ҳам мақтовли баҳо берган: «Амир Дониёл юмшоқ табиатли, ақлли, сабрли инсон эди»2. Сомий амир Дониёл давридаги фақатгина баъзи қонунбузарликларни танқид қилган. Мадраса ва вақф ерлари йўқ қилинган, худосизлар қатъий қоннуни бузганлар қонунга амал қилинмай аксинча, таъқиқланган қонунбузарликлар оддий ҳолга келтирилган. Аммо Сомий А.Дониш ёзганидек оддий халқ аҳволи ҳақида ҳеч нарса демаган, тугамас солиқлар бу амир даврида киритилгани ҳақида гапирмайди, бошқача айтганда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кенг ёритмайди. А.Дониш кўп Бухоро амирлари ҳақида очиқ-ойдин танқидий фикрларини билдириб, очиқчасига холисона таъриф берган. Лекин у ҳамма амирлар ҳақида ҳам бундай фикрда бўлмаган. Масалан, амир Шох-Мурод ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб, бунга албатта амирнинг ҳалққа қилган енгилликлари, яъни бир қанча солиқларни камайтиргани, баъзи тўловлардан озод қилгани, халқ орасида золимлиги билан танилган амалдорлар (вазир Давлат қушбеги, бош қози Низомиддин ва бошқалар)ни жазолагани сабаб бўлди18. Бу ҳақда А.Донишнинг ўзи шундай ёзади: Амир Маъсум шаҳзодалик давридаёқ яъни ҳукмронлиги давридаёқ халқни елкасидан ортиқча солиқларни олиб ташлади, ҳар хил янги олуқ солиқларни, ҳақгўй оқил бўлишга интилди. Йўқолган вақф кучини тиклади. У давлат ва қабилалар бошқарувида янги тартиблар ўрнатди. Ҳамма вилоятлар ва қабилалар унга бўйсундилар19.
А.Дониш амир Шох Мурод ҳақида асарнинг кириш қисмида ҳам тилга олади: «Бу дунёда танафуссиз ҳар минг йиллик ва юз йилликнинг динни янгиловчи ҳукмдорлари бўлади. Юз йилликнинг янгиловчиси даврида биринчи 50 йил прогресс бўлиб, динни мустаҳкамлайди, қолган 50 йил эса орқага кетади, тушкунликка учрайди деб Моварауннаҳр ва Хуросоннинг Амир Темурдан бошлаб ҳар юз йиллик янгиловчиларини келтириб ўтади. Ва 12 юз йилликнинг янгиловчиси мулойим амир Маъсум – амир Шоҳ - Муроддир. Дарҳақиқат, амир Шоҳ-Мурод (1785-1800) дарвинизмга қизиқиши билан машҳур бўлиб, диндор мамлакатнинг маданий-иқтисодий ҳаётини кўтаришга уринди, камтарона ҳаёт кечириб ҳаммага ўрнак бўлган.
Бу ҳақда Аҳмад Дониш амир Шоҳ-Мурод фазилатлари ҳақида алоҳида китоб қилиш мумкинлигини у ҳақда бир неча ҳикояларни келтириб ўтади. Бир куни Бухоро Регистонига янги узилган қовун олиб келиб сотиша бошлади. Аммо амир ёнида 1 та қовун сотиб олиш учун пули йўқ эди. Шунда у ўйлаб ўтирмай ўз кулах (бош кийим) ини ечди ва хизматкорига деди: «Қовун сотувчига олиб бор, у ўрнига нима берса ўшани олиб кел». Кулох йиртиқ бўлиб иплари чиқиб кетган ҳолда эди. Қовун сотувчи кулох амирга тегишли эканини сезди ва унинг ўрнига 1 та қовун берди. Амир ўз қўллари билан қовунни кесиб бўлакларга бўлди ва суҳбатдошларига тарқатди, ўзи ҳатто унга қўл теккизмади ҳам.
А.Дониш Шоҳ-Муроддан кейин тахтга ўтирган унинг ўғли амир Ҳайдар (1800-1826) ҳақида ёзади, амир Ҳайдар ҳам отасига ўхшаб диндор бўлган диний билимларни яхши билган, Қуръонни ёддан билган, ўз ҳукмронлиги даврида ҳарбий юриш ва давлат ишларидан бўш пайтида мадрасадаги таълимига шошади. У уламолар, илм аҳлига ниҳоятда катта ҳурматда бўлган. У дунё лаззатларидан воз кечган. Ҳатто биркун таом тановвул қилиб, икккинчи кун фақат ибодат қилган. Унинг катта эътибори ва ҳурматига уламо ва олимлар сазовор бўлгани учун, бу нарса амирлар, ҳоким ва бошқа амалдорларнинг ғазабини қўзғаган. Шунинг учун ҳам кўп амирлар унга қарши чиққанлар ва унинг душманига айланганлар. Ҳар уч-олти ойда ё у вилоят ёки бошқаси амирга қарши қўзғолон кўтарганлар.
Тинч сокин кунларда эса амир пойтахтда уламолар даврасида, уларнинг суҳбатида бўлар эди. Унинг даврида Бухорода илм-фан гуллаб яшнаб, шариат қонунлари янада мустаҳкамланди. Шунинг учун ҳам бу вақтда бошқа мусулмон ўлкалардан одамлар илм ўргангани Бухорога келар эдилар.
Амир Ҳайдардан сўнг кетма-кет унинг ўғиллари амир Ҳусайн икки ойгина ҳукмронлик қилади. А.Дониш у ҳақда ҳам қимматли маълумотларни оз бўлсада ёзиб қолдирган. Амир Ҳусайннинг илми ўткир, ҳамма илмлардан хабари бор. Хатто шеър ёзиш, медицина, алкимё, фолбинлик каби билимларни эгаллаган эди. Аммо унинг укаси амир Умар амир Ҳайдарнинг иккинчи ўғли отасининг акси «майхўр», айш-ишратга берилган. Бор йўғи тўрт ойгина ҳукмронлик қилган. Хатто укаси Насрулло Самарқанддан келиб, Бухорони эгаллагандан хабарсиз бўлган. Ноилож бита уламонинг ёрдами билан Аркдан қочишга муваффақ бқлган. Шундай қилиб тахтга Амир Ҳайдарнинг учинчи ўғли амир Насрулло (1826-1860) ўтиради. А.Дониш унга қуйидагича таъриф беради: «якка ҳоким», «шафқатсиз», «қатъий» бўлган. Ҳукмронлиги даврида қабила қўзғолонларида қатнашган, унга қарши чиққанлар ўзидан олдинги амир амир тарафдорларини жазолаган, уларга қарши чиққан. Отасидан ўрнак олиб уламоларни рағбатлантирган, аммо улар билан кам мулоқотда бўлган. Отаси даврида отасига қилич кўтарган барча вилоят амир ва ҳокимларни аёвсиз жазолаган. Ҳукмронлигини кенгайтириб, Қўқон ҳудудигача бўлган бутун мамлакатни ва ҳатто бўйсунмас Кешни ҳам бирлаштирган. Маълумки А.Дониш амир Насрулло, амир Музаффар, қисман амир Абдулаҳадхон даврида яшаган, ижод қилган. Шу учта амирлардан у бу асарида кўпроқ амир Музаффар даврига тўхталиб ўтади. Чунки у шу даврда умрининг ярмини яшаган. Шу даврда элчилар таркибида Петербургга борган, саройда фаолият юритган, самарали ижод қилган. Ўз кўзи билан кўрган амирликнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётини кенгроқ, танқидий фикрлари билан ёритишга ҳаракат қилган.
Аҳмад Донишнинг бу асарини ўқир эканмиз, унда бошқа тарихий асарларда учрамайдиган жумлаларни кўришимиз мумкин. А.Дониш астрономия соҳасини чуқур эгаллаган, бу соҳада ҳам ижод қилганини бу асари ҳъни ҳар бир манғит амирларини тахтга ўтиришини астрономик кузатишлар асосида, қайси юлдуз остида, қайси тақвим остида содир бўлганини ва келажакдан қандай ишлар бўлишини юлдузлар орқали баён қилган. Мана масалан, амир Музаффарнинг Бухоро тахтига ўтиришини Аҳмад Дониш қуйидагича тасвирлаган: «Амир Музаффар 1277 йилнинг раби-ул-аввал ойининг еттинчи куни, қуёш чиққандан 50 дақиқа ўтганда тахтга ўтирди1. Буржи бўйича Чаён ва Юпитер 10 градусда, Сатурн ва Марс – бешинчи градусда жойлашган. Бундай бирлашиш шуни кўрсатадики, олимлар, илм-фан ташқарида ривожланиб, гуллаб-яшнайди, бироқ Марс билан Венеранинг учрашуви шуни кўрсатадики, ишонч сусайиб, меҳанткаш халқ, деҳқонлар мамлакатнинг олийнасаб кишиларига зарар етади».
Юқорида айтиб ўтганимиздек, А.Дониш «Рисола» асарининг катта қисмини деярли ярмини амир Музаффар бошқаруви даври ва ундаги воқеаларга бағишлаб амирлик тарихини очиқ-ойдин ёзишга ҳаракат қилган. Унда амир Музаффар тахтга келиши билан бошланиб, унга шахс сифатида, сиёсий арбоб сифатида ўз баҳосини бериб таърифлайди. Мамлакатдаги мавжуд ижтимоий –иқтисодий тизим, амирнинг Чор Россиясига енгилиш сабабларини кўрсатиб ўтади. Қуйида улрни бирма-бир келтириб таҳлил қилиб чиқамиз20.
Амир Музаффар (1860-1885) Карманадан келиб Бухоро тахтини эгаллайди. Отаси тарафдорларни йўқ қилади. (Маълумки, амир Насрулло Бухоро тахтига ягона ўғли Музаффарни эмас аксинча набирасини муносиб кўриб, тахтни унга васият қилади). Тахт вориси Бухородан қочиб кетади. Амир унинг авлод ва яқинларини йўқ қилади. Ўз атрофига Кармана у билан бирга жўнатилган яқин кишиларни олиб келади. Ана шундан сўнг мамлакатда зулм авж олади. Амир тарафдорлари деҳқонларга катта солиқлар соладилар, халққа қўпол муомалада бўладилар. Ночор халқ шикоят билан чиқади ва унг ҳеч ким эътибор бермай, шикоятлар ўринсиз қолади.
Амир Музаффар ҳукмронлигининг илк йилларида отасидан қолган мулкдан қўшин тўплаб Хисор ва Қўқонга юриш қилади, куч билан бир қанча жойларни эгаллайди. Бўйсунмаган аҳолини қатл қиладилар ёки асирга оладилар. Бу муваффақиятдан ғурурланиб кетган амир ўзидан бошқа ҳеч кимни тан олмай, шариат қонунларини ўз хоҳишига бўйсундиришга уринади1. Майда тартибузарликлар учун ҳам одамларни зиндонбанд этар, зиндонбандликнинг энг кичик муддати 3 йил, каттаси эса-7 йил эди. Одамларнинг ҳар қандай айби учун зиндонга ташлар эди. Шундай тарзда зиндонлар асирлар билан тўлар, зиндонни бўшатиш учун эса асирларни зиндондан чиқариб, уларни тўда-тўда қилиб қатл этишар эди. Айниқса амир отаси давридаги амир Насруллога содиқ одамларни ўлдириб, уларнинг мулкларини ўзлаштириб олар эди. Оддий халқ ва қулларни бошидан жудо қилдирар эди. Мана шу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган Аҳмад Дониш «Амир Музаффар аҳмоқ ва калтафаҳм…», «Бу ақлсиз ва қонхўр амир ҳукмронлиги даврида…»2,-дея ўз фикрларини ошкор қилади. Юқорида келтирганларимизнинг замондоши тарихчи Сомий ўз фикрларини очиқ баён қилиша қўрқиб, амир Музаффарга қуйидагича баҳо беради: «Амир Музаффар ҳукмронлигининг илк даврида адолатли________, саҳийлик тўнини кийган эди. Амирлар, сипоҳлар мамлакатнинг бошқа фуқароларини у турли хил туҳфа иномлар билан сийлар, улар билан юмшоқ муносабатда бўларди. У мақтовли, яхши хулқ атворли сифатларга эга эди».
А.Дониш амирнинг Чор Россиясини хонликларни ҳам айбдорлигини яширмай, очиқ ёритишга ҳаракат қилди. Шу билан бирга бошқа бир қатор сабабларни ҳам кўрсатиб ўтди21. А.Дониш хонликларни Чор Россияси томонида босиб олиниши тарихида биринчи навбатда Тошкентни тез босиб олиниши сабабларига қизиқди. Унинг таъкидлашича Тошкентнинг босиб олинишиг Бухоро амири Музаффарнинг ҳам айби бор. Тошкент қамал қилинаётган пайтда, амир Музаффар Қўқонга юриш қилишга аҳд қилди, шунда унинг баъзи амалдорлари Қўқонга эмас, Тошкентга юриб, ўша ерлик мусулмонларгаёрдам беришни маслаҳат қилишади. Аммо амир буни истамай шундай дейди: «Русларга қарши чиқиш шармандали ва уят. Агар мен уларга қарши борадиган бўлсам, отимга ўтириб тўғри Москвага бораман»2. Амир узоқни ўйламай, Қўқонга юриш қилади. Шундай қилиб икки ўртада, яъни Қўқон ва Бухоро ўртасида қолган Тошкент хонликлари қўлидан кетади. Тошкент руслар томонидан босиб олингандан сўнг, руслар Бухоро амирлиги ерларига ҳавф солмаслиги учун чегара сифатида Жиззахни дашманлардан ҳимоя қилувчи узун девор (яъни, Бухородан Сирдарё қирғоқларигача Жиззах атрофида) қурдиради. Амир бунинг учун хазинадан 1 лак, яъни 100 минг танга сарф қилади. Ва бунга 2 0й вақт кетади, гўёки бу девор русларни тўхтатиб қолади. Русларга қарши мудофаага кўп сонли қўшин қўйилади. Жиззах мудофасига қўмондон қилиб Яқуб қушбеги қўйилади. Яқуб қушбеги эса умрида ўқ овозини эшитмаган, ҳарбий соҳада мутлақо хабари йўқ, жанг майдонини кўрмаган, деб ачиниш билан таъкидлайди А.Дониш.
Амир Музаффар Чор Россиясини Моварауннаҳрга муносиб рақиб деб ҳисоблайди ва руслар устидан ғалаба қозонишга ишонади. А.Дониш яъна шуни таъкидлайдики, Бухорода ҳеч ким Россиянинг қуролли кучи қандай эканлигини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган. Бухоролклар жангга ҳудди томошага келишгандек чиқишган. Кимдир эшакда, кимдир туяда, урушга отланишган. Баъзи бирлар 10 кунлик, бошқалар 1 ойлик заҳира озиқ-овқатлар билан урушга борганлар. Амир Музаффар йиғилган одамларни кўриб: «Бу қўшин билан биз император пойтахти Петербурггача борамиз», деб мақтанади. А.Дониш Жиззах учун бўлган жангларни қуйидагича тасвирлайди: Айни жанг қизиган маҳалда амир музаффар чодир соясида шахмат ўйнаб ўтирар, бир тўда шоирлар унга ғазал ўқишарди. Қўшин қўмондони Шералига одам юбориб унга шундай буйруқ беради: «Руслар хазинасини навкарлар қўлига бериб қўйманглар, кўп рус аскарларини ўлдирманглар, тириклигича асир олинглар, улар сарбозлар таркибида бизга ҳарбий хизмат қилиши учун».
Биринчи тўқнашувдаёқ қўшин қоча бошлади, шунда амир ҳам шахматни ташлаб, шошиб салласи ва чопонини ҳам киймай, отига ўтириб қочади. Русларнинг пушка ва милтиқлар ҳужумидан амир қўшини ҳар ёққа қоча бошлайди. Ҳамма хазина, озиқ-овқатлар, қурол-яроғлар ўз жойида қолиб кетади. Аммо рус қўшинлари унга қўл теккизмайдилар. Кўчманчи қирғиз, қозоқ қабилалари уларни тақсимлаб бўлиб олади.Амир шу қочганча кечқурун Ховос қишлоғига етиб боради.
Аҳмад Дониш шу тарзда амирнинг узоқни кўра билмасдан, калта ўйлашини очиқ нафрат билан таъкидлайди.
Биринчи Иржардаги (1866 й. май) тўқнашувдаёқ Бухоро қўшини чекиниб, орқага қочди2. Аммо шунда ҳам амир манманлик қилиб, руслар Жиззахгача етиб олишолмайди, йўлда улар ер билан яксон бўлади. А.Дониш унинг бу сўзларини ачиниб, Жиззахдаги амир иштирокида маслаҳат мажлисини қуйидагича тасвирлайди: «Мажлис аҳли бир-бирига бақирар, бир-бирини эшитмас эди». Шундай Жиззах қўлдан кетади. Ҳаттоки Жиззахни руслар босиб олгандан сўнг ҳам амир ақлини йиғиб олмайди, менсимаган оҳангда Самарқанд яқинида ўз одамларига шундай дейди: «Агарда руслар бу ерга келсалар, биз уларни жангсиз ютамиз. Руслар бу ердан тирик кетмайдилар, уларга бу жойлар бегонадир».
А.Дониш бу қуруқ гаплар билан мамлакатни қайта душмандан сақлаб мумкин эмаслигини жуда яхши тушунарди. У ҳақ эди. Русларни бу баландлигу-тепаликлар тўхтатиб қололмади. Самарқанд учун Чўпон-отадаги жангда 1868 йил 20 май куни Бухоро лашкарлари ўқ отишдан тўхтади ва Самарқанд Чор қўшини томонидан босиб олинади22.
А.Дониш Бухоро амирлигининг босиб олинишига шундай тарзда тўхталиб ўтиб, Бухоро ва рус қўшинлари орасидаги ҳарбий тўқнашувларга қисқа тўхталиб ўтади, айниқса Катта-Қўрғон, Панжшамбе ва Зирабулоқда бўлиб ўтган жанглар ҳақида умуман эслатиб ўтмайди.
Шунга қарамасдан у амирликнинг русларга енгилиш сабабларини бир-бир келтириб амирликнинг мавжуд ҳарбий кучини кўрсатишга ҳаракат қилган. А.Дониш Бухоро амирлигининг руслар билан бўлган жангларда ютқазиш сабабларини таҳлил қилган ҳолда қуйидаги хулосага келамиз-шахсан амирнинг урушга тайёр эмаслиги, ҳарбий салоҳиятга эга эмаслиги, унинг жоҳилона олиб борган сиёсати. Узоқни кўра олмай, душманни писанд қилмай, пухта режалар ишлаб чиқилмасдан олиб борган сиёсати. Бу ҳақда юқорида батафсил тўхтаб ўтилди;
-амирликнинг кучли, барқарор армияга эга эмаслиги. Жангга катта қўшин тўпланган бўлсада, уларнинг сони аниқ эмас, ҳатто камбағал деҳқонларни жангга Кириши. Бу ҳақда А.Дониш шундай ёзади: «Деҳқонлар уруш вақтида қўшинни ҳимоя қилиши керак эмас. Тинч кунларда амалдор ҳарбийлар уларнинг қонини ичиб, жанг пайтида уларни олдинги қаторга жўнатади. Янгича тартиб: ҳеч бир давлатда бундай қоидага амал қилинмайди!».
Қўшин таркибида тартиб-интизом ва жанг қилиш маҳоратининг йўқлиги, бунинг устига уларни рағбатлантириш мақсадида маошни камлиги. Битта аскарнинг маоши тўрттага, битта ҳарбий бошлиқнинг маоши 2 тага етадиган қилиб белгиланган бўлиб, ҳар ойда бир неча кунга кечиктириб, 20 тангадан маош берилган. Бозордаги нархлар ошиб, маош етмаслиги, бунинг оқибатида амир қўшини катта сонли очлар армияси, яъни битта нонга ҳам рози бўлиб қўшилиши. А.Дониш ўз ўрнида мана шу ҳолдан чиқиш йўлларини излаб, ўз фикрларини билдириб ўтади: «Агар қўшинга ҳақиқий қўшинни қўмондон бошчилигида тайинлаб, уларга хазина эшикларини очиб, ҳар бирига 60 дирҳамдан маош тайинласак ўрдабозорда маошни тартибга келтирсак, одамларда душманни енгиш истаги кучаяди»23. Ундан ташқари А.Дониш қўшин ва ҳарбий бошлиқлар орасида кучли тартиб, иноқлик, бирдамлик ғояси етишмаганлигини ачиниб тилга олади. Мисол, Жиззах мудофасида 12 минг қўшинга бир неча ҳарбий бошлиқлар тайинланган эди. Уларнинг барчаси бир-бири билан ҳудди душмандай келиша олмай, тортишар эди. Қачонки биттаси дам олиш учун тўхтаса, бошқаси ҳаракатда бўлар, улардан биттасининг оти лойга ботиб қолса, унга ҳеч ким ёрдам бермас эди. Яна А.Донишнинг ёзишича, улар орасида доимий жанжал кетарди. Бошлиқлар афғонлардан ташкил топган бўлиб, улар доимий жанг қоидаларини ўрганган ва кўп жангларда иштирок этган эдилар.
Юқоридагилардан хулоса қилиб А.Дониш русларга енгилиш сабабларидан бири уларга тажрибали, кучли ҳарбийларнинг етишмаслигида деб ҳам кўрсатади.
Ундан ташқари душманни менсимаслик, жоҳиллик душман тараф ҳақида тўла тасаввурнинг йўқлиги, замонавий техникага оид билимлар ва қуролларнинг умуман етишмаслиги. Жангда сафарбар бўлишда уюшувчанликнинг йўқлиги.
Илмсизлик, жаҳолат, мана шуларнинг барчаси русларга мағлуб келишнинг сабаблари эканлигини яхши тушунган А.Дониш бу асарида жуда яхши таъкидлаб ўтган.
А.Дониш русларнинг Моварауннаҳр ерларини босиб олишини яна бошқа қизиқарли бир сабаби борлигини ёзиб ўтади. Яъни бунга сабаб Шохрух-бий иноқнинг ўлдирилши. Насриддин шоҳ Техроний Россия императорига илтимос билан мурожаат қилади. Туркий давлат ҳукмдорларини жазолашни сўрайди. Чунки улар зулмкор, қотил ва қул савдоси билан шуғулланишади. Ва фақат уларга рус императори бас келиши мумкинлигини айтади. Шу сабабли руслар унинг ҳурмати учун бу ўлкаларни босиб олишга буйруқ беради24. Бу ҳақда «История мангитской династии» китобининг 66-68 бетларида тўлиқ ёзилган. Бу албатта А.Донишнинг бир тахлили бўлиб, кичкина бир сабаб бўлиши мумкин. Лекин асосий сабаб ҳисобланмайди.
Уруш тугаб, тинчлик шартномаси тузилади, Бухоро амири русларга 500 минг рубл тавон тўлаш мажбурияти қўйилади. Самарқанд ва бухоро ўртасида ҳудудий бўлиниш чизиғи қўйилади.
Петербургга амирнинг ўғли амирзода товон билан амир элчилари таркибида боришади. Элчилар таркибида А.Дониш ҳам бор бўлиб, бу сафар тавсилотлари ҳақида А.Донишнинг «Наводир-ул-вақое» асари билан юқоридаги бобда танишиб чиқдик. «Рисола» асарида ҳам А.Дониш озгина бўлсада бу элчилик сафари ҳақида тўхталиб ўтади. Унда элчининг бефаҳмлигини, нодонлигини куйиб таъкидлайди. А.Дониш қарши бўлишига қарамасдан элчи Петербургдан қишда жўнашни лозим топади. Элчилар йўлда музлаб қолишларига оз қолади. Элчининг ўзи аҳмоқлиги сабаб, ўз бурнини совуқ олдириб қўяди. Бу ҳақда А.Дониш шундай ёзадики, элчига совуқ ҳавфли эканлиги ҳақида айтса, элчи унга «худо раҳмдил» дея жавоб беради. Ниҳоят А.Дониш чидолмай шундай ёзади: «Раҳмдил, раҳмдил, лекин бундай аҳмоққа эмас»25.
«Рисола» асарида А.Дониш амир Музаффар даври сиёсий ҳаёти, жараёнларни танқидий фикрлари билан очиб бергандан кейин амирликдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётни ҳам очиб ташлашга ҳаракат қилган.
Биринчи галда А.Дониш амир бошлиқ маъмурий бошқарувдаги тартибсизликларни очиб берган. Масалан, амир билан таълим олган Шерали, Ёқуб ва Муҳаммадшоҳ, Дурбин, Салимбий ва Баратбек исмли шахслари давлатнинг асосий лавозимларига ўтиришгандан кейин улар Карманадаги зиндонда сараланган Бухоро аркининг мактаб зиндонидан гуруҳ ташкил қилишган. Улар доим Бухоро ҳокимияти юқори лавозимларини эгаллашга интилишган. Улар халқ манфаатини ўйламай фақат ўзларининг қоринларини тўйдиришни ўйлашган. Қисқа қилиб айтганда улар қаерда ҳокимият тепасига келиб қоишса, ўша ерда қонунбузарликлар, зўравонликлар авжига олиб, кўпчиликнинг норзилигига сабаб бўлишган. Айниқса амир Музаффар давридаги бош вазирни А.Дониш жуда кўп таъкидлаб ўтади. Уни, яъни Муҳаммд – шоҳ қушбеги аҳмоқ ва илмсиз эканини таъкидлаб, мамлакатда содир бўлаётган барча ёмон иллатлар, ғалаёнларда уни айблайди. Унинг даврида жамият ва давлат ишларида тартиблик, бебошлик ҳолига келиб қолиб, халқ ва қўшин тинчини йўқотади.
А.Дониш яна бир қатор амалдорларни қоралаб, халқ устидан қилинаётган ноҳақликлар, тартибсизликларни, маъмурий бошқарувдаги адолатсизликларни очиб берган.
Бозорларда торозларга масъул шахс, аминлар тайинланиб, улар ҳалол савдони назорат қилар эдилар. Агарда бозорда сотувчи бир харвар ўтин олиб келса ва уни 3 дирхамга пулласа, унинг икки қисми аминга тегишли ҳисобланар эди. Вақфдан султон хазинасига йиғганлар. Гўёки султо бош мутаваллидек. Шариат қонунлари бўйича мутавалли ночор, қамбағал толибларни ҳақларини йиғиб, уларни ўқиш давомида қийналиб қолмасликлари учун уларга тақсимланиши керак эди. Аммо амалда бунинг бутунлай акси эди.
А.Дониш яна суд органларига ва уларда фаолият юритувчи қозиларга алоҳида тўхталиб ўтади. У амирликдаги ноҳақликларни кўриб, кузатиб шундай хулосага келади. Адолатли суд қилиш ишлари шариат қонунларини яхши билмайдиган, махсус билим ва кўникмаларга эга бўлмаган шахсларга топширилганини афсус билан ёзади. Бу эса амирликда тартибузарликлар, шариат қонунларига тўлиқ амал қилмасликка, бюрактизмга ва ниҳоят меҳнаткаш аҳолининг қийналишига олиб келган. Қози ва раис ўз амалини сақлаб қолиши учун сарой бошлиқларига пора берган. Бу пулларни эса улар халқдан ноқонуний тарзда ҳар хил йўллар билан йиғиб олган26.
Уларнинг ёрдамчилари эса ноқонуний тарзда халқни эзиб иш олиб борган, ҳар хил турдаги ҳужжатларни расмийлаштириш учун халқдан пора олган. Қози ва раис бўлса аксинча уларни қўллаган.
А.Дониш яна келтириб ўтадики, соқчилар бошлиғига халқни ўғри ва қароқчилардан ҳимоя қилиш ишончи топширилган бўлсада, аксинча улар ўғри ва қароқчиларнинг шериги, порахўрдирлар. Ўғирланган молларни топиб ўз эгаларига қайтариш ўрнига уларни ўз уйларига яширган, жўнатган1. Мулк эгаларига ҳар хил баҳоналар, ҳатто тухматлар қилиб, ишни чўзган. Жабрланувчи ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ўз мол-мулкини қайтиб ололмаган. «Агарда соқчилар бошлиғи ўғирланган молнии ўз эгаси қайтиб олишини жуда истаётганини кўрса, мулк эгасини қандайдир сабаб билан тухмат қилиб, айбдор ҳисоблаб, жазолайди»2. А. Дониш яна шундай мисоллардан келтириб ўтади. Одамларни йўлларда қароқчилардан қўриқлаш учун ёлланган соқчиларнинг ўзлари қароқчилардан кам эмас. Уларнинг ўзлари одамларни тунаб уларни ўлдирадилар. Халқга сув тақсимлаш вазифаси топширилган мироб эса порахўр. Мироб сувни биринчи бериш учун пора талаб қилади, аммо сув оқиб келиб, кетса ҳам ўша одамга сув тегмайди.
Каналларни тозалаш учун вилоятлардан бир неча марталаб ишчилар талаб қилинади. Келган ва келмаганлардан бирдек 2 тангадан мажбурий тарзда пул ундирилади. Ва бу ҳамма пуллар хазинага кетади, чунки у ердан эса ҳар ой ёки 2 ойда бир марта мироб ёки миршаб номига бир неча минг танга расмийлаштириб, ҳужжатлар жўнатилади. Ҳамма пуллар шу тарзда саройга ёки маълум шахсларга берилади27.
Аҳмад Дониш маъмурий тартибсизликлар, қонунбузарликлар ҳақида ёзар экан, қуйидагиларни ҳам ачиниш билан тилга олади.
«Биринчидан, танхо аскар бита ясаулга етмас эди, уни 4 кишига бўлдилар. Мударрис ва имом вазифаси учун ҳам худи шундай. Ҳар битта [пул тўланадиган] ваколатли вазифага тўрттадан қирқтагача талабгор қўшилар эди. Амалда мадрасада дарслар ўтилмас, мачитда номоз ўқилмас эди. Бошқа нафақаларда худди шундай эди. Баъзи бир жойларда ҳатто мактаб кўрмаган одамлар қози, раис қилиб тайинланар эди»1. Бундан хулоса қилиш мумкинки, илмсиз, маълум малака ва кўникмаларсиз, ҳар қандай йўл билан юқори лавозимларга ўтириш, султонга яқин бўлишга интилиш, мақсад эса фақат ва фақат қорин тўйдириш, хазина тўплаш. Буларнинг ҳаммаси маъмурий аппаратни тартибсизликларга тўла эканлигини кўрсатади, буни тушунган А.Дониш янгидан –янги ислоҳотлар амалга ошириш лозимлигини уқтиришга ҳаракат қилади.
А.Дониш ижтимоий-иқтисодий ҳаёт иллатлари, тартибсизликларини очиб берар экан, солиқлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтади. Амир Музаффар даврининг бошида туманлар 10- 15 минг танга солиқлар тўлаган бўлса, кейинга бориб бу кўрсаткич юз минг тангага етди. Бу тушган пуллар албатта меҳнаткаш халқдан мажбурий тарзда йиғиб олинган турли хил солиқлар ва йиғимлар ҳисобланади. Ва бу нарса йилдан-йилга амирликда ошиб борган. Солиқ йиғувчиларни кўп солиқларни мажбурий жорий қилишидан кўп ерлар хонавайрон бўлди. Бухоро атрофида Ғиждувондан ташқари битта ҳам гуллаб яшнаган қишлоқ қолмайди. Натижада ҳаддан ошиқ солиқлар солиши деҳқонларни хонавайрон қилиб, унумдор ерларни яксон қилар, суғориш тармоқларини яхшилаш ҳақида заррача ғамхўрлик қилмай ва Бухоронинг шимолий районларидаги деҳқончилик учун катта офат келтирадиган кўчма қумларни кўрмасди28.
Айниқса руслар босқинидан сўнг Россияда меҳнаткаш халқ аҳволи ёмонлашди. Чор амалдорлари турли хил баҳоналар билан Бухорога тез-тез кела бошлайди. Бу ташрифлар албатта кутилмаган чиқимларни тақозо қилган. Амир Музаффар улардан қўрқиб, ўз тинч ҳаётини ўйлаб, мусулмон жидя солиғини ўз халқидан мажбурий тарзда йиғиб русларга совға пора сифатида берган.

Xulosa
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Бухоро амирлиги якка ҳукмдор томонидан бошқариладиган давлат эди. Амир Музаффар ва Амир Абдулаҳад ҳукмронлиги даврида давлат чор ҳукуматининг протекторатлик сиёсати остида бўлганлиги қайд этилган. Бу даврда амирликнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўзгартириш ёки мазкур йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишга амир ва унинг содиқ амалдорлари қаршилик қилишган.Аҳмад Дониш ва унинг одил ҳукмдор хусусидаги қарашлар ҳам ўз даврида сиёсий қаршилик ва таъқибларга учраганлиги бунинг ёрқин мисолидир.
Ўз даврининг олими, файласуфи, астрономи ва қолаверса жамоат арбоби бўлган Аҳмад Дониш ва унинг фаолиятини тадқиқ этиш натижасида ХИХ асрнинг иккинчи яртмида амирликда ҳукм сурган бош бошдоқлик, сиёсий ва иқтисодий қолоқлик сабабалари ва уларни келтириб чиқарган омиллар нималардан иборат эканлигини битирув малакавий иш доирасида кўриб чиқишга ҳаракат қилдик. Аҳмад Донишнинг амир элчилари сафида мирзолик қилиб Россия шаҳарлари бўлиб қайтиши, унинг жамият ва давлат бошқаруви иқтисоди ва хўжалик ҳаётини ўзгартишиш керак эканлиги хусусида тегишли хулосалар чиқарганлигини кўрамиз. Анашу сафарларнинг маҳсули сифатида тарихий, фалсафий ва ижтимоий аҳамиятга молик ―Наводир-ул-вақоэ‖, ―Манғит амирларнинг тарихи‖(Таржимаий аҳволи амирони Манғития) каби асарлари дунёга келди.
Олимнинг ―Наводир-ул-вақоэ‖ асари амирликнинг ўша даврдаги иқтисодий,маданий ва ижтимоий ҳаётнинг долзарб муаммоларига бағишлангандир. . Гарчи бу манба билан боғлиқ фикрлар ўз вақтида нашр юзини кўрмаган бўлсада замондошлари томонидан ўрганилини қайд этиш жоиз. ―Наводир ул-вақоэ асарининг қимматли томони шундаки, унда ―Қобуснома, ―Сиёсатнома каби асарларнинг мазмунига ҳамоҳанглигидир. Бунинг мисоли сифатида давлат бошқаруви масалалари, ҳукумдорларга хос хусусиятлар ва сиёсатшуносликка оид фикрларнинг мавжудлигидадир.


Download 83,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish