Гар ўн минг йиғласам, ўн мингдан бир англамас.
Шоирада азобланиш ифодаси шу қадар маҳорат билан ифодаланган. Зеро, буюклардан бири айтган эканки, ғам-алам, ташвиш, дард бўлмаса ижод комилликка эриша олмайди. “Кечиккан ишқ” шеърида шоира ўзига мурожаат қилади. Шеърда ўхшатиш, муболаға каби шеъриятнинг барча санъатидан моҳирона фойдаланилганки, шеър гуё нурдан йўғрилгандек:
Оғир туш аралаш тутилган дарддай,
Ёнасан, куясан, уйғонолмайсан
Дунёга отасиз келган фарзанддай
Сен бу севгинг билан мақтанолмайсан...
Кечиккан ишқ ...
Кечиккан ишқ ...
Ўлим оғзидаги жонга тенг даво-
Бир коса оғу бу-ичиб бўлмайди.
Кетсанг, кетажаксан бенур,бенаво,
Кетиб бўлмайди-да, кечиб бўлмайди!
Кечиккан ишқ ...
Кечиккан ишқ...
Шоиранинг муҳаббати энг олий даражага бориб етган-ки,энди шоира ўзини таний олмайди. Муҳаббат уни Машраб каби девона ,Мажнун каби жиннига айлантиради. Бундай кишилар дунёдаги энг пок,беғубор,беозор,.софдил инсонлардир. “ Қаро сочлар ўсиб қошга тушибди” шеърини шундай тугатади :
Видо демай видоларни куйдиргум,
Суйдим демай суйгуларни суйдиргум,
Сизга менинг битта севгим етмаса ,
Яна юзта сулув қизга суйдиргум !
Ҳассос қалб эгаси ,мажнуна шоира ўзини таний олмай қолади, ўзини излайди.
Ўзим,қайда қолдим бу оқшом ,
Бу тун кимнинг тушига кирдинг ,
Ёстиқ ,нега оқ юзларинг нам ,
Ой, кўз ёшим нега сидирдинг?
Ўзим, қайда қолдинг бу оқшом ?
Овозинг ...
Овозинг ...
чорлайди аммо
Қўйиб юбормайди кўринмас қафас
-Ахир чақирдинг-ку !...
Эшик қулфини
Отиб юбораман
кўзларимда ёш
-Ахир чақирдинг-ку ..
Чархи бебунёд
Излайман... чопаман бесар ,
бебардош
Қайтаман телбаҳол ... Қийналганликни ифодалаш учун бизда сонни кўпайтириб айтиш урфи бор.Масалан, “кута-кута кўзларим тўрт бўлди” ёки “лаҳзада келаман деб 2 соат кетди “каби иборалар ишлатилади .З.Мирзаева шеърларида ҳам шундай ибораларга дуч келамиз. Инсон бор-йўғи 100 ёшгача умр кўради.Аммо шоира “ минг йилдан буён “, “миллион йил” деб , кутиш азобини кучли ифодалай олади :
Бир даргоҳ- тунлар тунамаган,
Нафаси...-атиргул ҳаваси !.. Ва бир ишқ миллион йил кутилган
Илоҳинг илоҳий бандаси ,
Ҳижроннинг тавбаси ...
Муҳаббат шундай кучли-ки, у ҳатто ғурурни ҳам синдиради. Ёр висолига етиш эмас, севувчи учун ёрнинг юзини кўриб турмоқлик ҳам бир иноят.
Мажнуна шоира ўз ёрига “кетма” деб илтижо қилади:
Бўм-бўш кўзларимда ҳасратнинг юки
Чарчадим...
Беҳолман...
Толғинман...
Кетма...
Кетма...
Бу тунда миллион йил йўл юриб
Ўлар бурчагини топмаган “
Z.Mirzo o‘zining “ramziy she’riyat”i bilan she’rxonlar qalbiga kirib bormoqda. Shoira ishq kuychisi,hijron bulbuli. Uning she’rlaridagi temirdek ishq alangasida toblangan, poklangan qalb,ma’sum nigoh, olovli dard, isyon(ayriliqqa, hijronga, vafosizlikka,bevafoga) visol sog‘inchi uning she’rlarini o‘qiyotgan kitobxon xayollarini to‘s-to‘s qilib yuboradi,she’rdagi lirik qahramon muhabbatdan topgan va yo‘qotganlari endi shoiraniki emas, she’rxonniki bo‘la boshlaydi.Shoira ijodini o‘qir ekansiz,“ Vujud daraxtini yiqitgan qayg‘u” goh “sevgining piligin yoqadi”, goh “Sukuti ichida ming isyon va dod” yashaydi. Goh esa “Olislardan boylab o‘tgan nur-ishq”qa ergashib, ”Bir dilni Xudoni sevgandek” sevib qolasiz. O‘zbekiston xalq shoiri X.Davron shunday yozadi:” shoira umr bo‘yi bitta she’rni-“Ishq” sarlavhali she’rni yozayotganday. Har bir she’r oldingi she’rning davomidek tuyuladi, uni to‘ldiradi, uning yanada kuchliroq porlashiga quvvat beradi”.
“H.Ahmedova lirikasidagi badiiy-estetik tafakkur yangilanishi idrok va ifoda prinsiplarida namoyon bo’lmoqda”. Xususan, ijodkorning lirik qahramoni qalbidagi ilohiy bir qarash bilan olam shevalariga, tabiat-borliqda kechayotgan hodisalar jarayoniga , kishilar fe’l-atvoriga nazar tashlaydi., estetik baholaydi. Falsafiy ma’no-mazmunning turli holat va ko’rinishlarida jilvalanishi negizi shundandir. Ya’ni ma’naviy qadriyatlarni ko’ra olish, sezish, his qilish, muhimi mohiyatini ifodalash ustuvor. E’tiborli jihati shundaki, H.Ahmedova ijodida Olloh ishqi ezgulik, adolat, go’zallikning yashil ramzi sifatida talqin etiladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |