VIII. «Объектная привязка» - «Объектни боғлаш» панелининг буйруқлари.
1. «Точка отслеживания» - чизиқ давомида ёки нормалида вақтинча нуқталарни кўрсатиш буйруғининг тугмаси;
2. «Смещение» - керакли боғланиш нуқтасини кўрсатиш буйруғининг тугмаси;
3. «Конточка» - объектнинг энг яқин четки нуқтасига боғланиш буйруғининг тугмаси;
4. «Середина» - объектнинг ўрта нуқтасига боғланиш буйруғининг тугмаси;
5. «Пересечение» - икки объектнинг кесишув нуқтасига боғланиш буйруғининг тугмаси;
6. «Кажущееся пересечение» - тахминий кесишув нуқтасига боғланиш буйруғининг тугмаси;
7. «Продолжение линии» - кенгайтирилиб боғланиш буйруғининг тугмаси;
8. «Центр» - марказ билан боғланиш буйруғининг тугмаси;
9. «Квадрант» - ёй ёки айлана ёки эллипснинг яқин квадранти билан боғланиш буйруғининг тугмаси;
10. «Касательная» - айлана, ёй ва бошқаларга уринма ўтказиш буйруғининг тугмаси;
11. «Нормаль» - нуқтадан тўғри чизиқ, айлана, ёй ва эгри чизиқларга уринма ўтказиш буйруғининг тугмаси;
12. «Параллельно» - нуқтадан объектга параллел объект чизиш буйруғининг тугмаси;
13. «Точка вставки» - қўйиш объектининг нуқтасига боғланиш буйруғининг тугмаси;
14. «Узел» - узелларга боғланиш буйруғининг тугмаси;
15. «Ближайшая» - объектнинг исталган яқин нуқтаси билан боғланиш буйруғининг тугмаси;
16. «Ничего» - объектга боғланиш тартибини бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
17. «Режимы привязки» - объектга боғланиш тартиби буйруғининг тугмаси;
IX. «Мулоқотлар ойнаси» - экрандан пастда жойлашган бўлиб, фойдаланувчи ҳар доим ундан бохабар бўлмоғи керак, чунки компьютер ишлаш жараёнида ҳамма вақт у билан мулоқотда бўлиб, бирор вазифани бажариш учун буйруқ беришни сўраб туради.