X . «Ҳолатлар ойнаси» - экраннинг энг пастки кисмида жойлашган бўлади.
1. «Шаговая привязка» - курсор қадамини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
2. «Отображение сетки» - экранни тўр кўринишли ҳолатга ўтказиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
3. «Режим «ОРТО» - экранни тўғри бурчакли чизиш ҳолатига ўтказиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
4. «Полярное отслеживание» - кесма чизишда қутб ҳолатига ўтиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
5. «Объектная привязка» - объектга тўғрилаб боғланиш ҳолатига ўтиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
6. «Объектное отслеживание» - объектни кузатиш ҳолатига ўтиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
7. «Динамический ввод» - динамик киритиш;
8. «Отображение линий в соответствии с весами» - чизиқни йўғонлигида тасвирлаш ҳолатига ўтиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
9. «Пространство (модели или листа) - моделлар фазосини чизма қоғоз ҳолатига ўтказиш ёки уни бекор қилиш буйруғининг тугмаси;
3–mavzu: AutoCAD график мухарририда матнлар билан ишлаш стандарт стиллар яратиш.
Экранда нуқта ва кесма чизиш, уларни экрандаги вазиятини ўзгартириш. уларга ранг, тур ва йўғонлик бериш буйруқлари ҳамда улардан фойдаланиш алгоритмлари
1. AutoCAD дастурида нуқта ва кесма чизиш
Бу буйруқ қуйидаги алгоритм асосида амалга оширилади:
1. Чизиш панелидаги «Точка» - нуқта ускунасининг тугмаси юклангач, мулоқотлар ойнасида «Нуқтани киритинг» сўрови пайдо бўлади. Унга жавобан нуқтани экранда «Сичқон» ёрдамида курсор нишони билан ихтиёрий жойга киритилади ёки Х1ва Y1 координаталари, масалан, 55 ва 77 киритиб, «Enter» билан қайд этилади ва экранда нуқта белгиланади. Шунда нуқта пиксел кўринишида бўлгани учун кўзга ташланмайди. Шунинг учун, тушувчи менюлар ойнасидаги «Формат» менюси ва ундаги «Отображение точек» - нуқта қиёфаси ускуналари юкланади, шунда экранда нуқталарнинг қиёфаси ойнаси пайдо бўлади, 6 ва 7- расм.
6- расм 7- расм
Ундан бирортаси масалан, айлана кўриниши таклиф қилинган 5% да танланади ва «ОК» тугмаси юкланади.
Шунда экранда координаталари билан киритилган нуқталар айлана кўринишида тасвирланиб қолади. Нуқтанинг исталган қиёфасини 7- расмда келтирилган ойнадан танлаб олиш мумкин. Унга ранг бериш ва ўрнини ўзгартириш кесма каби бўлади.
2. Чизиш панелидаги «Отрезок» - кесма чизиш тугмаси юклангач, мулоқотлар ойнасида «Бошланғич нуқтасини киритинг» сўрови пайдо бўлади.
Унга жавобан, «Сичқон» ёрдамида курсор нишони билан экраннинг ихтиёрий жойида кесманинг биринчи нуқтаси киритилади. Шунда навбатдаги «Кейинги нуқтасини киритинг» сўрови пайдо бўлади, 8- расм.
8- расм
2. Бу сўровга ҳам дастлабки нуқтанинг координаталарини киритган каби курсорни экраннинг исталган жойига қўйиб ихтиёрий ўлчамдаги чизма ёки Х2,Y2 ёки Х2i,У2i координаталарини киритилса (масалан, 100 мм) экранда кесма пайдо бўлади, 9- расм.
9- расм
Мулоқотлар ойнасида иккинчи тўғри чизиқни чизиш учун навбатдаги нуқтани киритишни сўрайди. Бундай нуқталарни кетма - кет киритиб, кўплаб кесмаларни кетма - кет ўтказиш мумкин.
Кесма чизиш буйруғидан чиқиш учун «Enter» ёки «ESC» тугмасини кетма - кет икки маротаба юкланади.
Иккинчи ва учинчи кесмаларни ўтказгач, кейинги сўровда, қавс ичида «Замкнуть» - «Бирлаштириш» ёки «Отменить» - «Бекор қилиш» қўшимча буйруқлари пайдо бўлади, 10- расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |