5. Чизиқни йўғонлаштириш буйруғи
Бу буйруқдан фойдаланиш алгоритми қуйидагича бўлади:
1. Кесма ажратилади;
2. Учинчи «По слою» - чизиқ йўғонлиги - «Вес линий» тугмаси юкланади: Компьютерга киритилган 0.00 дан 2.11 гача бўлган йўғонликлар рўйхатининг ойнаси пайдо бўлади, (16- расм). Улардан бирортаси танланиб юкланади;
Шунда кесма чизиғи танлаб олинган йўғонликда тасвирланиб қолади. Агар танлаб олинган йўғонлик қиймати учинчи «По слою» сўзи ўрнида ёзилган бўлса, кейинги чизиладиган чизиқлар йўғонлиги танлаб олинган йўғонликда чизилади. Бу йўғонликдан чиқиш учун, танлаб олинган йўғонлик юкланади ва рўйхатдан «По слою» сўзи юкланади. Натижада экрандаги чизиқлар компьютерда ўрнатилган стандарт йўғонликка ўтиб қолади.
16- расм
Вазифа: Юқорида ўтилган чизма чизиш буйруқларидан фойдаланиб қуйида келтирилган чизиқ турлари, ҳамда тўғри тўртбурчакларнинг тасвири бажарилсин. Чизиқларни турли вазиятларга келтиришни ва уларга ҳар хил ранг беришни машқ қилиб кўринг.
ВАЗИФА НАМУНА
Таянч иборалар: AutoCAD, кесма, ранг, тур, йўғонлаш
Назорат саволлари:
1. AutoCAD дастурида кесма қандай алгоритм асосида чизилади?
2. Кесманинг вазиятини қандай алгоритм асосида ўзгартирилади?
3. Кесмага қандай алгоритм асосида ранг берилади?
4. Кесмага қандай алгоритм асосида тур, тус берилади?
5. Кесмани қандай алгоритм асосида йўғонлаштирилади?
4–mavzu: Чизмани таҳрирлаш. Чизма элементларини ўзгартириш.
1. «Декарт» координаталар системасига нуқта
координаталарини киритиш усуллари
Одатда график ахборотларни тасвирлаш учун чизма қоғозида формат – қоғоз бичими ва унга нисбатан тасвирлар компановка қилинади, яъни режалаштирилади. Бунинг учун бирор нуқта ёки тўғри чизиқ таянч – база қилиб олинади ва унга боғланган ҳолда тасвир бажарилади. Компьютерда ҳам шундай таянч нуқта ёки тўғри чизиқ танлаб олиб, чизманинг қолган элементлари унга нисбатан ўлчамларга риоя қилган ҳолда тасвирланади. Тасвирлардаги таянч элементларни «Декарт» координаталар тизимидаги «Координаталар боши» ёки «Проекциялар ўқи» - деб қараш мумкин. Шунинг учун, таянч элементларга, яъни «Декарт» координаталар тизимида унинг бошига нисбатан нуқтани ёки кесмани координаталарини киритишни билиш зарур бўлади.
Текисликда икки ёки фазода уч ўлчамли тасвирларни бажаришда турли координаталар тизимини ва улардан фойдаланишни билиш зарур бўлади. AutoCAD дастурида қуйидаги координаталар тизимидан: декартик, цилиндрик ва сферик координатлардан ҳамда координаталарни киритишнинг қутб усулларидан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |