O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732


Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/82
Sana24.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#205440
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   82
Bog'liq
5dc2b2033236e

 
Innovatsion texnologiyalar №1 (29) 2018 y.
76 
____________________AXBOROTLAR/ИНФОРМАЦИИ__________________
сўнг эса унда сўзлашиш таъқиқланди. Жаҳон уруши даврида эса, Месхети туркларининг 
ҳаммаси Грузиядан Ўрта Осиёга кўчирилди. Сўнгра чечен, болқор, қорачойларнинг навбати 
келди. Баъзи маълумотларга қараганда, бу минтақада исломга эътиқод қуйган ёки қай 
даражада бўлсада, у билан боғланган тахминан 5 миллион киши (асосан, хотин-қизлар, 
болалар ва кексалар) кўчиш, чоғида ҳалок бўлганлар.
Ўша пайтларда аҳолининг динга муносабатини зоҳир этиб турадиган бир нечта
кўрсатгичлар бор эди. Шулардан асосийлари қадамжоларни зиёрат қилиш ва жаноза
маросимлари эди. Ўзини ҳар қанча атеист қилиб кўрсатган бўлса-да, партия ходими вафот 
этганда, у ҳам мусулмон дини талаблари асосида дафн этилар эди. Бу маросимга қарши 
курашда партия органлари мутлақо ожиз эди. Лекин ўтган асрнинг 80-йилларида бу сохада 
ҳам кенг ҳужум бошланди. Мавзуимиз сал чўзилсада, мисол келтиришимиз мумкин. 1984 
йил ЎзКомпартиянинг машҳур XVI - Пленумида ВАСХНИЛ академиги Садриддин 
Йўлдошев медицина доктори, профессор укасининг вафоти муносабати билан ўтказилган 
таъзия маросимига бир гурух касбдош олимлар билан иштирок этгани учун қораланди. С. Х. 
Йўлдошев эгаллаб турган институт директорлиги вазифасидан бўшатилди. Ўша давр ҳақида 
Биринчи Президентимиз И. Каримов шундай ёзадилар:”Ахир, яқиндагина эмасмиди, 
коммунист, айниқса, у юқорироқ лавозимда бўлса, ўз яқин кишилари билан охирги марта 
видолашиш учун қабристонга ҳам боролмасди. Дафн маросимида иштирок этиш энг катта 
айб саналиб, бундай одамни партиядан ўчириб, ишдан бўшатишарди. Виждон азобидан сал 
бўлса-да, қутулиш, айни пайтда йиллар бўйи меҳнат қилиб эришган имтиёзларидан маҳрум 
бўлмаслик учун одамлар қариндош-уруғлари, ҳатто ота-онаси вафот этганда касалхонага 
ётиб олишар ёки “шошилинч командировка”га кетиб қолишар эди” [2].
Яна бир диний маросим никоҳ маҳаллий аҳоли томонидан тўла бажарилса ҳам, уни енг 
ичида, яширинча ўтказиш мумкин эди. Аммо жанозани ва марҳум хонадонига келиб 
фотиҳа ўқишларни бундай яширин тарзда ўтказиб бўлмасди. 
Қадамжоларга қарши курашда партия органлари ва маъмурий идоралар ходимлари 
мутлақо ожиз эдилар. 
Шундай шароитда партия органлари ва маъмурий идоралар раҳбарларининг жонига
ақидапарастлар оро кирдилар. Маълумки, ваҳобийлар юқорида айтганимиздек, фақат азиз-
авлиёлар эмас, пайғамбарлар қабрлари устига ҳам мақбаралар қуришни тақиқлайдилар. 
Улар мақбара ва қадамжоларни бузиб ташлашнигина эмас, балки, қадамжоларни зиёрат 
қилишга қарши ҳам муросасиз кураш олиб борар эдилар.
Мамлакатимизда диний уламоларнинг асосий қисми 30- йиллардаёқ йўқ қилиб 
юборилган эди. Тирик қолганлар эса юрак олдириб қўйган бўлиб, ҳанафий мазҳаб 
қоидаларини тарғиб қилишдан қўрқар эдилар. Бухородаги Мирараб мадрасаси ҳам Ўрта 
Осиё ва Қозоғистон, Россия мусулмонлари учун муллалар етиштирар, талабалар сони бир 
йилда 50 киши бўлса, ўшанинг 10 нафари Ўзбекистон учун эди, холос. Ўша пайтдаги 
Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 147-моддасида диний тарғибот олиб 
борганлик учун бир неча йил қамоқ жазоси белгилаган эди. Бу эса ақидапарастликнинг
ёйилиши учун қулай мафкуравий шароит яратган эди. Чунки бундай шароитда (диний 
тарғибот ва таълим йўқ жойда) ёшлар ҳанафий мазҳаби, яъни уларнинг ота -боболалари
эътиқод қилиб келган мазҳаб тўғрисида жуда оз тасаввурга эга бўлар эдилар. 
Иккинчидан, халқ орасида тўй ва аза билан боғлиқ маросимлар (ортиқча ҳашам ва 
бидьат, исрофгарчилик) жуда кўп бўлиб, ҳанафий мазҳаб уламолари уларга қарши етарли 
даражада тушунтириш ишлари олиб бормасдилар. 60-йилларнинг охиридан бошлаб бу 
маросимлар шунчалик кўп ва шунчалик исрофгарчиликлар билан ўтказилардики, оддий 
халқ шу муносабат билан анча қийинчилик сезаётган эди. Ҳанафий уломоларнинг кўпчи- 



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish