Назорат саволлари:
Ўзиюрар транспорт машиналарининг қандай турларини биласиз?
Ер ости автотранспорти;
Ер ости ўзиюрар вагонлари;
Ўзиюрар машиналарнинг эксплуатацион ҳисоблари.
27-маъруза
ГИДРОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ. УЛАРНИНГ АСОСИЙ УСКУНАЛАРИ ВА КУЛЛАНИЛИШИ.
ШАХТА ВА КАРЪЕР УСТИДАГИ ТЕХНОЛОГИК ТРАНСПОРТ МАЖМУАЛАРИ.
Маъруза режаси:
Гидравлик транспорт турининг ишлатилиш шароитлари ва схемалари;
Гидротранспорт воситалари, уларнинг турлари, тузилиши;
Гидротранпорт ускуналарининг тузилиши ва ишлатилиши
Шахта ва каръер устидаги технологик транспорт мажмуалари.
Гидравлик транспорт каръерларда очиш ишларида ҳам ва фойдали қазилмани қазиб олиш ишларида ҳам қ¢лланилади. Гидротранспорт ёрдамида қоплама тоғ жинслари ағдармага, фойдали қазилмалар эса бойитиш фабрикасига ташилади. Бундан ташқари гидротранспорт қурилмалари фойдали қазилмани карьер ёки шахтадан бир неча ¢н км узоқликда жойлашган истеьмолчиларга етказишда хам қ¢лланилади.
Карьерларда гидротранспорт экскаватор ёрдамида юклаш ва тоғ-жинсини гидравлик (монитор) усул ёрдамида ажратиб олиш комплексида қ¢лланилиши мумкин.
Карьер гидротранспорт қурилмаларини қ¢ллаш ва уларнинг ишлаш принципи б¢йича икки гурухга ажратиш мумкин: босимли ва ¢зи оқар транспорт. Босимли гидротранспортда механик агрегатлар ёрдамида (насослар) юқори босим ҳосил қилинади, ташиш эса қувурлар ёрдамида амалга оширилади. Узи оқар гидротранспортда эса аралашмали оқим атмосфера босимида қия тарновда (канал, тарнов, канав ёки ариқча) ва айрим ҳолларда қувурлар б¢йлаб ҳаракатланади.
Ташилаётган тоғ жинслари физик-механик хусусиятлари б¢йича турли туман б¢лиши мумукин. Аралашмадаги қаттиқ б¢лакчалар қум, лой, лёсс, супес, гравий, майда тош, к¢мир, майдаланган руда ва бошқалар б¢лиши мумкин. Бу б¢лакчаларнинг энг ката ¢лчами 100-150 мм, айрим холларда бундан ҳам каттароқ б¢лиши мумкин.
1-расмда карьерларда қ¢лланиладиган гидротранспорт қурилмаларининг намунавий схемалари келтирилган. 1-схемада гидроаралашма марказдан қочма насос (землесос, углесос) ёрдамида зумпфдан с¢риб олиниб қувур ёрдамида хайдалади. 2-схемада насос сувни манбадан с¢риб олиб хайдайди, тоғ жинси эса сув хайдаш қувурида жойлашган махсус қурилма (камерали питател) ёрдамида узатилади. 3-схемада гидроаралашмани с¢риш ва кучли босимдаги сувни хайдаш орқали амалга оширилади. 4-схемада қаттиқ тоғ жинси ва сув аралаштирувчи бункерга келиб тушади ва бу ердан аралашма холида очиқ қия тарнов орқали оқиб кетади.
1-расм. Гидротранспорт қурилмалари намунавий схемалари
Купгина холларда, гидромонитор ва гидротранспортлардан фойдаланишда, ювиилиши қийин б¢лган тоғ жинслари портлатиб ёки механик усулда майдаланиб ишлатилади. Бу турдаги комплекс схемаси 2 расмда к¢рсатилган.
Схемада иккита ишчи горизонтларда ҳам бир ч¢мичли экскаватор ёрдамида ҳаракатланувчи аралаштирувчи бункерга юкланади. Бункердан эса гидроаралашма босимли қувур ёрдамида ағдармага, пастки уступдан эса бойитиш фабрикасига ташилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |