Ўзиюрар машиналарнинг эксплуатацион ҳисоблари.
Юклаб-ташувчи ва ўзиюрар машиналарнинг эксплуатацион ҳисобларига уларнинг техник ва эксплуатацион унумдорликларини аниқлаш, бир ёки бир нечта забойлардан узлуксиз юк ташишни таъминловчи транспорт машиналари сонини аниқлаш ҳамда машиналарнинг тортиш ҳисоблари киради.
Ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларга қуйидагилар киради: машиналар технеик тавсифлари, сменалик юк оқими, смена давомийлиги, машиналарнинг нотекис ишлаш коэффициенти, ташиш узунлиги, трассанинг кўндаланг профили ва транспорт лаҳимларининг йўл қопламаси.
Юклаб-ташувчи машиналар эксплуатацион унумдорлиги (т/соат) қуйидагича ҳисобланади:
бу ерда V — юк олувчи органининг ҳажми (кузов ёки чўмич), м3; tюклаш, tҳар, tюк тукиш — мос равишда юк олувчи идишни бўшатиш вақти, забойдан юк тўкиш жойигача ва орқага ҳаракатланиш вақти, с; kз — чўмичнинг тўлалик коэффициенти (k3 = 0,74÷0,8).
Юк олувчи чўмичли машиналар учун юкланиш вақти (с) (ПД типидаги машиналар)
tпогр = ξtц·kман
бу ерда ξ = 1,15÷1,2 — забойдаги ногабаритларни йиғиштириш вақтларини ҳисобга олувчи коэффициент; tц = 50 с — юк олувчи чўмичнинг қамраш цикли давомийлиги; kман = 1,2— машинанинг забойдаги маневрлари вақтини ҳисобга олиш коэффициенти.
Юк олувчи чўмич ва кузовли машиналарнинг юкланиш вақти (с) (ПТ типидаги машиналар)
бу ерда tц — юклаш цикли давомийлиги, с; Vкуз — кузов ҳажми, м3; kз.к — кузовнинг юкланиш коэффициенти.
Чўмичли машиналар учун юкланиш вақти кузовли машиналар юкланиш вақтидан анча кичик бўлади.
Машиналарнинг ҳаракатланиш вақти (с)
бу ерда L — ташиш масофаси, м; vгр, vnoр — мос равишдаги юкли ва юксиз машиналарнинг ҳаракатланиш тезликлари, м/с; kс.х = 0,6 — ҳаракат тезлигининг ўртача юриш коэффициенти.
Машинанинг юк тушириш вақти tюк тушир = 15÷20 с.
Бундан чўмичли юклаб-ташувчи машиналар эксплуатацион унумдорлиги (т/соат) ни қуйидагича ҳисоблаш мумкин
Чўмич ва кузовли машиналар учун эса (т/ч) —
Сменалик эксплуатацион унумдорлик (т)
Qсм = Qэ Tcм kи (6)
Бу ерда Tсм — смена давомийлиги, ч; kи = 0,7÷0,8 — юклаш ва ташиш бўйича асосий ишларга боғлиқ бўлмаган тайёргарлик-тугаллаш жараёнлари, машинага ёқилғи қуйиш, иш жойига элтиш ва бошқа жараёнларни ҳисобга олувчи машинадан смена ичида фойдаланиш коэффициенти.
Агар бир хил кон-техник шароитда бир хил хажмдаги чўмичли юклаб-ташувчи машиналари ишлатилса чўмичли органли машиналар унумдорлиги кузовли машиналар унумдорлигидан юкори бўлади. Ташиш масофасининг ортиши билан юклаб-ташувчи машиналар унумдорлиги камаяди (3-расм).
3-расм. Чўмичининг юк кўтариш қобилияти : 1 — 4 т; 2 — 7,3 т; 3— 12 т. бўлган юклаб-ташувчи машиналар сменалик унумдорлигининг ташиш масофасига боғлиқлик графиги.
Битта транспорт машинаси (автосамосвал ёки ўзиюрар вагон) нинг сменалик эксплуатацион унумдорлиги (т):
бу ерда kн — юк оқимининг нотекислик коэффициенти (аккумуляцияловчи бункер йўқ бўлса kн = l,5, бор бўлса — kн = 1,25, лаҳим ўтиш ишларида юк ташишда kн = 2); kи = 0,7÷0,8 — машинадан фойдаланиш коэффициенти.
Транспорт машинасининг битта рейси давомийлиги (мин)
Агар машина чўмичли юклаш машинаси комплексида ёки экскаватор билан ишласа юклаш вақти қуйидагича ҳисобланади (мин)
Узлуксиз режимда ишловчи юклаш машинаси билан бирга ишласа —
Бу ерда Qт — узлуксиз ишловчи юклаш машинаси унумдорлиги, т/мин.
Машинанинг юкли ва юксиз йўналишлардаги ҳаракат тезликлари (мин)
Юкли νгр ва юксиз νпор йўналишлардаги ҳаракат тезликлари (км/ч) амалий маълумотлар асосида ёки двигателнинг тортиш тавсифи орқали топилади. Машинанинг ўртача юриш ҳаракат тезлигини ҳисобга олиш коэффициенти ташиш масофасига боғлиқ ҳолда: L<0,3 км да kс.х = 0,6; L>0,3 да kс.х = 0,75.
Юк тўкиш вақти транспорт машинаси кузовининг конструктив тузилишига боғлиқ: ағдариладиган кузовли автосамосваллар учун tраз = 0,7 мин, тагидан куракли конвейер ёрдамида тўкувчи ўзиюрар вагонлар учун tраз = 2÷3 мин.
Забойдаги маневрлар давомийлиги tм.з. (мин) транспорт машинасинининг ишлаш шароитларига боғлиқ ва унинг қиймати хронометраж кузатувлар натижасида аниқланади.
Бир полосали транспорт лаҳимларида бир нечта машиналар ҳаракатланса разминовкаларда кутиш вақти (мин)
Бу ерда nразм — разминовкалар сони; t1 = 2 мин — разминовкадаги кутиш давомийлиги.
Юклаш ва ташиш унумдорлиги ва таннархи ташиш масофасига ва машиналар комплекси таркибига – юклаш, юклаш-ташиш ва транспорт машиналарига боғлиқ (4-расм). ташиш масофаси 200 м гача бўлса юклаб-ташувчи машиналар, 400 м дан ошиқ бўлса иккита автосамосвал ва қамровчи панжали юкловчи машиналарни ишлатиш самарали ҳисобланади.
4-расм. Боғлиқлик графиги: а — машиналар комплекси унумдорлигининг элтиш масофасига; б — 1 т рудани элтиш ва юклаш таннархига ва элтиш масофасига; 1 ва 1 — ПТ-5А юклаб-ташиш машинаси; 2 ва 2' — ПНБ-3 юклаш машинаси битта МоАЗ автосамосвали билана; 3 ва 3 юк кўтариши 22 т бўлган иккита МоАЗ автосамосвали билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |