O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi issn 2181-4732


Диний ақидапарастликнинг Ўзбекистонга кириб келиши



Download 2,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/86
Sana19.02.2022
Hajmi2,82 Mb.
#457657
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
5ddce5d70835f

Диний ақидапарастликнинг Ўзбекистонга кириб келиши. 
Ислом дини Ўрта Осиёга 
кириб келган дастлабки асрлардаёқ бу ҳудудда ҳанафийлик асосий мазҳаб бўлган эди. 
Ўрта Осиёда ўз таъсирини сезиларли даражада ўтказган ақидапараст оқимлардан бири 
ваҳҳобийликдир. 
Бу оқимнинг Ўрта Осиёда тарқалиш даврини олимлар, тарихчилар, журналистлар ХХ 
асрнинг 70-80 йиллари деб ҳисобламоқдалар. 


 

Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
81 
_________________AXBOROTLAR /ИНФОРМАЦИИ__________________ 
Тадқиқотлар эса бу оқим Ўрта Осиёга анча олдинроқ кириб келганини кўрсатмоқда.
Бу жараённи чуқурроқ англаш учун ваҳҳобийликнинг Ҳижоздан ташқарига тарқалиш 
тарихига бир назар ташлаш керак. ХVIII-асрнинг ўрталарида Ҳижозда шаклланган 
ваҳҳобийлик оқими шу аср охири ва ХIХ аср бошларида Афғонистон ва Ҳиндистонда 
тарқала бошлади. 
Ўтган асрнинг бошларида Ҳиндистонга ваҳҳобийликни тарқатишга бошчилик қилган 
Шоҳ Валилулло деган шахс бўлгани учун бу ердаги ваҳҳобийлар валилуллолар деб аталади. 
Валилуллолар ҳаракатига қўшилган барча мусулмонлар ваҳҳобийлик таълимотига
хайриҳоҳ бўлмасалар ҳам, улар бу уюшган (исломий)ташкилот ғайридин (ҳинд) феодаллар 
зулмидан озод қилади, деган умид билан унга бирлашадилар. Уларнинг кўпчилиги исломда 
олға сурилган, худонинг олдида барча бандалари тенг, деган ғояни ҳаётга тадбиқ қилишни 
орзу қиладилар. Шу мақсадда улар судхўрларга, хиндуизм ва сикхизм динидагиларга қарши 
кураш бошлайдилар. 
Инглиз ҳукмрон доиралари ваҳҳобийлар билан сикхлар ўртасидаги жангларни 
мамнуният билан кузатиб турдилар. Чунки, бу жанглар уларга фойда келтирарди. Сабаби – 
мусулмонлар билан сикхлар ўзаро жанг билан овора бўлсалар (миллий ва диний низолар), 
мустамлакачилар (инглизлар) га қарши камроқ исён бўларди. 
ХIХ асрнинг бошлари ва ўрталарида Ўрта Осиё ҳудудидаги амирлик ва хонликлар 
Ҳиндистон ва Афғонистон билан яхши алоқалар ўрнатган эдилар. 
Ўрта Осиёга келаётган савдогарларнинг асосий қисми мана шу ваҳҳобийлик оқимига 
мансуб мусулмонлардан иборат эди. Улар Ҳиндистондан, анвойи мол (товар) лар билан 
бирга ақидапарастлик ғояларини ҳам олиб келаётган эдилар. 
Молларини Ҳиндистонга олиб бориб сотаётган Ўрта Осиёлик савдогарлар ҳам маълум 
даражада валилуллолар таъсирига берилаётган, ақча ва Ҳиндистон матолари билан бирга
Ўрта Осиёга ваҳҳобийлик ғояларини улар ҳам олиб келаётган эдилар. Ваҳҳобийликнинг 
Ўрта Осиёга кириб келишида катта рол ўйнаган воситалардан бири ҳаж сафарига 
борувчилар эди. Ўша пайтда муборак сафарга борувчиларнинг бир қисми Афғонистон, Эрон, 
Туркия орқали йўлга чиқишса, бошқа бир қисми Ҳиндистонга бориб, у ердаги Калькутта ва 
Бомбей бандаргоҳларида кемаларга ўтирар, Ҳинд океани орқали Макка ва Мадина 
шаҳарларига зиёратга борардилар. 
Ҳижозга етгунча валилуллолар таъсир доирасида бўлган зиёратчилар Макка ва 
Мадина шаҳарларига етиб келгач, бу ердаги ваҳҳобийлар таъсирига тушиб қолардилар. 
Шулардан хулоса чиқарадиган бўлсак, ваҳҳобийлик ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб,
Ўрта Осиё мусулмонларига ўз таъсирини ўтказа бошлаганлиги маълум бўлади. 
Баъзи вилоят ва туманларда эса миллий истибдодга қарши чиқишлар ақидапарастлик 
кўринишида ҳам бўлган. Мавжуд тузумга норозилик билдиришда баъзи диндорлар 
ақидапарастликка хос бўлган муросасизликдан ҳам фойдаланадилар. Масалан, 1905 йилда 
Хивада нақибул Ислом Иброҳим ҳожи ва Юсуф ясовулбошилар “Қадимлар” деб аталган 
гуруҳни тузган эдилар [3]. “Қадимгилар”нинг бошқа мусулмонлардан фарқи шунда эдики,
улар исломнинг қадимий, “асл” ҳолини тиклашга уринар эдилар, яъни улар ўз мақсадларини
фақатгина ислом динини VII-асрдаги ҳолига қайтариш деб баён қилсалар ҳам, аслида 
мусулмон давлати ва ҳалифаликни тиклашга олиб келиши керак эди. Шуни сезган чор 
жандармериясининг Амударё бўлими бошлиғи ўзининг махфий маълумотномасида шундай 
ёзган эди: “Руҳонийлар бир қатор амалдорлар билан қадимги тартиблар тарафдорлари 
гуруҳини туздилар. Уларнинг интилишлари хон вафот этгудек бўлса, ўзларининг одамлари
ҳисобланмиш валиаҳдни тахтга ўтқазиш, миш-мишларга қараганда, жиҳод бошлаш ва 
Андижон (Дукчи эшон қўзғолони -С.И.) воқеаларини қайтаришдан иборат” [3].
Калькуттадан келтирилаётган “Тахл-ул-матн” газетасида ақидапарастликнинг таъсири 



Download 2,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish