Зарарсизлантириш ишларини олиб боришда хавфсизлик чоралари.
Дезактивация, дегазация, дезинфекция ишларини олиб борувчи кишилар ўзларини зарарсизланишдан сақлаш чораларига риоя қилишлари шарт. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. Ишлаётган вақтда зарурияти бўлмаган чоқларда зарарланган предметларга тегиш мумкин эмас, зарарланган жойда сув ичиш, овкатланиш, хожатга бориш таъқиқланади. Иш тамом бўлгандан кейин фойдаланилган буюмлар йиғиб йўққилинади, одамлар эса тўлиқ санитар обработкасидан ўтишлари шарт.
РМ билан зарарланган туман ҳудудларида ишлаганда ВКП 50А шахсий дозиметрлар ёрдамида, шунингдек радиация даражасига қараб, тахминий ҳисоблаб, нурланишни контрол килиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |