Дегазация – Зарарланган объектларни зарарсизлантириш ёки химиявий нейтраллаш ва улардан заҳарловчи моддаларни йўқотишдир. Дегазация химиявий, физик – химиявий ва механик методлар билан ўтказилади.
Химиявий метод билан дегазация қилинганда зарарланган объект дегазацияловчи моддалар эритмаси билан тозаланади.
Дегазациянинг физик-химиявий методи эритувчилар билан ювиш, буғлантириш, активлантирилган кўмир билан адсорбция қилиш, зарарланган юмшоқ нарсаларни 2% ли кир сода эритмасида қайнатишдан иборат.
Дегазациянинг механик методи тупроқ, озиқ-овқат ва ем-хашакнинг зарарланган кисмини олиб ташлашда ниборат. Ёзги иссиқ кунларда дегазация қилиниши керак бўлган ҳар хил предметлардаги ЗМнинг шамолда кўтарилиб кетиши ва бугланиши учун уларни арқонларга осиш керак. Дегазациянинг механик методи тупроқ, озиқ – овқат ва ем – хашакнинг зарарланган қисмини олиб ташлашдан иборат бўлади.
Дезинфекция – зарарланган объектлардан касал чақирувчи микробларни ва уларнинг токсинларини йўқотишдир. Дезинфекция 2 хил усулда олиб борилади – физик ва химиявий.
Физик усул иссиқ ҳавонинг зарарсизлантирувчи таъсирига асосланган: қайнатиш, сув буғидан фойдаланиш.
Дезинфекциянинг химиявий усулида химиявий моддалардан хлорли оҳак, хлорамин, фенол, тозаланмаган қора карбол кислота, лизол, формалин ва бошқалар кенг қўлланилади.
Дезинсекция – юқумли касалликларнинг ташувчилари бўлмиш бўғимоёқли ҳашоротларни йўқотишдир. Дезинсеция механик, кимёвий, физик ва баъзан биологик усулда олиб борилади.
Механик усулда ёпишқоқ қоғозлардан, пашша ўлдиргичлардан фойдаланилади.
Физикавий усулда қайнатиш, буғлашлардан фойдаланилади.
Кимёвий усулда инсектицид кимёвий моддалардан фойдаланилади(дихлофос).
Биологик усулда ҳашоротларнинг табиий душманларидан фойдаланиди.
Дератизация – кемирувчиларга қарши кураш чора-тадбирларидир.
Дератизация механик, кимёвий ва биологик усулларда амалга оширилади.
Механик усулда қопқонлардан фойдаланилади.
Кимёвий усулда заҳарланган овқатлар билан заҳарланилади (маргимуш).
Биологик усулда уларнинг табиий душманларидан фойдаланилади ёки улар ўртасида эпизоотия тарқатилади.
Зарарсизлантириш тадбирлари фақат одамлар бориши мумкин бўлган объектлардагина ўтказилади. Қолган ҳудудлар ўз – ўзидан зарарсизланади: радиоактив моддалар ўз-ўзидан парчаланади ва радиация даражаси пасаяди, заҳарловчи моддалар буғланади, қуёш нури таъсирида микроблар ўлади. Шароит ва воситаларнинг мавжудлигига қараб, зарарсизлантиришни ўтказиш тўла ва қисман бўлиши мумкин. Қисман зарарсизлантириш ўтказилганда предметларнинг фақат одам тегиши мумкин бўлган жойларигина зарарсизлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |