O`zbekiston respublikasi Oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi farg‘ona davlat universiteti



Download 3,38 Mb.
bet109/120
Sana18.02.2022
Hajmi3,38 Mb.
#456901
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   120
Bog'liq
DEMOGRAFIYA(1)

Агрогеографик тадқиқотлар -

Ер ресурсларини қишлоқ хўжалик мақсадларида баҳолаш.




Аҳолининг турмуш даражаси-

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ички маҳсулот.




Антропоген босқич-

Географик қобиқнинг инсон пайдо бўлгандан кейинги тараққиёт босқичи.




Барометр-

Атмосфера босимини ўлчайдиган асбоб.




Бентос-

Денгизлар ва қуруқликдаги сув ҳавзалари тагида яшовчи организмлар.




Берк ботиқ-

Ташқи оқим ҳавзалари билан туташмаган ботиқ.




Берк ўлка-

Оқар сувлари денгиз ёки океанга бориб қуйилмайдиган ўлка.




Биогеоценоз-

Усимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг муайян модда ва энергия алмашинуви орқали бирлашган гуруҳи ҳамда тарқалган табиий шароит комплекси.




Баландлик минтақалари -

Тоғларда юқорига кўтарилган сари табиатнинг қонуний ўзгариб бориши.




Булут-

Хаводаги жуда майда (қолдиқ) сув зарачалари, томчилари ва муз заррачалари тўплами.




Бўз сув-

Лойқа, сариқ тусли сув.




Бўр-

Чўкинди тоғ жинси




Банк-

Кредит корхонаси




Барраж-

Тўсиқ, ғов




Бенилюкс-

Белгия, Недерландия ва Люксембург иттифоқи 1943-1944 йилларда вужудга келган.




Бокаж-

Маданий ландшафтнинг бир тури




Бонитет-

Табиий ресурсларни иқтисодий жиҳатдан баҳолашда ишлатиладиган кўрсатгич




Буддизм-

Жаҳондаги учта йирик диндан бири э.а. 6-5 асрларда
Ҳиндистонда пайдо бўлган.




Бузилган ландшафт-

Стихияли тарзда нооқилона хўжалик юритиш таъсирига учраган ландшафт




Буфер давлат-

Икки ёки бир неча кучли давлат ўртасида жойлашган заиф давлат: у одатда мустақил бўлади.




Бюджет-

1. Муайян давр давомида қонун билан тасдиқланган давлат харажатлари ва даромадларининг қайд этилиши.
2.Муайян муддатда давлат, муассаса ёки айрим шахс кутган даромадлар ва харажатларнинг хисоб- китоби




Давлат тили-

Бирор давлатда иш юритиш ва мактабларда ўқитиш мажбурий бўлган тил.




Даврийлик-

Табиатда рўй берадиган жараёнларнинг муамйян вақт давомида тартиб билан такрорланиб туриши.




Демографик карталар

Аҳолининг жойлашишини, унинг таркиби ва аҳоли пунктлари хусусиятларини кўрсатувчи карталар.




Дарбанд-

(форсча-тожикча дар-эшик, дара, банд-мустаҳкам, берк, тугун)-икки тоғ орасидан дарадан ўтган йўл.




Дарё-

Узи хосил қилган табиий ўзандан оқадиган сув.




Дарё водийси-

Ер юзасида узунасига чўзилган қиёсан қамбар сойлик.




Дарё мансаби-

(қўяр жойи) дарёнинг денгиз, океан,кўлга ёки бошқа дарёга қўшиладиган жойи.




Дарёнинг йиллик оқими -

Дарёнинг бирор жойи кўндаланг кесимидан бир йил давомида оқиб ўтган сув миқдори, куб м ёки куб км ҳисобида ифодаланади.




Дарёнинг сувдорлиги-

Дарёларда муайян вақт давомида (ўн кун,ой,фасл,йил) оқиб ўтадиган кўп йиллик ўртача сув миқдори.




Дарёнинг сув сарфи-

Дарёнинг бирор қисмида унинг кўндаланг кесимидан муйян вақт давомида (ўн кун, ой, фасл, йил) оқиб ўтадиган кўп йиллик ўртача сув миқдори.




Дарёларнинг туйиниши-

Дарёларга турли манбалардан сув келиб тушиши.




Дарё нишаби-

Дарё бирор қисмининг ёки бутун дарёнинг юқори нуқтаси билан қуйи нуқтаси орасидаги тик баландликнинг унинг узунлигига нисбати.




Дарё оқими-

Сувнинг табиатда айланиб юриш жараёнида дарё ўзанида оқадиган сув.




Дарё қайири-

Дарё водийсининг сув кўпайганда босиб кетадиган энг паст қисми.




Дарё ҳавзаси-

Бирон бир дарё системасига сув келадиган майдон ҳудуд.




Даррандачилик-

Чорвачиликнинг бир тармоғи қимматли мўйнасини ва пайтини олиш учун ёввоий ҳайвонларни қўлда боқадиган хўжалик (пайт буғу шоҳидан олинадиган модда)




Демография –

(юнонча: демос- халқ, графо- ёзаман) аҳолининг кўпайиши, ҳолати ва ўзгаришларни ўрганувчи фан.




Денудация

(лотинча: денудацио- очилиб қолиш) тоғ жинсларининг емирилиши ва емирилган парча жинсларнинг сув, шамол, муз ёрдамида ер юзининг пастлик жойларига олиб бориб ташланиш
жараёни.




Доминион

(лотинча: доминион-мулк, ҳокимят) Британия империяси- нинг ўзини-ўзи идора қиладиган қисмларини англатувчи атама.








ДЕМОГРАФИЯ АСОСЛАРИ
фанининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим соҳаси:

1000000 – Гуманитар соҳа

Таълим соҳаси:

120000 – Гуманитар фанлар

Таълим йўналиши:

5120100 –филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича), 5120300-тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), 5120400- археология, 5120500-фалсафа, 5210100-социология, 5220100-журналистика (фаолият турлари)

Тошкент – 2012

Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 201__ йил “___”________даги ____.-сон мажлис баёни билан маъқулланган.


Фаннинг ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишлаб чиқилди.


Тузувчи: Тожиева З.Н. - ЎзМУ Ижтимоий география, минтақавий иқтисодиёт ва демография кафедраси доценти, г.ф.н.


Тақризчилар:
Абдалова З. – Тошкент Давлат молия институти минтақавий иқтисодиёт кафедраси мудири, доцент, г.ф.н.
Ота-Мирзаев О.Б. – Ижтимоий фикр жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директор муовини, профессор, г.ф.д.

Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Миллий университети Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (201__ йил “___” _________даги ___ -сонли баённома).




Кириш

Мазкур фан аҳолининг ривожланиш қонунлари ва қонуниятларини, такрор барпо бўлиши, демографик жараёнларни таҳлил қилиш метод ва кўрсаткичлари бўйича тушунчалар билан таништиради. Мазкур курс 5120100 –филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича), 5120300-тарих(мамлакатлар ва минтақалар бўйича), 5120400-археология, 5120500-фалсафа, 5210100-социология, 5220100-журналистика (фаолият турлари) ўқийдиган бакалавриат талабалари учун мўлжалланган. Фанни ўқитишда кўзда тутилган асосий мақсад бўлажак мутахассисларга асосий демографик жараёнлар (туғилиш, ўлим, никоҳ, ажралиш, миграция) бўйича жаҳонда ва мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, уларнинг хақиқий ҳолати, ўз мамлакатидаги демографик муаммоларни илмий тушуниш, баҳолаш, истиқболини кўрсатиб бериш ҳамда ижтимоий оқибатлари табиий, ижтимоий, иқтисодий, тарихий ва бошқа омиллар билан боғлиқлиги ҳақидаги қонуниятларни ўргатишдан иборат.


Демография аҳоли ҳақидаги хусусий фан бўлиб, аҳолининг мавжудлик қонуниятларини, такрор барпо бўлишини ижтимоий-иқтисодий шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганади. Мазкур фаннинг аҳолишунослик фанлар тизимида тутган ўрни, демография фанлари тизими, аҳоли сони ва таркиби, демографик ҳодисалар вақти ва ёши, аҳоли динамикаси ва таркибининг кўрсаткичлари, никоҳ ва ажралиш, туғилиш, ўлим ва ўртача умр кўриш, аҳолининг такрор барпо бўлиши ва унинг кўрсаткичлари, аҳоли миграцияси ва демографик жараёнлар ҳақида мукаммал маълумот олиш мумкин.
Фанни ўзлаштириш натижасида бўлажак мутахассислар муайян мамлакат ёки алоҳида ҳудуднинг иқтисодий ривожланиши демографик жараёнларга, таркибга, омилларга боғлиқ эканини ва бу нарса қатъий қонуниятларга асосланганини англаб етиши, шунга боғлиқ ҳолда демографик кўрсаткичлар ёрдамида таҳлилларни бажариш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.



Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish