Антропоген ландшафт-
|
Инсон фаолияти таъсирида вужудга келган ландшафт, кўриниш, манзара.
|
|
Антропология
|
(грек)-одам ва ирқлар жисмоний тузилишларининг эволюцияси, пайдо бўлиши ва ўзгариши қонуниятларини ўрганадиган фан.
|
|
Арид-
|
Курғоқчилик, қақраб ётган, ёғин-сочин тушмайдиган ер ёки иқлим.
|
|
Артезан сувлари-
|
Хар хил чуқурликда сув ўтказмайдиган қатламлар оралиғида хосил бўлган ер ости сувлари.
|
|
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши-
|
Кишилар фаолияти ва табиий омиллар оқибатида атроф-муҳит элементлари табиий таркибининг ўзгариши, аҳоли, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаёти учун ноқулай шароит вужудга келиши.
|
|
Атроф-муҳит компонентлари-
|
Табиий (атмосфера, гидросфера, литосфера, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси), инсон томонидан яратилган муҳим элментлари (саноат зоналари, транспорт магистраллари, қишлоқ ва шаҳар аҳоли пунктлари ҳамда бошқ.)
|
|
Аҳоли географияси-
|
Ижтимоий-иқтисодий география- нинг аҳоли ва аҳоли пунктлари таркиби ҳамда жойланишини ўрганадиган тармоғи.
|
|
|