O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi buxoro davlat universiteti maktabgacha va boshlang’ich ta’lim fakulteti



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/358
Sana22.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#835505
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   358
Bog'liq
ona tili va adabiyoti

БОЛАЛАР — МЕНИНГ ОҒАЙНИЛАРИМ
 
Суҳбатдош — Ориф Толиб 
 
-Болаларга атаб ёзадиган ижодкорлар кам. Балки бу йўналишда катта гапларни, 
катта дардларни ифодалаб бўлмас. Сиз нима учун айнан болалар адабиётини 
танлагансиз?
-Болаларга мослаб ёзиш қийин, шу сабабли бу йўналишни танлайдиганлар кам дейиш 
унча тўғри эмас. Болаларга ёзиш, унинг руҳига тенглашиб олиш, бола қалбига монанд бирор 
нарса айтиш албатта қийин. Қаршингизга бир болани ўтирғизиб қўйгандай, у билан 


317 
суҳбатлашгандай ёзиш ҳақиқатан ҳам мураккаброқ. Бугун болаларга бағишланган асарлар 
жуда кам, деярли йўқ ҳисоби.
1-2 апрел кунлари болалар китобхонлигини ҳимоя қилиш куни бўлди. Шу санада 
“Шарқ зиёкори” китоблар дўконида тадбир бўлиб ўтди. Атрофдагиларнинг эътиборини 
болалар адабиётига оид китоблар териб қўйилган токчага қаратдим. Чет эл адабиётидан 
Жонатан Свифт, Жанни Родари, ўзимиздан Анвар Обиджон, Фарҳод Мусажонларнинг 
китоблари бор. Аксарияти қайта нашр. Янгиларини изладим, нари борса уч-тўрт бет 
келадиган 
асарларни 
топдим, 
холос.
Мендан олдин Эркин Малик сўзга чиқиб, бир қанча расмли китобларни кўрсатди. 
Боғдорчиликка оид – русчадан таржима, ҳайвонот оламига оид – русчадан таржима. 
Хайрият, 
Тошкент 
ҳақидаги 
китоб 
оригинал 
экан.
Бундоқ қараганда, янги китоблар нашр этилаётганга ўхшайди. “Гулхан” журнали ёки “Тонг 
юлдузи” газетасида унча-мунча ҳикоя, қиссалар босиляпти. Лекин бу тўққиз миллион нафар 
ўқувчи 
бола 
учун 
жуда 
оз, 
жуда-жуда 
оз.
Салкам ўн минг ўрта таълим мактаби бор. Айрим мактабларнинг кутубхонасига кириб 
қолсангиз, лотин алифбосида босилган китоблар кам эканига гувоҳ бўласиз. Шу мактабга 
қатнаётган болалар билан суҳбатлашиб кўраман. “Қани, ўғлим, бу йил қанақа китоб 
ўқидинг?” деб сўрайман. Ўйлаб-ўйлаб, битта-яримта эртакни айтади, бўлмаса – йўқ. 
Дарсликдаги нарсаларни ўқишади, лекин яхлит китоблар уларга етиб бормаяпти.
Китоблар икки минг, уч минг, беш минг нусхада чиқяпти. Бу олдингига 
солиштирганда битта маҳалланинг китоби, холос. Шу маънода, болаларбоп асарлар тақчил.
Лекин болаларга ёзиш қийин деган гапга қўшилмайман. Лев Толстойдай буюк ёзувчи 
болалар учун ёзган-ку! Ғафур Ғулом, Зулфия каби шоирларимиз болаларга бағишлаб 
шеърлар ёзган. Қийинлигини улар ҳам билган, лекин ички хоҳиш-истак уларга туртки 
берган. Битта аччиқ гапни айтиш жоиз: бугунги ёзувчилар болалар олдидаги масъулиятни 
унча ҳис қилмаяпти. Шу ўсаётган болалар эртага катта ёшдаги китобхонга айланади-ку! 
Ўқимасдан улғайган бола катта бўлгандан кейин ҳам ўқимай қўя қолади.
Яхши китобхонни болалигидан тайёрлаш керак. Агар газета, журналлар ўз 
саҳифаларидан болалар учун жой ажратса, уларнинг онгини, тафаккурини шакллантирадиган 
асарларни чоп этиб борса, жуда хурсанд бўлардим. Ҳеч бир киши болалар олдидаги 
масъулиятини унутмаслиги керак.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   358




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish