O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi buxoro davlat universiteti pedagogika fakulteti


-мавзу: шахс психологияси фанининг асосий муаммолари



Download 1,07 Mb.
bet109/113
Sana25.03.2022
Hajmi1,07 Mb.
#509354
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113
Bog'liq
KOUCHING MARUZALAR

1-мавзу: шахс психологияси фанининг асосий муаммолари.
Режа:
1.1. Шахс борасида тадқиқотларнинг қисқача тарихи.

    1. . Шахс психологик билиш предмети сифатида.

    2. . Шахс психологияси фан сифатида.

    3. .Шахс борасидаги эксприментал тадқиқотлар методологияси.




    1. Шахс борасида тадқиқотларнинг қисқача тарихи.

Психологияда шахснинг ҳимоя мехазмлар тўғрисидаги қарашларнинг туб илдизи З.Фрейднинг шахс назарияси борасидаги изланишларига бориб тақалади. Фрейднинг психодинамик концепциясига кўра шахс тузилмаси ва ҳимоя механизмлари маълум тизимлаштирилган. З.Фрейд бўйича шахс тузилмаси учта таркибий компонентлардан иборат:
Ид”соҳаси-бу шахснинг инстинктли жиҳати бўлиб, унда шахснинг энг кучли инстинктлари ўрин олган. Улар шахс хулқ-атворини тўғри ва чет йўллар билан аниқлаш ва намоён бўлишини ифодалайди. “Ид” соҳаси вазифаларини қониқиш тамойилига асосан бажаради.
З.Фрейд психоаналитик назариясида қайд этишича, психик жараёнлар қониқиш тамойилига кўра автоматик тарзда бошқарилар экан. Ҳеч қондирилмаганлик ички руҳий зўриқишни келтириб чиқаради. Ўз навбатида у психик фаолликни вужудга келишига олиб келади. Бу фаоллик зўриқишни ва қониқмаганликни сусайишига ёки қониқишга олиб келади.
Фрейднинг психодинамик назариясида иккита асосий инстиктларга ажратилади: ҳаёт инстинкти (либидо, эрос) сифатида сексуал инстинкт; вайронгарчилик, бузғунчилик сифатида эътироф этилувчи ўлим инстинктлари (мортидо, танатос). Инсон хулқ-атворининг бу шакли шахснинг деструктив инстинкти сифатида намоён бўлиб, агрессияни ҳам инстинкт натижаси деб баҳолайди. Уларнинг ҳаётий зарурат сифатида намоён бўлишини тўсиб қўйиш шахсда жиддий салбий оқибатларга олиб келиши кузатилади. Бу эса неврознинг асоси ҳисобланади. Асарларининг бирида Фрейд мотидо инстинкти ҳақида тўхталган бўлиб, унда шахс ўзини ўзи сақлаш учун (йўқ қилмаслик) ўзга кишини ёки ўзгаларни йўқотишга интилади. Фрейд учун энг ҳал этувчи жиҳат, бу инсон хулқ –атворида жамият ривожланишидаги қонунларини эмас, иррационал психик кучларнинг намоён бўлишини ҳисобга олган, унда интеллект воқеликни фаол акс эттирувччи восита эмас, балкли бу кучларни маскировка қилувчиси ҳисобланади. Индивид билан ижтимоий муҳит абадий ва яширин курашда бўлади. Унинг психоаналитик қарашларида кучайтирувчи ҳолатда инстиктдан интеллектнинг кучлироғи.
Эго” соҳаси-бу шахснинг онгли томонини ифодаловчи рационал қисмидир. “Эго” доимий равишда “Ид” соҳаси билан ўзаро таъсирлашувда бўлади, икки асосий инстинктлар
Мен томонидан танланадиган механизм ҳали аниқ таъбири мавжуд эмас.
Сиқиб чиқариш жинсий хоҳишлар билан курашишда фойдаланилади.
“Мен” ва “Оно”нинг титиб куриш ва “Устун меннинг” шаклланишига қадар бир неча ҳимоя механизмидан фойдаланилади.
Барча ҳимоя механизмларининг мақсади “Мен”га ёрдам беришдан иборат. Шу сабабли ҳам у учта асосий безовталанишга йўналтирилган, яъни Менни зарарлаши мумкин бўлган невротик , ахлоқий, ва реал.
Бироқ Мен ичдан чиқадиган норозиликдан ҳимояланиб қолмасдан, илк даврларда Мен хавфли инстинктив стимуллар билан танишади, шунингдек у норозиликни кечиради .
Агар ташқи қониқиш ёки манфаатнинг асосий манбаи ташқи объект бўлган ҳолда унда шунчалик юқори норзиликни кечиришга сабаб бўлиб қолади.
Ёш боланинг Мени кўпроқ қониқиш принқипи билан яшайди. У ташқаридан бўладиган норозиликни ҳали кўп кечирмайди.
Англиялик психоанализ вакилларининг фикрича
Э.Эриксоннинг фикрича: “психоанализ” проекция ва интроекциянинг илк вақтларда энг хавфли ҳимоя механизми бўлиб қоладиган ички ва ташқи олам орасидаги илк фарқли ҳолатни ўтказиб юборган . Интроекцияда биз ташқи меҳрибонлик ички ишончлиликни ифодалаши мумкин. Проекцияда эса ички гуноҳкорлик ташқи ваҳшийлик тарзда кечиришимиз мумкин.
Илк чақалоқлик даврида (туғилгандан йилгача, орал давр)-бу босқичда бола ўзи ва аҳамиятга эга нарсалар ҳақида (ота, она, ), интроекция, проекция, инкор этиш, уйқучанлик, идентификация,
Гўдаклик, (1-2 ёшлик, анал босқич.) Меннинг функцияси ривожланади.
Ҳаракат-нутқ-воқеликни тестирование-интеграция : изоляция, реактивлик, бекор қилиш, интеллектуаллашув, регрессия.
Мактагача ёш давр:2-6, фаллик давр . Мен Идеалида ўзини Онодан фарқлаши якунланади. 5-6 ёшда Устун мен таъсир кўрсатиши бошланади. Эдип комплекси. Эдеп коплекси ҳал этилмаганлиги неврозга олиб келади. Бу ёш учун инкор этиш, касалликларни намоён бўлиши, ўзининг аламларини яшира олмайди, ахлоқий, этики ва хулқ-атвор стандардларига мослашиш идентификация ва интернализациялашув бошланади.
Мактаб ёши. (6-10-қизлар), 6-12 ёш ўғил боллар Фрейд терминологияси бўйича –латент босқич. Устун менни шаклланганлиги билан якунланади. Руҳий тушкунлик ҳимоя механзми намоён бўлади. Бу босқичда безовталаниш, фобия, ўқишдан чекланиш, ҳаддан ортиқ регрессия, фиксация юз беради.
Ўспиринлик-10-21 қизлар, 12-23 ўғил болаларда. Генитал
Сексуал агрессив тенденциялар кучаяди. Психотик бузилишлар юз беради. Нохуш хатти-ҳаракатлар юз беради. (химик ва психологик). Харакиер бузилиши учун критик давр.



Шахс хислатлари

Шахсдаги бузилишлар

Ҳимоя механизмлари


Журъатсиз (робкий)

Пассив-агрессив, пассив тип

Сиқиб чиқариш


Агрессив

Пассив-агрессив агрессив тип

Ўрни қўйиш


Мулоқотманд

Маниакал тип

Реактив тузилма


Маъюслик (унылный)

Депрессив тип

Компенсация


Ишонувчан

Истериоид тип

Инкор этиш, тониш


Шубҳаланувчанлик

Параноид тип

Проекция


Контрол назорат қилувчи

Даврака (обсессивн)

Интеллектуаллашув


Назоратсизлик

Психопатик

Регрессия

Биогенетик назариянинг йирик намояндаларидан бири бўлмиш америкалик психолог С.Холл психологик тараққиётнинг бош қонуни деб “рекапитуляция қонуни” ни (филогенезни қисқача такрорлашни) ҳисоблайди. Унинг фикрича, онтогенездаги индивидуал тараққиёт филогенезнинг муҳим босқичларини такрорлайди. Олимнинг талқинига биноан, гўдаклик ҳайвонларга хос тараққиёт палласини қайтаришдан бошқа нарса эмас. Болалик даври эса қадимги одамларнинг асосий машғулоти бўлган овчилик ва балиқчилик даврига айнан мос келади. 8-12 ёш оралиғида ўсиш даври ўсмиролди ёшидан иборат бўлиб, ёввойиликнинг охири ва цивилизациянинг бошланишидаги камолот чўққисига ҳамоҳангдир. Ўспиринлик эса жинсий етилишдан (12-13) бошланиб то етуклик даври кириб келгунга қадар (22-25 ёшгача) давом этиб, у романтизмга эквивалентдир. С.Холлнинг талқинига қараганда, бу даврлар “бўрон ва тазйиқлар”, ички ва ташқи низолар (конфликт) дан иборат бўлиб, уларнинг кечиши давомида одамда “индивидуаллик туйғу” си вужудга келади. Шахсни ривожланишининг ушбу назарияси ўз даврида бир талай танқидий мулоҳазалар манбаи вазифасини ўтади, чунки инсон зотидаги ривожланиш босқичлари филогенезни айнан такрорламайди ва такрорлаши ҳам мумкин эмас.
Биогенетик концепциянинг бошқа бир тури немис “конституцион психологияси” (инсоннинг тана тузилишига асослаган назария) намояндалари томонидан ишлаб чиқилган. Э.Кречмер шахс (психологияси) типологияси негизига бир қанча биологик омилларни (масалан, тана тузилишининг типи ва бошқаларни) киритиб, инсоннинг жисмоний типи билан ўсишининг хусусияти ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд, деб тахмин қилади. Э.Кречмер одамларни иккита катта гуруҳга ажратади ва унинг бир бошқа циклоид тоифасига хос (тез қўзғалувчи, ҳис-туйғуси ўта барқарор), иккинчи учида эса шизоид тоифасига (одамови, муносабатга қийин киришувчи, ҳис-туйғуси чекланган) хос одамлар туришини айтади. Бу тахминини у шахс ривожланиши даврига кўчиришга ҳаракат қилади, натижада ўсмирларда циклоид хусусиятлари, (ўта қўзғалувчанлик, тажовузкорлик, аффектив табиатлилик, илк ўспиринларда эса шизоидлик хусусиятлари бўлади, дея хулоса чиқаради. Лекин инсонда биологик шартланган сифатлар ҳамиша етакчи ва ҳал қилувчи роль ўйнай олмайди, чунки шахснинг индивидуал-типологик хусусиятлари бир-бирига айнан мос тушмайди.
Биогенетик назариянинг намояндалари америкалик психологлар А.Гезелл ва С.Холл тараққиётнинг биологик моделига чамалаб иш кўрадилар, бу жараёнда мувозанат, интеграция ва янгиланиш цикллари ўзаро ўрин алмашиниб туради, деган хулосага келадилар.
Психология тарихида биологизмнинг энг яққол кўриниши Зигмунд Фрейднинг шахс талқинида ўз ифодасини топган. Унинг таълимотига биноан, шахснинг барча хатти-ҳаракатлари (хулқи) онгсиз биологик майллар ёки инстинктлар билан шартланган, айниқса биринчи навбатда, у жинсий (сексуал) майлига (либидога) боғлиқдир. Бунга ўхшаш биологизаторлик омиллари инсон хулқини белгиловчи бирдан-бир мезон ёки бетакрор туртки ролини бажара олмайди.
Биогенетик назариянинг қарама-қарши кўриниши - бу аксил қутбга жойлашган социогенетик назария ҳисобланади. Социогенетик ёндашишга биноан, шахсда рўй берадиган ўзгаришлар жамиятнинг тузилиши, ижтимоийлашиш (социализация) усуллари, уни қуршаб турган одамлар билан ўзаро муносабати воситаларидан келиб чиққан ҳолда тушунтирилади. Ижтимоийлашув назариясига кўра, инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаётнинг ижтимоий шарт-шароитларининг бевосита таъсири остида шахсга айланади.

Маслоу Абрахам Харольд

Маслоу Абрахам Харольд (1908-1970) гуманистик психология асосчиларидан бири бўлган америкалик психолог бўлиб, у психологияга мотивацияларнинг перархик моделининг муаллифи сифатида кириб келган. Бу иерархия асосида унинг туғма ва универсаллиги ҳақидаги постулат ётади. У инсон мотивациясини қуйидаги кетма-кетликда тартиблаб чиққан:

МАСЛОУ ЭҲТИЁЖЛАР ПИРАМИДАСИ

Маслоу иерархияси асосий мазмунига кўра, эхтиёжларни ҳеч қачон “ҳамма нарса ёки ҳеч нарса” принципи асосида қондириб бўлмайди. Эҳтиёжлар бир-бирига қисман мос келади ва инсонда бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ поғонадаги эҳтиёжларга мотивация уйғониши мумкин. Маслоунинг эҳтиёжларининг иерархик модели доирасида ўртача инсоннинг қондириши керак бўлган 5 та эҳтиёжларини кўрсатиб ўтган:

Физиологик – 85%

Хавфсизлик ва ҳимоя – 70%

Муҳаббатга ва аниқ социал гурухга боғлиқлик – 50%

Ҳурмат ва эътибор – 40%

Ўзида эхтиёжлар перархиясининг юқори поғонасини намоён қилувчи ўзини ўзи актуаллаштириш поғонаси – 10 %

Маслоунинг фикрича, инсон пастроқ поғонадаги эҳтиёжларини қондирмагунча, юқори поғонадаги эҳтиёжларга эриша олмайди. Шунинг учун юқори поғонадагилар эҳтиёжларга жуда озчилик, яъни аҳолининг 1 % игина эришади. Маслоу яна шуни таъкидлаб ўтадики, ўз ўзини актуаллаштирувчи инсонлар учун мустақиллик, хреативлик, маҳсулдорлик, дунёни фалсафий англаш ва эркин мулоқандмандлик хос.

1960-йиллар бошларида Маслоу қўл остида бир қанча гуманистик ёндашув вакиллари бирлашиб, психологиядаги икки муҳим интеллектуал оқим бўлган психоанализ ва бихевиоризмга қарши гуманистик психологияни яратадилар. Гуманистик психология кучли ташкил қилинган назарий тизим бўлмасдан, уни шахсга ва клиник психологияга назарий муносабат билдирувчи ўзига хос гурух деса ҳам бўлади. Маслоу ўз йўналишини психологиядаги учинчи куч деб номлаган. Бу ёндашув вакиллари инсон табиатининг аниқ келиб чиқиш концепцияларини ажратиб ўрганишган. Амалий жиҳатдан эса бу ёндашувлар ғарб фалсафий тафаккури тарихида ўзининг чуқур илдизига эга. Гуманистик психологиянинг илдизи экзистенциал фалсафа илдизларига бориб тақалади. Уни Серен Кьеркегор (1813-1855), Карл Ясперс (1883-1969), Мартин Хайдеггер (1889-1976) ва Жан-Поль Сартр (1905-1980) каби бир қанча Европалик файласуф ёзувчилар ҳисобланади.

Гуманистик психологияни намоёндалари Эрик Фром, Гордон Олпорт, Карл Рожерс, Виктор Франкл ва Ролло Мей каби машҳур психологлар ҳисобланади. Гуманистик психология намоёндаларининг фикрича, инсон ҳеч қачон бир жойда қотиб қолмайди, у ҳар доим ривожланишга имкон топади. Коллежнинг юқори курс студенти ўзининг тўрт йил аввалги ўспиринлик даврига қараганда ҳозир бошқача. Унинг фикрлаши, дунёқараши ўзгарган. Уни яна тўрт йилдан сўнг учратсангиз у ўз хаётининг янги йўлларини эгаллаган, масалан, ўзининг касбий каръерасига эга бўлган ёки оилали, фарзандли бўлган бўлиши мумкин. Шу йўсинда эркин мавжудот бўлмиш инсон бу хаётда яшаши учун ўзининг кўпгина имкониятиларини очиши зарур.

Ўз ўрнига эга бўлиш осон эмас. Инсонлар ўз тақдирларини танлаш ва унга ўзларини йўналтиришга ўзлари масъулдирлар. Бу дунёга келган эканлар улар фақат биргина инсоннинг яъни ўзларининг хаётларига масъулдирлар. Масъуллик ва эркинликдан қочиш бу ўзини сохта тутиш бўлиб, охири умидсизлик ва ташвишли хаётга олиб келади. Маслоу шахснинг гуманистик назариясини ишлаб чиққан бўлиб, бу 50 йил давомида ўз кучини йўқотмаган. Маслоунинг фикрича Индивид бу бир бутунликдир. Ҳар бир инсонни уникал, ташкиллашган, бир бутунликда ўрганиш керак. У психологияда шунча йилдан бери инсоннинг алоҳида ходисаларини детали анализ қилишганини таъкидлайди.

Маслоу учун шахснинг марказий хусусияти бу унинг умумийлиги ва бир бутунлигидадир. Яхши теорияда ошқозон ёки тиш ёки бош оғриғи каби реаллик мавжуд эмас. Фақатгина индивидиум эҳтиёжи мавжуд. Агар бир киши оч дейлик. Унинг ўзи ниманидир егиси келади, ошқозони эмас, агар у киши бирор нарса танаввул қилса, ўзи еган бўлади. Унинг ошқозони эмас. Демак у киши ўзи бутунликда эҳтиёжини қониқтирган бўлади, фақатгина ошқозонининг эҳтиёжини эмас.

Яъни Маслоунинг фикрига кўра, мотивация битта бутун инсонга таъсир қилади, унинг алоҳида организмига эмас.

Р.Б. Кеттелнинг шахсга омилли ёндашуви

Реймонд Бернард Кеттел 1905 йилда Англиянинг Стаффордтирида туғилган.

Кеттел шахс психологиясига оид 35га яқин китоб ва 400 илмий тадқиқот мақолалари чоп этган.

Кўпроқ этиборга оид китобларидан “ Шахснинг тузилиши ва ўлчами” (1946); “Шахс: теоретик ва факт асосида изланиш” (1950); “ Шахснинг илмий таҳлили (анализи)” (1965); “Шахс ворислиги ва қобилияти” (1982) ва “Беёндизм: фандан дин” (1987).

Кеттелнинг шахсга омилли ёндашув назарияси.

Кеттел таъкидлашича шахснинг асосий қирраларини аниқлашда фактр-анализни аҳамияти катта. Фактр-анализга ўтишдан олдин жуда коп маълумотларни тўплаш ва ажратиш лозим. Кеттел маълумотларни тўплашда учта асосий манбаадан фойдаланган:

Реал ҳаётий факторлар (Л—маълумот);

Маълумотларни тўлдиришда шахсни ўзига баҳо бериши (Қ-маълумот);

Обектив тестлар (ОТ-маълумот);

Биринчи “Л” маълумотлар кундалик ҳолатларда, масалан, мактабдаги ўзлаштириш тенгқурлари билан ўзаро муносабатидан ташкил топган. Бу маълумотларга одамлар томонидан шахснинг ўзига хос хусусиятларига бериладиган баҳоси ҳам кириши мумкин. Масалан, ҳамкасблар томонидан.

Иккинчи “Қ” маълумотларга инсонни ўзига яъни хулқ-атворига, фикрига ва ҳиссиётларига берадиган баҳосидан иборат.Бундай маълумотлар шахсни ўз-ўзини кузатиш ва анализ қилишдан иборатдир.

Қ” маълумотларни олиш учун Кеттел ўз-ўзини баҳолаш тўғрисида маҳсус тест ишлаб чиқариб, “Шахснинг 16 фактори” сўровномасини тузган. Шу билан бирга Кеттел бу маълумотларни тўғрилигига шубҳа билан қараган. Чунки, шахс ўз-ўзини яхши билмаслиги мумкин, ёхуд ҳақиқий ҳолатларни яшириб, схта маълумотлар киритиши мумкин ва у бундай ўз-ўзини баҳолашга маълумотларига эҳтиётлик билан ёндашиш лозимлигини айтган.

Учинчи (ОТ) маълумотлар маҳсус ҳолатларни моделлашториш орқали олинади ва шахснинг маълум вазифаларини бажариш бўйича ҳаракатларига обектив баҳо берилади. Кеттелнинг фикрича, шахснинг ўзининг жавоби қайси кретерияларга асосан баҳоланишини билмаган ҳолатда, ўйлаб топилган ҳолатда адашади. Масалан, шахсга Роршаха тестини тақдим этилганда, у ҳеч қандай сохталикка ё`л қўя олмайди. Шундай қилиб, “ОТ” маълумотларни соҳталаштириш қийин.

Кеттелнинг фикрича, шахснинг мураккаблигини ўрганиш бўйич даслабки маълумотларини тўплаш аҳамиятга эга. Бундай ёндашув шахснинг турли кўринишларини параматрини аниқлайди.Аммо текширувчига ўзгаришларни манипулятсия қилишга имконият бермайди. Дастлаб, Кеттел фактр-анализида фақат “Л” маълумотларни қўллаган. Кейинчалик шахс индивидини аниқлашда 15 та фактрни аниқлади ва ҳамкасблари билан “Қ” маълумотлар еғишда 15 та фактрни кириш-кирмаслигини аниқлашга ҳаракат қилди. Бунинг учун мингдан ортиқ сўровномалар тайёланиб, жуда кўп шахсларга тўлдириб беришучун тақдим қилинган.Шундан сўнг маълумотлар ўхшашлигини аниқлаш учун фактолизатсия қилинган.Бу машаққатли текширувларнинг натижасида “16 ПФ” формуласи аниқланди. “Қ” маълумотлар асосида топилган фактрлар бир-бирига мос келган. Баъзи факторлар эса ҳар иккала маълумотларга ҳос бўлган.

Шахс қирраларини хулқ-атворга таъсири тўғрисида Кеттел қуйдаги фикрни билдирган: битта қирра бошқа қиррадан кучли бўлиши мумкин, агарда у хулқ-атвор муносабатларида катта иш бажарса ва кўп муносабатларда бўлса.

Меҳрибонлик, ғмхўрлик аби фактрлар шахсни турли ҳолатларда хулқ-атворга катта таъсирини кўрсатади. Шахс мактабда ўзлаштириши, ишдаги иш унуми, солдатнинг жасорати ҳолатларида ғамхўрлик, меҳрибонлик фактрларини ўрни катта.

Интеллект ва эмотсионал турғунлик фактрларининг юқоридаги фактрларда фарқли ўлароқ камроқ фойдаланилади.

Ирсиятнинг ва теварак-атрофнинг шахс қирраларини ривожланишидаги аҳамияти.

Кеттел ирсият ва теварак атрофнинг шахс қирралрини ривожланишида текшириш мақсадида “ Кўп тармоқли абстраcт анализ вариантларини” стутистик протсидурасин шлаб чиқган. Бу протсидурада ирсиятнинг теварак атроф-муҳитни шахс қирраларига таъсири кўрсатиган. Бу пратсидура давомида бир оилда катта бўлган ва турли оилада катта бўлган бир тухумли эгзакаларни, бир оилада ва бошқа-бошқа оилада катта бўлган ака-сингиллар ҳақида маълумотлар тўплаган. МАВА техникасини қўллаш натижасида (шахс қиррасини ўрганиш учун қўлланиладиган тестлар) генетиc ва атроф-муҳитнинг шахс қирралрига таъсири аниқланган. Масалан, текширувлар шуни кўрсатадики, 6

5-70% интеллеcт ва ўзига бўлган ишонч генетиc фактрларга боғлиқ. Ўзини англаш ва нейротизм фактрларига генетик фактрлар камроқ боғлиқлигини кўриш мумкин.. Кеттелнинг фикрича, теварак-атроф муҳитни шахснинг характеристикасини аниқлашда учдан икки қисмини ташкил қилади ва учда бир қисми эса ирсиятга боғлиқ.

Кеттелнинг фикрича, шахснинг хулқ-атворига нафақат ҳолат фактори балки улар тегишли бўлган, қайси гуруҳга тегишли эканлигига ҳам боғлиқ.(оила, черков, тенқурлар, касблар, мактаб, миллат).

Шахс қирралари орқали нафақат одамларни хулқ-атворини балки ижтимоий ҳолатини аниқлаш мумкин. Шахс қирраларини диапазони ёрдамида улар тегишли бўлган гуруҳни ҳам тавсифлаш мумкин. Буни “Синталносс” деб аталади.

Кеттел фактр анализи орқали турли диний ўқув профессионал гуруҳларни ҳамда бир миллатни синталлигини ўрганган. Буни “Синталност” деб аталади.

Кеттел фактр анализи орқали турли диний ўқув профессионалгуруҳларни ҳамда бир миллатни синталлигини ўрганган. Давлатнинг қирраларини идинтив синталност ҳолатини давлатнинг майдони, маънавий ҳолати, ривожлангани ва идустриализатсия қилинганлигини инобатга олган. Кеттелдан бошқа олимларнинг биронтаси ҳам шахс қирраларини чуқур тасвирлаб бермаган.

Шахсни ўрганиш кўп қиррали ва кенг масшитаблидир. Кеттел ҳозирги дунёнинг шахсни ўрганиш бўйича етакчи омиллардан бири. Унинг илмий текшириш фаолияти, шахсни ўрганиш барч аспектларини (нуқтаи назарларини, томонларини) яъни тузилиши, ривожланиши, мотиватсияси, психопаталогияси, руҳий соғломлик ва ўзгаришни қамраб олган. Унинг назарияси техник тўғри ўлчамга асосланган.

Кеттелнинг давомчиларидан бири таъкидлашича, Кеттел барча мақтовларга лойиқдир. “Кеттелнинг шахсни ўрганиш программаси фавқулодда бой теоритик система асосида яратилган, эмперетик текширув ва бошқа назариялардан устун”.

Аммо Кеттелнинг назарияси бошқа шахсни ўрганувчи олимлар томонидан тан олинмага ва шу сабабдан мма орасида кам танилган. Танқидчиларнинг фикрига кўра, Кеттелнинг назариялари мураккаб тилда ёзилган бўлиб ва уни тушуниш қийин. Бир қанча танқидларга қарамасадан Кеттел ўзназариясини қўллаб-қувватлаб келган ва у бизга шахс структураси функсиясини тушунишга ёрдам беради. Унинг “Шахснинг илмий анализи” асарида шахс тушунчаси аниқ қилиб ёритилган. Шунингдек, Кеттелдан ташқари Г.Айзенк ҳам шахсни хулқ-атворини ўрганишда фактр- анализдан фойдаланган.

Бошқа кўпчлик теоритиклардан фарқли ўлароқ инсон табиатини Кеттел клиник қўзғатувчилар ёки интуитиве таъсуротлардан бошлаган. Аксинча унинг фаразлари тадқиқтларниг эмприк усуллрига мустахкам асосланган. Кеттелнинг илмий моделини конструксия қилишнинг мақсади (фактр-анализ методи ёрдамида) шахснинг асосий белгиларини очишдир. У Олпорт каби шахсий белгилар, шахс стуктурасини ядросини ташкил этади ва охир-оқибат инсон айни вақтда нима қилиши учун жавобгардир. Аммо Олпортнинг белгилар одам ичида бўлади деган нуқтаи-назарига қўшилмайди. Кеттел белгилар ҳеч қандай нейрофизиологик стстусга эга эмас ва фақат кузатилувчини хулқини аниқ ўлчам натижасида маълум бўлиши мумкин.Кеттел назариясининг мураккаблигига қарамасдан, унинг консепсиясини, ўзини шахсни ўрганишга бағишлаганлар жиддий ўрганиши керак.

Кеттел фикрига мувофиқ, шахс бу берилган маълум бир ҳолатдаги одамнинг хулқ-атвори ва ҳатти-ҳаракатлари мажмуидир.

Б.Ф.Скиннернинг ҳаёти ва ижоди.

Беррис Фредерик Скиннер 1904 йил пенсилвания штатидаги, Саскуеханнеда туғилган. Унинг оилавий муҳити самимий ва эркин, интизом қаттиқ бўлган, ҳамда муносиб хизмат кўрсатганда рағбатлантирилган.

Скиннер бутун ёшлиги даврида роликлик самакатларни, коруселларни, араваларни конструксия қилиш биланкўп шуғлланган.Бу ёшликдаги ихтиролар келажакда уни ҳаракатларини кузатиш модификатсиясига қизиқишидан дарак берарди.Уни шунингдек, мактабда ўқишга қизиқиши катта бўлган, ҳамда унга билим берган ўқтувчиларини илиқлик билан хотиралайди.

Скиннер 1926-йилда Гамилтон колледжида ўқиб, гуманитар фанлар яъни инглиз адабиёти бўйича бакалавр даражасини олган.Скиннер ўз хотираларида талабалик ҳаётига ҳақиқий мослаша олмаганлигини айтади.Колледжни битиргач у ота-онасининг уйига қайтиб келган ва ёзувчилик биланёзувчилик билан шуғулланишга ҳаракат қилган, лекин бу орзуси рўёбга чиқмаган.Скиннер ҳотирасида мақсадсиз ўқиганлигини, кемалар моделини ясаганлигини, раялда раял чалганлигини, ўзи ихтиро қилган радиосини эшитганлигини, маҳаллий газеталарда юмар мақолалар чоп этганлигини, аммо бошқа ҳеч нарса ёзмаганлигини ва психиатрга кўринишни ўйлаб кўрганлигини айтган.

Скиннер ёзувчи бўлишдан воз кечиб Гарворд Университетига психологияни ўрганиш учун ўқишга киради.У бу соҳада ҳаммадан орқада эканлигини тушуниб, ўзига қаттий ўқув жадвали ўрнатади ва бунга икки йил давомида қатъий амал қилиб келади.

1931-йилда доcтор даражасига лойиқ топилади.1931-1936-йилларда скиннер Гарвордда илмий иш билан шуғулланади, у ўзини илмий қарашларини ҳайвонларнинг асаб системасини ўрганишга қаратган.

1936-45 йилларда у Минисот Университети ўқтувчиси бўлиб ишлади.Бу даврда Скиннер жуда кўп ижодий ишлар билан шуғулланган ва АҚШ да етакчи бихивиорист сифатида танилган.

1945-47 йилларда у Индиана штати университети психология кафедраси мудири лавозимида ишлаган, 1947-74 йилга қадар Гарвордда нотиқ бўлиб ишлаган ва нафақага чиқган.

Скиннернинг илмий фаолияти жуда кўп тақдирланган.Жумладан илмий фаолиятлари учун президент медалини олган.1971-йилда Америка психологлари ассотсатсиясининг қуйдаги ёзувлари битилган “Хулқ-атворни ўрганиш ревалютсиясини амалга оширишда психологик текширувчилар пионери, назария лидери, техналогия устаси” олтин медалига сазовор бўлган.

Скиннерга 1990-йилда Америка психологлари ассотсатсияси президенти Синнерга ташаккур билдирган.

Скиннер кўпгина китоблар муаллифи бўлган. У “Организмнинг ҳаракати” (1938-йил), “Уолдин-2” (1948-йил), “Инсоннинг Хулқ-атвори ва фан” (1953-йил), “Вербал Хулқ-атвор” (1957-йил) ва бошқа бир қатор асарларини ёзган.Унинг ёзган асарларидан “Уолдин-2” романо колледж талабалари орасида кенг тарқалган.

Унинг таржимаий ҳоли “Таржимаи-ҳол психологияси тарихи” асарининг 5-томида ёритилган.

Скиннер 1990-йилда Лейкемия касаллиги орқали вафот этган.

Скиннернинг назариясига ёндашувлари: Бихивиоризм учун “хулқ” асосий тушунчага айланиб, унинг психикаси билан алоқаси чеклаб ўтилган.Кўпгина персанолог назариётчилар икки хил ё`налишда ишлайдилар:

1)Албатта, инсонларнинг барқарор бир-бирлатидан фарқини ўрганиш;

2)Шахсларни хулқ-атворини турли ва мураккаблигини гипотитик тушунтириш.

Бу ё`налишлар кўпгина консепсияларнинг асосини ташкил қилган. Скиннер фикрич мавҳум (абстракт) назария мажбурий эмас.

Индивидни хулқ-атворини унга ташқи муҳитни таъсирини ўргатиш ё`ли билан аниқлаш мумкин.

Скиннер таъкидлашича психология, айниқса ўқитиш етарли даражада ривожланмаган шу сабабли улкан масштабли назария мавжуд бўлмаган.Шунингдек у, назарий ё`налишда текширувлар ўтказиш лозим эмаслигини, чунки улар кузатув факторларига тушунча бериб, ҳодисаларни турли терминлар ва ўлчамлаеда таъкидлаб,уларни турли меъёрларда ўлчаб бўлмайди.

Скиннер инсоннинг хулқ-атвор назариясини яратиб, психологларга сохта ишонч пайдо қилиб, амалда хулқ-атвор ва атроф-муҳит боғлиқлигини кўрсата олмаган.

Скиннер ўзини назариётчи деб ҳисоблаган ва шахсни ўрганиш назариясини яратиб берган.

Скиннер ўз интервиюсида:” мен ўзга дунё, ақл ва асаб системасини назариясини яратиб, хулқ-атворни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бундай назарияни муҳим ва фойдали деб ҳисоблайман.Бундан ташқари булар, хавфли ҳамдир, чунки безовталанишга асос бўлади.Мен шахс хулқ-атворини умумий назариясини хуш кўраман, чунки кўп факторларни бирлаштириб умумий тушунча беради.

Ташаббускор шахс доира ташқарисида,Скиннер радикал бихевиорист сифатида, инсонлар ташаббускорлигини ва хулқ-атворини ички факторлар билан боғлиқ эканлигини инкор этиб, (масалан:онгсиз импулслар). Бу консепсиялар то фикрлар бўли, ҳозирда ҳам мавжуд бўлиб келмоқда, чунки хулқ-атворн бошқараётган атроф-муҳитшароити инкор этилмоқда.

Ташаббускор инсон, биз бошқача изоҳлай олмаганлигимиз сабабли мавжуд ва хизмат қилади.Унинг мавжудлиги бизнинг нодонлигимизга боғлиқ, биз хулқ-атвор ҳақида кўпроқ билганимиз сари, табиийки у ўз ташаббускорлигини ё`қотиб боради.

Шахсни билиш учун ташаббускор шахсни ақли, сезги, характери, режа, мақсади ва бошқаларн билиш, хулқ-атворни илмий анализ қилишга ёрдам беради.

Скиннернинг интеропсихиксабаблари қаршилигини ўрганиш учун номақбул феноменлари боғлиқ эмас, балки турли терминлар билан аталиб, аниқлик киритиш мумкин эмаслигида, фан тарихида таъкидланишича ақлий хулосалар консепсиясидан чекиниш лизим, кўринишини ўзгартирмай, эмприк ўрганиш учун, масалан иқтидорли талабаларни колладждан ўқишдан четлатиш сабабини ўрганиб, биз тушинча беришимиз мумкин, чунки у омадсизликдан жуда қўрқади, чунки унинг мотиве бўлмаганлиги сабаблиёхуд у омадсизликдан онгсиз қўрқиб, ўз устида кам ишлаганлиги. Бундай талабани ўқишдан четлатиш гепотезалари, тушунтириш бўлиб, Скиннер, булар ҳеч нарсани ойдинлаштирмайди, агар барча мотивлариҳамда уни ўқишдан четлатиш сабаблари аниқланмаса.

Аввало, бу ҳолатни кузатиб, сўнг қошимча тушунчалар бериб аниқлик киритиш мумкин. Агар иқтидорли талаба ўқишдан четлатилса, буни сабабини текшириш учун, бу ҳолатга қонуний шароитлар сабаб бўлишига аҳамият бериш лозим.Масалан: талабани ухлашига ётоқхонадаги шовқин ҳалақит берганлиги сабабли, яхши ухлай олмай, чарчаб яхши ўзлаштира олмаганлиги иқтисодий қийинчилик сабаблиҳафтасига 40соатдан ишлашга мажбур бўлиб, шуғулланиш учун вақти етмаслиги ёхуд у талабалар баскетболл жамоасида ўйнаганлиги сабабли, кўп дарсларга қатнаша олмаганлиги сабабли ўзлаштириши пасайганлиги ва.ҳ.клар. Скиннернинг бу тушунчалари, ҳолатга жавобгарликни ташаббускор шахсга эмас, балки уни теварак-атрофдаги шароитга боғлиқлигини кўрсатади,Скиннер тушунчаси бўйича теварак-атроф, шароит барча ҳолатларни аниқлайди.

Германиянинг Гамбург шаҳрида туғулиб 1952 йил 4 декабрда Ню-Ёркда оламдан ўтган.

У тиббиёт илмларини 1918-1932 йилгача Белин университетида олди. Берлиндаги психоаналитик институт билан ҳамкорик қилган.

Ўша даврнинг таниқли психоаналитиклари Карл Абрахам ва Ганс Сокслардан тақсил олди.

Кейинчалик у Америка Қўшма Штатларга бориб 2 йил давомида Чикаго психоаналитик институтдиректори ўринбосари бўлди. 1934 йил Ню-Ёркгс кўчиб ўтиб психоаналитик сифатида амалиётдан ўтди ва Ню-Ёрк психоаналитик институтида дарс берди. Кейинчалик психоанализ прогресси асатсиятсияси ва Америка психоанализ институтини ташкил қилди ва умрини охирагача бошқарди.

К. Хорни ўз ғояларида З.Фрейднинг психологик системасини ривожланишини кўрди. К. Хорни такидлашича психоанализ инстинктив ва генетиc психологиянинг шахсий чегаралардан ошиб ўтиши керак.

У З.Фрейднинг либидо ва агрессия ҳақидаги ғояларни танқид қилди.

К. Хорни инсон борлигини асоси туғма ҳавотирланиш ҳиссиёти деб қариди.

У истинктив жараёнларни инкор қилмаган холда инсоннинг яшаш фаолиятида одамлар орасидаги муносабатларни устун қўйди.

У неврозларнинг келиб чиқиш сабабини қуйидагича ёритди: Одам боласи туғилгандан хавотирда яшайди, чунки унинг қаршисида адоватли дунё пайдо бўлади ва бу хавотир эътибор ва меҳрибонликнинг ё`қлигидан кучайиб боради. Кейинчалик эса индивид сотсиал омилларнинг қаратқич зарбасига дуч келади ва жамиятда ёлғизланиб қолади, у ўзининг жамиятга нисбатан бегоналигини англайди. Шунинг учун ҳам неврознинг асосий сабабчиси жамиятдир ва айнан индивидни соғломлаштириш мумкин. Илк дақиқалардан бошлаб одам адоват ҳиссидан ҳавотирланиб яшайди. Ҳавотирланиш ундан харакатларни асосий мотиватсяси ҳисобланади.

К. Хорни бу ҳисни илдизли ҳавотир (коренная тревога) деб номлайди. Бу ҳис инсон ҳаракатларини детерминантлайди ва бу ҳис инсонни ҳавфсизликка интилишга мажбур қилади.

К. Хорн такидлашича, инсонни 2 та тенденсия бошқаради: ҳавфсизликка интилиш ва ўз орзу истакларини қондиришга интилиш.

К. Хорни таълимотида ҳам ижтимоий омилларнинг аҳамияти юқори эканлигини кўриш мумкин.

У инсонни ҳулқ-атворида уни ўраб турган жамиятга нисбатан қуйидаги 3 та ё`налишни ажратади

Одамларга интилиш,

Одамлардан йироқлашиш, яъни ёлғизликка интилиш.

Одамларга қарши туриш, яъни ҳукумронликка интилиш

Ушбу хусусиятларнинг қайси бири устун келишига қараб 3 хил невротик шахс шаклланар экан.

Итоаткор қандай бўлмасин бошқаларнинг муҳаббати ва этиборини қозонишни истовчи

Жамиятга қарши чиқувчи ундан йироқлашишга интилувчи.

Давлатпараст ва одамлар устидан ҳукумринлика интилувчи

К. Хорни фикрича, бу реаксия инсонни қўрқитмас экан, хавотир хеч қачо ё`қолмайди, аксинча кучая бориб янги ва янги келлишмовчиликларни юзага ктлтираверади.

Соғлом одам билан невроз билан кассаланган одамнинг фарқи шундаки, соғлом одамда конфликт таенденсиайлари орасида қарама-қаршилик кам бўлади невротикларга қарагада.

К. Хорни фикрича соғлом одамда вақтинчалик шароитлар таъсирида стиуатсион неврозлар келиб чиқади.

“Характер неврозлар” хақиқий касаллик хисобланади,

Чунки унинг асосида “бирламчи конфликт” ётади. Қайд этилган стратегия типлар ҳимоя механизими сифатида ҳам юзага чиқади.

Масалан: ”Шахсий образ идеализатсия” сифатида.

Инсон конфликт масаласини бартараф эта оламслиги тан олмайди ва 1-планга ўз реал ёки ижобий сифатларни `ояди; Ҳимоя механизими бошқа кўринишда яъни ўз конфликтларини ташқи ситуатсияга ўтказиш (бошқа одамларга ўтказиш) яъни бу проексия механизими бўлади.

К. Хорни жамият ва одам эҳтиёжалар тўгрисидаги қарама-қаршиликлар ҳақида гапиради. У буни капиталистик жамият ҳусусиайти деб эмас балки инсонларнинг туғма ҳусусияти дейди.

К. Хорни теёриясида Фрейдримни асосий қоидалари сақланади: сотсиал ва механизмлар антогонизми (Ҳафвсизликка интилиш принсипи инсон орзуларини қондириш механизми билан қарама-қарши) Ҳавотирли бола одамларга мослаша оламайди, у ўз ишончсизлигини компенсатсияга муҳтож.

Бунинг натжасида унда бошқалардан устун туришеҳтиёжи пайдо бўлад. Идеаллаштириилган образсекин аста ўзига баҳо бериш критерясига айланади. Бундай одам реал ҳаёт билан қизиқмайди “идеал мен” ва инсонни реал имкониятлар орасида жарлик пайдо бўлади.

К. Хорнининг бу қоидалари совет психологлар томонидан рад этилган . л. И Божович ва Д.Б элкин такидлашича ўсмирлар даврида ўз манманликка ўз ҳаётий горизотига интилиш юзага келади.

Идеалликка интилиш билан бирга инсон ривожланади. Бундай ўз ўзини аниқлаш ривожланиш механизими фактори бўлиб ҳисобланади.

К. Хорни теориясида бу механизм невроз кўринишлар дейилади. Шунинг учун ҳам ҳулосалар ҳар-хил

Л. И Божович фикрича ўсмир ҳаётида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. К. Хорни ҳулосаси бўйича “идеал мен” ва “реал мен”ни ажрата билиш керак (Хоппе, Братус)

К. Хорни фикрича невроздан қутулиш ё`ли ўз “идеал мен” дан қутилишдир.

К. Хорни бўйича патсиент ўзини ўз камчиликлар билан қабул қилиш керак.

Шахснинг инқирози хақиқатан идеалга интилишоқибатда эмас идеални нотўғри талқин қилиши сабабли юзага келади.

Идеал-инсон маданиятни ҳосиласи синтези.

Ҳақиқий идеал ўзида инсонлар билан мулоқотда тил топишиш имкониятига эга бўлади.

Айнан мана шу бирлик мулоқотни бузулиши невротик эгосентризмга сабаб бўлади.

Шундай қилиб К. Хорнининг невроз хақидаги таълимотини қуйидагича шарҳлаш мумкин:

Невроз куртаклар бола туғилгандан кейинги хавотирдан бошланади ва инга душман бўлган адоватли дунё билан курашиш натижасида давом этади.

Бунинг натижасида юқоридаги қайд қилинган 3 та ҳимоя стратегияси ишлаб чиқилади.





Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish