Бухгалтерия Тилавов Халим Сагдуллаевич
Асосий мажбурият ва вазифалари: бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисоботнинг тўлиқ, ишончли, ва ўз вақтида қилинишини, жамият ҳисобот сиёсатини ишлаб чиқиш ва унга риоя қилинишини таoминлаш, активлар ҳаракати ва ҳолати ҳақидаги тўлиқ ва аниқ маoлумотларни бухгалтерия ҳисоб-китобидаги ҳисобларда шакллантириш, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳолати, корхонани самарали бошқариш мақсадида бухгалтер ҳисоби маoлумотларини умумлаштириш, молиявий, солиқ ва статистик ҳисобот, нақд ҳисоб- китоб ва мулк ҳаракати ҳисобини таoминлаш, тасдиқланган меoёрлар, меoёрнома ва сметаларга кўра, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланиш, ҳисоб-китобнинг замонавий ва тараққий этаётган шакл ва усулларини қўллаш асосида бухгалтерлик ҳисоби тизимини ўрнатиш, тасдиқланган структурага мувофиқ, буйсунувчи бўлинмаларнинг иш координациялари бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш.
Ахборот ва алоқа технологияларини бошқариш Халиков Ихтиёр Кундибаевич
Асосий мажбурият ва вазифалари: ИЧБАТ воситалари ёрдамида корхонанинг бизнес жараёнларини бошқариш вазифаларининг ўз вақтида ва тўғри ҳал этилишини таoминлаш, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти ахборот майдонининг таҳлили, бошқарувнинг дастурий мажмуи соҳасида ИЧБАТнинг узлуксиз ва интенсив ривожлантириш, корхонани бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, автоматлаштирилган бизнес жараёнларни оптималлаш, ИЧБАТнинг аппарат мажмуи технологияларининг мавжудларини узлуксиз ва интенсив такомиллаштириш ва янгиларини тадбиқ этиш, ИЧБАТнинг бутун дастурий-аппарат мажмуини узлуксиз иш билан таoминлаш, корхона бўлимлари ва хизматлари масалаларини ҳал этиш учун ахборот-ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.
“DIOKSID” МЧЖ саноат корхонасида ташкил етилган бошқарув структураси. (1-чизма)
“DIOKSID” МЧЖ ходимлар сонининг ўзгариши (1-жадвал)
Ходимлар категорияси
|
Ходимлар сони
|
Ишловчиларнинг мутлақ ортиқча ёки камлиги
|
Базис йил
|
режа
|
ҳақиқатда
|
гр.2-гр1
|
гр.3-гр.1
|
гр3 –гр2
|
Барча ходимлар, жумладан
|
320
|
350
|
359
|
30
|
39
|
9
|
СИП, бундан:
|
|
|
|
|
|
|
Ишчилар улардан:
|
151
|
165
|
159
|
14
|
8
|
-6
|
Асосий
|
140
|
145
|
149
|
5
|
9
|
4
|
ёрдамчи
|
11
|
10
|
10
|
-1
|
-1
|
0
|
Мутахассислар
|
72
|
94
|
95
|
22
|
23
|
1
|
Хизматчилар
|
91
|
93
|
97
|
2
|
6
|
4
|
Кичик хизмат кўрсатиш ходимлари
|
6
|
7
|
8
|
1
|
2
|
1
|
Қуйидаги жадвалимизда МЧЖнинг ходимлар сонининг базис ва жорий йиллардаги ўзгаришини кузатишимиз мумкин. Базис, яъни 2020 йилда корхонада жами 320 нафар ходим фаолият олиб борган бўлса, уларнинг 151 нафари асосий ва ёрдамчи ишчилар, 72 нафари мутахассислар, 91 нафари хизматчилар ва 6 таси кичик хизмат кўрсатиш ходимлари таркибига кирган. Жорий йил, яъни 2021 йилда режа бўйича ходимлар сони 350 нафаргача оширилиши керак эди, лекин амалда улар 359 кишини ташкил этган. Улардан 159 нафари асосий ва ёрдамчи ишчилар, 95 нафари мутахассислар, 97 нафари хизматчилар ва қолган 8 нафари кичик хизмат кўрсатувчи ходимлар хиссасига тўқри келган. 2021 йилда ходимлар сони 2020 йилга нисбатан 39 нафарга ортган. Корхона жорий йилда асосан мутахассислар (23) ва асосий саноат ишчиларини (9) қабул қилган. Ёрдамчи ишчилардан бири ўз хохишига кўра ишдан озод қилинган. Яна 6 та хизматчи ва 2 та кичик хизмат кўрсатувчи ходим ишга қабул қилинган.
“DIOKSID” МЧЖда меҳнатни ташкил қилинганлик холати
Ички меҳнат тартиби қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар) қонун қужжатларида кўзда тутилган меҳнат шартномаси тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, меҳнат интизоми таъминланишини, иш вақтидан ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат муносабатлари субъектлари ўртасидаги келишмовчиликларни ва ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида пайдо бўладиган бошқа масалалар қал этилишини тартибга солувчи қоидаларни қўлланишни белгиловчи корхонанинг асосий локал норматив қужжати ҳисобланади. Мазкур қоидалар иш берувчига ва корхонанинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишловчи барча ходимларга тадбиқ этилади. Мазкур қоидаларга риоя этиш ходимлар ва иш берувчи учун мажбурий ҳисобланади, уларни бажармаслик қонун қужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |