Пахта толаси - тўқимачилик, трикотаж, пойафзал, енгил саноат ва бошқа тармоқлар учун хом ашё сифатида хизмат қилади.
Пахта чигити - момиқ (линт) ҳамда халқ истеъмоли учун тозаланган пахта ёғи, унинг чиқиндиларидан глисерин ҳамда ёғ кислоталари ишлаб чиқарилади, булардан ўз навбатида совун, кир ювиш кукунлари, линолеум, изолясия ленталари, кинопленка, клёнка, сув ўтказмайдиган мато, сунъий тери ва сунъий каучук олинади.
Махсус кимёвий усулда ишланган пахта момиғидан (линтдан) селлюлоза, ундан эса сунъий ипак олинади.
Мустақил Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб янги миллий иқтисодиётни шакллантириш жараёнида маҳсулотларга шу жумладан: пахта, пахта толаси, момиқ ва пахтанинг техник чигитига республика стандартларини жорий этди.
ЎзДст 615-2008 “Пахта. Техникавий шартлар” га биноан пахта толасининг физик ва механик хоссаларига қараб, пахта толасини 9 типга бўлади ва чигитли пахтани 3 та синфга ажратади.
ЎзДст 643-2008 тайёрлов пунктларида пахтани қабул қилиб олиш, тўдаларга жамлашда ва ғарамларда сақланаётган пахта сифатини баҳолашда уни пахта пунктидан жўнатишда, ПТКда пахтани қабул қилиш жараёнида пахтадан намуна олиш қоидаларини мувофиқлаштиради.
ЎзДст 1008-2005 Уруғлик пахта ва уруғлик чигит. Намуна танлаб олиш усуллари.
ЎзДст 598-2008 Техник Чигит. Намуна танлаб олиш усуллари.
ЎзДст 592-2008 Пахта. Ифлосликни аниқлаш усуллари пахтани ифлослигини аниқлашни мувофиқлаштиради.
ЎзДст 593-2008 Пахта. Пахта толасинининг тавсифномаларини аниқлаш усуллари. Пахта толасининг сифат хусусиятларини аниқлашнинг тезкор усулларини мувофиқлаштиради.
ЎзДст 644-2006 Пахта. Намликни аниқлаш усуллари. Республика стандартида УСХ-1 ва ВХС-1 қурилмаларида чигитли пахта намлигини аниқлаш усуллари баён этилган.
ЎзДст 663-2006 Уруғлик чигит. Техникавий шартлар.
ЎзДст 601-2008 Техник чигит. Чигит тукдорлигини аниқлаш усуллари.
Пахта ва пахта махсулотларини, ҳамда брезент ва ўров материалларини инвертаризатсия таркиби.
ЎзДст604:2001 тўқимачилик саноати корхоналари, шу жумладан, экспорт учун хом-ашё сифатида этказиб бериладиган пахта толасини сифатини аниқлашга мўлжалланган.
ЎзДст 645-95 асосида пахта момиғини штапел узунлиги бўйича: 2 та типга А ва Б, 2 та саноат навига, 3 та синфга ажратилади.
ЎзДст 841-97 Пахта толаси, пахта момиғи, пахта тозалаш заводларининг ўлик аралашган чиқиндилари ва пахтанинг калта момиғи аралашган чиқиндилари. Ўраш, белги қўйиш, ташиш ва сақлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |