O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet88/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Айириш органи. Амфибияларнинг айириш органи балиқларникига ўхшаш тана буйрак (мезонефрос)дан иборат. Улар қизил, жигаррангли, ғуж узунчоқ бўлиб, умуртқа поғонасининг ён томонларида жойлашган. Буйраклардан клоакагача ингичка ипсимон волфов каналлари чўзилиб ётади. урғочи бақаларда волфов канали фақат сийдик йўли вазифасини, эркакларида эса ҳам сийдик йўли, ҳам уруғ йўли вазифасини бажаради. Волфов каналлари клоакага мустақил тешик билан очилади. Шу тариқа клоакага сийдик пуфагининг тешиги ҳам очилади. Бақаларда сийдик пуфаги олдин клоакага йиғилиб, сўнгра ундан сийдик пуфагига ўтади. Буйракнинг остки томонида ингичка узунчоқ буйрак усти безлари ўрнашган.
Жинсий органи. Етилган тухумлар, тухумдон деворини тешиб тана бўшлиғига тушади. Сўнгра тухум йўлининг воронкаси орқали тухум йўлига ва бу орқали клоакага ўтади. Тухумлар тухум йўлидан ўтиш пайтида студеник (дирилдоқ) пардага ўралади.
Бачадон тухумлар қўйишга қулай шаклни .олади. Шундай қилиб, урғочн бақалар сийдик-таносил йўллари бр-биридан тўлиқ ажралган. Уруғ ва тухумдонларнинг устида сувда ва қуруғда яшовчилар учун характерли биттадан ёғ таначаси ётади. Унинг паллалари катта-кичик сариқ танадан иборат бўлиб, бу тухум ва уруғ ҳужайраларнинг озиқланиши учун сарф бўлади. Шунинг учун ҳам улар ёз ва кузда уруғдон, тухумдонлар кичик вақтида катта, бақорда эса, яъни амфибияларнинг кўпайиши даврида эса кичик бўлади.
Қон айланиш системаси. Наркоз билан чала ўлдирилган бақанинг юрак олди қопчасига ўралган юраги кўпинча ҳаракат қилиб туради. У уч камера: битта юрак қоринчаси ва иккита юрак бўлмасидан иборат. Бундан ташқари юракда веноз синус қўлтиғи билан артернал конус ҳам бор. Артериал конус умумий аорта стволига айланган, аорта стволи узунасига; кетган тўсиқ билан қорин ва орқа бўлимларга бўлинади ҳамда ундан уч жуфт артериал ёй чиқади. Уларнинг олдингиси, яъни умумий уйқу артерияси балиқларнинг қон олиб келувчи биринчи жабра артериясига гомологдир. Артерия умумий артериал стволнинг қорин томонидан ажралиб чиққандаёқ иккита қон томири-ички ва ташқи уйқу артериясига бўлинади ва бошни қон билан таъминлайди. Иккинчи артериал ёй ҳам артериал стволнинг қорин томонидан чиқади ва балиқларнинг иккинчи жабра ёйларига гомолог ҳисобланади, бу ёй аорта ёйи деб аталади. Чап ва ўнг аорта ёйларидан олдинги оёқларга катта ўмров ости артериялари чиқади. Улар юракдан пастроқда бир-бири билан қўшилиб, орқа аорта деб аталадиган битта йўғон томирни ҳосил қилади. Ниҳоят, юракка энг яқин бўлган учинчи артериал ёй балиқларнинг тўртинчи жабра ёйига гомолог бўлиб, умумий артериал стволнинг орқа томонидан чиқади ва ўпка-тери артерияси деб аталади. Юқорида айтилган қон томирларини инъектсия қилинган (ранг берилган) препаратдагина аниқ кўздан кечириш мумкин. Юрак қоринчасидан ушлаб, юқори кўтарсак, унинг остидаги юпқа деворли веноз синуси кўлтиғини кўрамиз.
Енди бақанинг асосий веноз қон томирлари билан танишиб чиқамиз. Бунинг учун ички органларни ўз жойидан яна бир марта қўзғатилса, улар орасида жойлашган, бошқа қон томирларига нисбатан ўзининг тўқ кўкимтир ранги билан ажралиб турувчи веналарни топиш қийин эмас. чунончи, веноз қон гавданинг кейинги қисми ҳамда орқа оёқлардан буйракнинг бир жуфт қопқа венаси ва битта қорин венасига йигилади. буй-ракда қон томирлар олдин капиллярларга тармокланади ва кейин яна бир-бири билан қўшилиб, тоқ кейинги ковак венани ҳосил қилади. қейинги ковак вена қорин венаси ва бир-жуфт жигар венаси билан бирлашиб, ўзидаги веноз қонни веноз синусга қуяди. бош олдинги оёқлар ҳамда теридан келадиган веноз қон ҳар икки томондаги бўйинтуруғ ва ўмров ости венасига йиғилади. бу иккита вена бир-бирига қўшилиб, бир жуфт олдинги ковак веналарни ҳосил қилади. сувда ва куруғда яшовчи ҳайвонлар учун характерли бўлган теридан артериал қон олиб келадиган катта тери венаси олдинги ковак веналарга, олдинги ковак веналардаги бу аралаш қоннинг хаммаси эса веноз сиюсга қуйилади. ниҳоят, ўпкадан артериал қон олиб келадиган жуфт ўпка веналарининг бир-бирига қўшилишидан умумий ўпка венаси вужудга келади, бу вена олиб келган артериал қон тўғридан-тўғри чап юрак бўлмасига қуйилади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish