O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet84/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Сузгич қанотлар скелети. Жуфт сузгич қанотлар балиқнинг кўкрагида ва қорнида жойлашган. Кўкрак жуфт сузгичининг камари танада таянч вазифани бажаради. Кўкрак камари барча суякли балиқларда кучли редуктсияланган бирламчи елка камаридан, яъни иккита кичкина хондрал-курак ва унинг остида жойлашган коракоид суяклардан иборат. Курак суяги кўкрак эркин сузгич қанотининг ички скелети-радиалиялар келиб қўшиладиган йерда жойлашган бўлиб, унинг ўртасида тешиги бор. Иккиламчи камар эса жуда кучли ривожланган бўлиб, мия қутиси билан бирикади. У бир нечта суякчалар занжиридан ташкил топган, чунончи, шу суякларнинг энг каттаси клейтрум суяги пастки учи орқали бирламчи камар элементлари (курак ва каракоид) билан мустаҳкам бирикади ва унинг устки учига клейтрум усти суяги қўшилади. Бу суяк эса ўз навбатида энсанинг тугалланиш жойи ва энса усти суяклари билан қўшилади. Кўкрак камари бу суяклар орқали мия қутисининг энса бўлимига бирикади.
Кўкрак эркин сузгич қанотининг ички скелети фақат бир қатор майда куракдан ва қисман коракоиддан бошланадиган радиалиялардан иборат. Бу радиалияларга сузгич қанот палласида жойлашган ва бўғимлардан ташкил топган тери суяк шуълалари бевосита бирикади. Акулалар кўкрак сузгичидаги базалий элемёнтлари суякли балиқларда редуйтсияланган. Эркин сузгич қанотларнинг бу элементлари суякли балиқларда ўзининг таянч функтсиясини йўқотган ва бу функцияни бирламчи камар элементлар (курак, коракоид) бажаради.
Чаноқ камари. Бир-бири билан қўшилиб кетган бир жуфт учбурчак, суяк пластинкадан иборат. Улар Қорин девори мускулида жойлашиб, умуртқа поғонаси билан боғланган эмас. Чаноқ камарининг ён томонларига қорин сузгич қанотлари бирикади. Камарга сузгич қанот паллалари тери суяк шуълалари орқали бирикади. Суякли балиқларнинг қорин сузгичида радиалия ҳамда базалий элементлари редуктсияланган. Суякли балиқлар қорин сузгичининг функтсияси чекланганлиги сабабли улар тузилиши соддалашган.
Шундай қилиб, суякли балиқлар жуфт сузгич қанотларининг ички скелети акуладагига нисбатан соддароқ тузилган, яъни олдинги қанотларида базалиялар йўқ, орқа сузгич қанотларида эса базалиялар ҳамда радиалиялар кўпинча редуктсияланган.
Тоқ сузгичлари орқа, дум ва анал сузгич қанотлардан ташкил топган. Анал ва орқа сузгич қанот ички скелети мускулда жойлашган радиалиялардан, ташқи екелети эса сузгич қанот шуълалари-лепидотрихиялардан иборат.
Дум сузгичи юқорида айтилганидек, ташқи томондан симметрик ва ички томондан ассиметрик-Гомотсеркал типда тузилган. Унинг устки палласи ичига умуртқа поғонасининг охирги учи жойлашган бўлиб, пастки палласи асосини эса кучли ўсиб, кёнг тортган қилтаноқ (остис) ўсимта-гипоуралиялар ушлаб туради. Ташқи скелети тери шуълалар-лепидотрихиялардан.
Иш тартиби. Скелетнинг асосий бўлимлари: умуртқа поғонаси, бош скелети, жуфт ва тоқ сузгич қанотлар скелетини ўрганиб бўлгач, қуйидаги расмларни альбомга чизиб олинг:
1. Сазан бош скелетининг узунасига кесими.
2. Сазан бош скелетининг ён томондан кўриниши.
3. Мия қутисининг энса бўлими.
4. Вистсерал скелетининг ён томондан кўриниши.
5. Кўкрак камари сузгич қанот скелети билан бирга.
6. Чаноқ камари сузгич қанот скелети билан бирга.
7. Тана бўлими умуртқасининг олдинги томондан кўриннши.
8. Дум бўлими умуртқасининг олдинги томондан кўриниши.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish