Марказий нерв системаси. Амфибиялар бош миясини балиқ мияси билан солиштирганда улардаги бир қатор прогрессив белгилар кўринади. Асосан, олдинги мия кучли тараққий этган. Бош мия ярим шарларга аниқ ажралган, балиқларникига нисбатан катта ва нерв иплари ярим шарлар, ичидаги мия қоринчалари тубинигина эмас, балки ёнбош ҳамда қопқоғини ҳам қоплаган.
Юқорида айтилган прогрессив белгилар билан бир қаторда бақа миячасининг ривожланмай қолганлиги унинг бош миясининг мукаммал эмаслигини кўрсатади.
Бақа бош миясини ўрганиш учун танасидан ва бошидан терисини шилиб олинг. Натижада юпқа бош тепа суякларининг остида жойлашган бош мия шакли кўринади. Сўнгра мия қутисининг суякларини қайчи билан кесингда, пинтсет билан кесилган суякларни олиб ташланг. Энди бақанинг бошини ўзингизга қаратиб айлантирганда, қайчи билан орқа мия каналининг устки ёйларини канал бўйлаб кесиб чиқинг. Кесишдан ҳосил бўлган суяк парчаларини олиб ташласангиз, орқа мияни кўриш имконияти туғилади.
Енди бош мияни устки томондан кўриниши билан танишиб чиқинг. Агар мия тузилишини юқоридан пастга қарата кузатсак, биринчидан олдинги миянинг ҳидлов бўлакларидан чиқувчи жуфт ҳидлов нервларини кўрамиз. Ундан пастроқда чуқур ёриқ орқали бир-биридан ажралган олдинги мия ярим шарлари жойлашган. Кейин улардан пастроқда мияни кўриш мумкин. Оралиқ мия орқасидан ўрта миянинг юмалоқ кўрув бўлаклари жой олган. Кичкина ўқлов шаклли мияча узунчоқ миянинг тўртинчи мия қоринчасининг олдинги қисмини қоплаб кўндалангига жойлашган. Узунчоқ мия орқа мияга сезилмасдан қўшилиб кетади.
Енди бақани чап қўлингизга олиб, бош миясинннг остки томондан тузилишини кузатинг. Бунинг учун ҳидлов нервларини кесиб, мияни скалпел учи билан секин-аста юқорига кўтариб, ағдаринг. Натижада мия бир қанча вақт кўрув нервларига осилиб қолади, сўнгра уларни ҳам қайчи билан кесинг. Ниҳоят, бош миянинг остки томондан тузилишини кўрасиз. Мия остида жойлашган кўрув нервларининг хиазма, воронка ҳамда гипофизни диққат билан кузатинг. Бу ишларни тамомлагач, бош миянинг устки ва остки томондан кўриниши расмини чизинг.
Topshiriqlar:
Tirik baqaning tashqi ko’rinishini, qarakatini, nafas olishini kuzatib, tirik baqani yorib ichki tuzilishini o’rganib, baqaning tashqi va ichki tuzilishi qamda qon aylanish sistemasi sxemasi aks ettirilgan rangli jadvallar asosida quyidagi rasmlarni albomingizga chizib oling:
1. Ko’l baqasi yoki yashil qurbaqaning tashqi ko’rinishi;
2. Baqaning og’iz bo’shlig’i;
3. Baqaning ichki tuzilishi;
4. Baqaning qon aylanish sistemasi sxemasi;
5. Erkak va urg’ochi baqaning siydik-tanosil sistemasi;
6. Baqaning bosh miyasi.
Do'stlaringiz bilan baham: |