O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet14/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Суякли балиқлар (Osteichthyes) синфи вакиллари Ер юзидаги барча сув ҳавзаларида тарқалган. Бу синф умуртқали ҳайвонлар ичида энг кўп турга эга бўлиб, 20000 дан ортиқ турни ўз ичига олади.
Суякли балиқларнинг скелети суякдан тузилган ёки скелетида ҳамма вақт маълум миқдорда қоплағич суяклар бўлади. Терилари суяк тангачалари билан қопланган бўлиб, ҳеч қачон плакоид тангача бўлмайди. Клоакаси йўқ. Думлари тенг паллали гомоцеркал типда бўлади. Қизилўнгач-нинг устки олд томонида ҳаво пуфаги бор.
Суякли балиқларнинг тузилишини зоғора балиқ мисолида қараб чиқилади. Зоғора балиқнинг териси суяк тангачалар билан қопланган. Териси шилимшиқ модда ишлаб чиқарувчи безларга бой бўлади. Шилим-шиқ модда сузганда гавдасининг сувга ишқаланишини камайтиради.
Умуртқа поғонаси амфицел типдаги умуртқалардан ташкил топган, тана ва дум умуртқаларга бўлинади. Умуртқалардан устки ва пастки ёйлар чиқади. Тана бўлимидаги умуртқаларнинг устки ёйлари қўшилиб, орқа мия каналини ҳосил қилади. Пастки ёйлар кўндаланг ўсимталарга қўши-лади. Кўндаланг ўсимталар пастки ёйлардан ҳосил бўлади. Дум бўлими-нинг пастки ёйлари қўшилиб, қон томирлари ўтадиган гемал канал ва гемал ўсимта ҳосил қилади. Зоғора балиқнинг умуртқа поғонаси ўзаро чала ҳаракатчан бириккан 39-42 та умуртқадан иборат.
Бош скелети ўз навбатида мия қутиси скелети ва висцерал скелетларга бўлинади. Эшитиш капсуласини ташкил қиладиган қулоқ суяклари бор, улар 5 тадан бўлади. Кўз косасининг деворини тоқ асоси понасимон, жуфт қанот понасимон ва кўз понасимон суяклар ташкил қилади.
Ҳидлов капсуласининг қопловчи ўрнида тоқ оралиқ ҳидлов суяги ва жуфт ён ҳидлов суяклари ривожланган. Мия қутисининг қопловчи суякларига бош мияни устки томонидан ёпиб турувчи жуфт бурун, пешона, тепа суяклари ва мия қутисини остидан тутиб турувчи тоқ парасфеноид суяклари киради. Висцерал скелетда ёй ҳосил қилган суяклардан ташқари жабра қопқоғи бўлади. Жабра ёйлари ва тил ости ёйи ҳам худди акулалардагидек қисмлардан ташкил топган, лекин суякка айланган.
Кўкрак сузгич қанотларининг скелетида базалиялари бўлмайди ва суяк тўғридан-тўғри камар суягига бирикадиган радиалия суякларидан ва суяк шуълаларидан иборат. Кўкрак камари жуфт қопловчи коракоид ва кўкрак суякларидан ташкил топган. Бирламчи камар ҳисобланган бу суякларга иккиламчи камар суяги – алмашинувчи суяк клейтрум тегиб туради. Қорин сузгич қанотларининг суяк скелети фақат бир жуфт пластинкадан иборат. Базалия ва радиалия бўлимлари йўқолиб кетиб, ташқи суяк шуълалар бевосита чаноқ пластикаларига тегиб туради.
Бош мияси тоғайли балиқларнинг бош миясига нисбатан анча содда тузилган. Аввало, унинг ўлчами кичик, олдинги мия ярим шарларининг қопқоғи эпителий билан қопланган бўлиб, нерв моддаси бўлмайди.
Кўриш органи – кўз ҳамма балиқлардаги сингари юмалоқ кўз гавҳа-ридан, ясси шох пардадан иборат бўлиб, узоқдан кўра олмайди. Эшитув органи фақат ички қулоқдан иборат ва балиқларнинг ўзаро контактида катта аҳамиятга эга. Кўпчилик балиқлар тишлари, сузгич қанотларининг ишқаланиши ва ҳаво пуфакчалари ёрдамида ҳар хил овозлар чиқаради.
Ён чизиқ тери остида канал ҳосил қилади. Бу канал ташқи муҳит билан қатор тангачалардан чиққан тешикчалар билан туташади. Канал деворида нерв учлари жойлашади. Ён чизиқ органи сувнинг оқими ва босимини аниқлайди.
Кўпчилик суякли балиқларнинг оғиз бўшлиғида бир қанча конуссимон тишлар бўлиб, бу тишлар жағ оралиқ, устки жағ, тиш ва ҳатто танглай, қанотсимон, димоғ ҳамда парасфеноид суякларига жойлашган. Тишлар оғиздаги овқатни ушлаб туриш учун хизмат қилади. Тили йўқ. Оғиз-ҳалқум бўшлиғидан овқат қизилўнгачга тушади, қизилўнгач эса ошқозон-га очилади. Ошқозондан бошланган ичак такомиллашган ва унинг ичида спирал клапани йўқ. Лекин унинг ўрнига шу функцияни бажарувчи пилорик ўсимталар чиқади. Ичак боғичига талоқ ўрнашган. Катта жигарда ўт пуфаги бор. Ошқозон ости бези ичак тутқич бўйлаб тарқалган.
Ҳаво пуфакчаси қорин бўшлиғининг бутун орқа қисмини тўлдириб туради. Унинг ичи асосан азот ҳамда карбонат ангидрид ва кислород газлари билан тўлдирилган. Ҳаво пуфакчаси гидростатик вазифани бажаради, яъни у кенгайганда балиқнинг солиштирма оғирлиги камаяди, пучайганда эса – ортади. Олабуға балиғида барча суякли балиқлар сингари жабралараро тўсиқлар бўлмайди, шу сабабли жабра япроқлари фақат жабра ёйларига бирикади. Жабра ёриқларини ташқи томондан жабра қопқоғи ёпиб туради. Нафас олиш акти жабра қопқоқларининг ҳаракати ва сувни жабра бўшлиғига ютиш ҳамда ундан ташқарига итариб чиқараёт-ган оғизнинг ҳаракати туфайли юзага келади.
Юрагида артериал конус йўқ. Қорин аортасининг олдинги қисми кенгайиб, аорта сўғонини ҳосил қилади. У силлиқ мускулдан тузилган, шунинг учун ҳам юрак сингари мустақил равишда уриб турмайди. Жабралар 4 жуфт бўлганлиги сабабли жабрага олиб келувчи ва жабрадан олиб кетувчи артериялар ҳам 4 жуфт бўлади. Веноз системаси учун фақат чап кардинал вена буйрак қопқа системасини ҳосил қилиши характерлидир.
Айириш органлари бир жуфт узун тасмасимон шаклдаги тана, яъни мезонефрос буйраклардан ташкил топган бўлиб, ҳаво пуфакчаси устида умуртқаларининг ёни бўйлаб жойлашади. Буйракларнинг ички қирраси-дан бир жуфт сийдик йўли – Вольф канали бошланади. Бу каналлар пастроқда ўзаро қўшилиб, сийдик пуфагига қўшиладиган 1-та умумий канал ҳосил қилади. Эркагининг жуфт уруғдонлари ичида бўшлиғи бўлади. Уруғдонларида махсус тешиклар билан сийдик-таносил сўрғичи орқали ташқарига очиладиган умумий чиқариш йўли бўлади. Урғочисида алоҳида чиқариш йўли йўқ. шунга кўра уларнинг тухумдони тўғридан-тўғри жин-сий тешикка очилади. Шундай қилиб, урғочиларида акуладаги сингари тухум йўли вазифасини бажарувчи Мюллер канали йўқ, эркакларида эса уруғдонлар буйрак билан боғланмаган, Вольф канали фақат сийдик йўли вазифасини бажаради. Уруғланиш одатда ташқи бўлади. Икралари майда.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish