ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Лаборатория машғулотлар профессионал тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади ва ҳар бир талаба томонидан алоҳида бажарилади. Лаборатория машғулотлари талабалар томонидан назарий билимларни мустаҳкамлаш учун ҳар бир мавзу бўйича алоҳида ўзлаштирилади. Лаборатория машғулотлари мавзуларининг мазмунидан келиб чиқиб тотал, кесма, вақтли препаратлар, жадвал, плакат, схема, муляж, музей экспонатлари, қотирилган ва фиксация қилинган ҳайвонлар, суратлар, видеофилмлар ва бошқа ўқув кўргазмали қуроллар ёрдамида ўзлаштирилиб, тасвирлари расм дафтарларига туширилади.
Машғулот-1. Баланоглосс (Balanoglossus gigas) нинг асосий тузилиш белгилари
Тип. Хордалилар -Chordata
Кенжа типи. Чала хордалилар - Hemichordata
Синф. Ичак билан нафас олувчилар – Enteropneusta
Вакил. Баланоглосс – Balanoglossus gigas
Керакли жиҳозлар: Баланоглосссни кармин бўёғида бўялган тотал препарати; баланоглоссни ичак атрофининг кўндаланг кесимидан тайёрланган препарати; штативли лупа; биологик микроскоп.
Мазмуни: Тубан тузилган иккиламчи оғизли ҳайвонлар. 100 га яздин тури маълум. Денгизларда якка холда сув тубидаги лойга кўмилиб ёки колония бўлиб ҳаёт кечиради. Танаси билатериал симметрияли бўлиб, 3 бўлим: Хартум (бош калқони), оёкча ва гавдадан ташкил топтан. Целом бўшлиғи хартумида битта, оёқча ва гавдасида эса бир жуфтдан бўлади. Чалахордалилар ичак деворида нотохорд деб аталадиган хартумни тўтиб туриш вазифасини бажарадиган орган ҳосил бўлади. Ичак деворида жуфт жабра ёриқларининг бўлиши уларни хордалилар типи билан яқинлаштиради.
Бу типга Ичак билан нафас олувчилар (Enteropneusta) ва қанот жабралилар синфлари киради.
Ичак билан нафас олувчиларнинг денгиз тубида яшайдиган 70 га яқин турлари маълум. Кўпчилик турлари бир неча сантиметр, айримлари эса 2,5 м га етади.
Тузилиши. Танаси хартумча, ёқача ва гавда деб аталадиган учта бўлимдан иборат. Хартумчаси ёнғоқсимон шаклда, унинг ингичкароқ асосини ёқача ўраб туради. Гавдаси олдинги қисмининг ён томонларида икки қатор майда жабра ёриклари жойлашган. Бутун тана юзасини бир қават киприкли эпетелий ҳужайралари коплаб туради. Эпителий қавати остида халка ва бўйлама силлиқ мускул қаватлари жойлашган. Ичак билан нафас олувчиларнинг тузилиши.
Овкат ҳазм қилиш ва нафас олиш системалари оғиз тешигининг қорин томонида хартумининг асосида бўлади. Халқуми ёқачада жойлашган. Халқумининг устида унинг олдинги қисмидан хартумнинг ичига томон кетган нотохорд жойлашган. Нотохорд ичак деворидан ҳосил бўлган ўсимта бўлиб, унинг найи жуда тор, девори йирик вакуолали ҳужайралардан иборат. Нотохорд хордалиларнинг хордаси сингари ичак устида жойлашган. Нотохорд ҳам эмбрионал ривожланиш даврида эмбрион ичагининг эндодерма ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Нотохорд хартум асосини мустахкамлаб туради.
Халқуми қизилўнгач билан туташган. Қизилўнгачнинг ён деворларида икки қатор жабра ёриклари жойлашган. Жабра ёриклари орасидаги тўсиқлар қон томирлари билан таъминланган. Қон томирларига жабра ёриклари орқали ўтадиган сувдан кислород диффўзия йўли билан ўтади. Ўрта ичаги олдинги қисмининг ён томонларида жуда кўп ён халтачалари жигар функциясини бажаради. Ўрта ичакнинг найга ўхшаш иккинчи тутами opкa ичакка ўтади. Opкa ичаги анал тешигига очилади.
Тана бўшлиғи целом хартумида тор найга ўхшаш сақланиб колган бўлиб, ёқача ва гавдасида бир жуфт (чап ва ўнг) халтачаларни ҳосил қилади.
Қон айланиш системаси яхши ривожланган қорин ва opкa ичак томирларидан иборат. Орқа қон томири ёқача орқали хартумга ўтади ва бу ерда кенгайиб, қон лакунини ҳосил қилади. Бу жойда майда алмашинув махсулотлари тўпланиб, хартум целомига, ундан хартум тешиги орқали ташқарига чиқариб юбоқилади. Орқа томири орқали қон олдинга ўтади ва қисман жабраларга кетадиган жуфт томирларга ўтади. Жабра ёриклари деворида қон томирлари лакунлар тyрини ҳосил қилади, бу ерда оксидланган ичак қорин томирларига келади. Қоннинг асосий қисми эса хартум лакунига келади, у ердан иккита халқумолди томирлари билан халқумни айланиб ўтиб, қорин қон томирларига келиб куйилади. Қон қорин томиридан тананинг кейинги томонига оқади ва ичак ёнидаги қон томирлари орқали орқа қон томирига келиб қуйилади. Қоннинг қон томирлари бўйлаб ҳаракатланиши хартум билан қон лакуни оралиғида жойлашган мускулли пуфакчага ўхшаш юрак нинг ритмик қисқариши ва кенгайиши билан боғлиқ. Мускуллар қисқарганида пуфакча тораяди, лакун бўшлиғи кенгайиб, қон бу бўшлиқни тўлдиради. Мускуллар бўшашганида эса пуфакча кенгайиб, қон лакунлардан ҳалқумолди ҳалқа томирларига ҳайдаб чиқарилади.
Айириш системаси целомда жойлашган буйраклардан иборат. Тубан вакилларда айириш органлари 2 жуфт киприкли калта найчапардан иборат. Найлар хартумдан ва ёқача целомларидан бошланади. Хартумдаги найлар хартумнинг орқа томонига, ёқадаги айирув найлари эса жабра ёриқларига очилади.
Нерв системаси. Асосий нерв стволи иккита орқа ва қорин томонида жойлашган. Қорин нерв стволи анча кучсиз ривожланган бўлиб, фақат танасининг кейинги гавда қисмида ривожланган. Орқа нерв стволи эса танасининг кейинги қисмидан бошланиб, хартумга кириб боради. Бу нерв стволи тананинг ёқача қисмида эпителий юзасида жойлашган, бирмунча ихтисослашган найсимон шаклда бўлади. Бундай нерв найини умуртқали ҳайвонларнинг орқа мияси билан қиёслаш мумкин. Бундай марказий нерв системаси билан бир қаторда терида жуда кўп нерв чигаллари кам бўлади.
Сезги органлари бўлмайди. Терисида жуда кўп ёруғликка сезгир ҳужайралар жойлашган.Жинсий системаси содда тузилган. 30 жуфтдан ортиқроқ жинсий безлари ичагининг икки ёнида танасининг ўртасида жойлашган. Жинсий ҳужайралари ташқи муҳитда уруғланади. Жинсий диморфизм ривожланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |