O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар



Download 7,18 Mb.
bet149/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар
Амалий машғулотлар талабалар томонидан назарий билимларни мустахкамлаш учун хар бир мавзу бўйича алохида ўзлаштирилади. Амалий машғулотлар мавзуларининг мазмунидан келиб чиқиб тотал, кесма, вақтли препаратлар, таблица, плакат, схема, муляж, музей экспонатлари, қотирилган хайвонлар, суратлар, видеофильмлар ва бошқа ўқув кўргазмали қуроллар ердамида ўзлаштирилиб, тасвирлари расм дафтарларига туширилади.
Амалий машғулотлар учун тавсия этиладиган мавзулар
1. Чала хордалилар (Hemichordata) типии. Ичак билан нафас олувчилар-Enteropneusta). Баланоглосс-Balanoglosus gigas мисолида тип вакиллари тузилишининг асосий белгилари.
2. Хордалилар –Xordata типи. Хордалиларнинг умумий тузилиши.
3. Қобиқлилар ёки личинкахордалилар-Urochordata. Сальп ва аппендикуляриялар синфлари вакилларига мисоллар.
4. Асцидиялар синфи. Биологик хусусиятлари: якка ва колония бўлиб яшовчи, ўтроқ ва эркин сузувчи турлари. Асцидиянинг тузилиши, кўпайиши, ва ривожланиши: жинсий ва жинссиз кўпайиши, личинкасининг тузилиши ва ривожланиш даврлари.
5. Бошсуяксизлар-Acrania кенжа типи. Тузилишининг асосий белгилари ва систематикаси. Келиб чиқиши.
6. Бошхордалилар-Cephalochordata синфи. Ланцетникнинг ташқи ва ички тузилиши. Тери қоплағичлари, ўқ скелети, қон айланиши. Ҳўл ва тотал препаратлар, микро кесмалар, тузилиш схемалари.
7. Умуртқалилар-Vertebrata кенжа типи. Систематик гуруҳлари, тана аъзолари.
8. Жағсизлар-Agnatha бўлими. Тўгарак оғизлилар-Cyclostomata синфи. Нафас олиш, қон айланиш ва сезги органлари.
9. Дарё миногасининг тузилиши. Тери қоплагичлари, ўқ скелети, бош скелети, нафас олиш, айирув ва қон айланиш тизимлари. Ҳайвонни ёриш, хўл экспонатлар, плакатлар ва схемалари.
10. Балиқлар-Pisces катта синфи. Тоғайли балиқлар-Chondrichthyes синфи. Тиканли акуланинг ташқи ва ички тузилиши.
11. Суякдор балиқлар-Osteichthyes синфи. Карп балиғининг ташқи ва ички органлари. Тирик карпсимон балиқларнинг бирор турини ёриш. Суякдор балиқлар ташқи тузилишининг хилма-хиллиги. Скелет экспонатлар асосий аъзоларининг тузилиш схемаси.
12. Сувда ҳамда қуруыликда яшовчилар ёки Амфибиялар-Amphibia синфи. Музей экспонатлари ва коллекциялар асосида амфибияларнинг турли туманлиги. Кўл бақасининг скелети ва тери тузилиши. Бақанинг анатомияси.
13. Амфибияларнинг қон айланиш, айрув системалари, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ва нерв системалари тузилиши. Кўпайиши ва ривожланиши.
14. Судралиб юрувчилар-Reptilia синфи. Музей ва коллекция экспонатлари асосида судралиб юрувчиларини турли туманлиги ва ҳаётий формалари. Тухумининг тузилиши, муртак пардалариниг ҳосил бўлиши ва ривожланиши.
15. Калтакесакнинг ташқи ва ички тузилиши, қоплағичлари. Қон айланиш, айрув системалари. Қора илоннинг жағ ва заҳар тишларининг тузилиши.
16. Қушлар-Aves синфи. Орнитологик коллекция ва музей материаллари асосида қушларни турли туманлиги.
17. Каптарни ташқи ва ички тузилиши. Пат қоплағичлари. нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш органлари, жинсий ва айрув системалари, бош миясини тузилиши. Птерилий ва аптерилийлар.
18. Сутэмизувчилар-Mammalia синфи. Ўқув коллекцияси ва музей материаллари асосида сутэмизувчиларини турли туманлиги. Қуён мисолида сутэмизувчиларнинг ташқи ва ички органлари. Сутэмизувчилар терисининг тузилиши.
19. Сутэмизувчилар қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, нерв системалари ва жинсий органлари тузилиши.
20. Айрув системаси, бош мияси ва сезги органлирининг тузилиши. Соч толасини ташқи кўриниши.
21. Умуртқалилар нерв системасининг солиштирма анатомияси.
22. Умуртқалилар қон айланиш ва нафас олиш органларининг солиштирма анатомияси.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish