Farg‘ona davlat universiteti Tabiiy fanlar fakulteti
Amaliy matematika va informatika yo’nalishi 18.48-guruh talabalari bilan “Karona virusiga qarshi kurashish” va “Ўзбекистон республикаси президенти
шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга
мурожаатномаси” mavzularida o’tkazilgan suhbat
BAYONNOMASI
2020-yil 5-fevral Farg‘ona shahar.
Qatnashdilar: Farg’ona davlat universiteti psixologi F.Abdullayeva, kimyo o’qitish metodikasi yonalishi 2-bosqich talabalari va guruh murabbiylari Abdiqunduzov H. Imomova M. Tursunov J. Mamatqulova S. lar
Kun tartibi:
1. “Karona virusiga qarshi kurashish” mavzusida suhbat. 2. “Ўзбекистон республикаси президенти
шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга
мурожаатномаси” mavzusida suhbat.
1-masala: “Karona virusiga qarshi kurashish”
Eshitildi Farg’ona davlat universiteti psixologi F.Abdullayeva.
“Коронавирус” инфекцияси қандай касаллик?
Коронавирусли инфекция (КВИ)- ўткир респиратор касаллик бўлиб, у юқори нафас йўлларининг яллиғланиши ва суст намоён бўладиган умумий заҳарланиш белгилари билан кечадиган касалликдир. Коронавирус этиологияли ўткир респиратор касалликлар 5-10% ҳолда учрайди.
Коронавируслар - катта
Вируслар оиласи ҳисобланиб,
одамларда оддий яллиғланишдан тортиб
зотилжам билан кечадиган
оғир ўткир респиратор синдромини чақириши
мумкин.
Хозирги пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, Хитой халқ республикасида коронавируснинг янги типининг эпидемияси юзага келган.
Хитой халқ республикасининг ҲТСҚ-2005 Миллий координатори маълумоти бўйича, 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 17 нафар инсон вафот этган.
Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухань шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.
ЭТИОЛОГИЯСИ
Вируслар оиласига кирувчи Cоrоnоviridae, РНК-сақловчи, катталиги 80-220 нм.
Вируснинг ташқи қобиғи ворсинкалар билан қопланган. Бу ворсинкалар орқали вирус ҳужайрага бирикади. Вируслар юқори нафас йўллари эпителийсининг цитоплазмасида кўпаяди.
Бу вирус ҳужайра ичига киргач 4-6 соатдан кейин кўплаб вирионларни ҳосил қилади.
Коронавируслар ташқи муҳитга чидамсиз. Улар ўзининг ташқи қобиғида бемор қонидаги ҳамда гипериммун зардоб таркибидаги комплементни боғлаб олади.
Асосий инфекция манбаи ёввойи ва уй ҳайвонлари, ҳамда бемор одам ҳисобланади.
Касаллик ҳаво - томчи йўли орқали юқади.
Ушбу касалликка қарши бугунги кунда вакциналар ишлаб чиқилмаган.
Иккиламчи юқтириш ҳолатлари (бемордан-соғлом одамга) тиббиёт ходимлари ва беморлар оила аъзолари ўртасида кузатилган. Барча ҳолатларда инфекция бемор билан яқин мулоқотда бўлган шахсларда кузатилган.
Касаллик ер юзида кенг тарқалган бўлиб катта ёшдаги инсонларнинг 80% ида вирусга қарши антителанинг борлиги аниқланган. Мавсумга қараб коронавирус инфекцияси барча юқори нафас йўллари касалликларининг 10-35% ини ташкил қилади.
Коронавирус инфекцияси кузнинг охири, қиш ва баҳорнинг бошларида (риновирусли инфекция кам учраганда) кўп учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |