O`zbekiston Respublikasi Axborot Texnologiyalari va k ommunikatsiyalarini Rivojlantirish Vazirligi


-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ



Download 0,65 Mb.
bet29/51
Sana01.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#726768
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
7-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИ ТАҲЛИЛИ
Маъруза машғулоти
7.1.Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча
7.2.Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар
7.3.Маҳсулот таннархи киритилмайдиган ҳаражатлар.
7.4.Молиявий фаолият бўйича харажатлар ва фавқулодда зарарлар
7.5. Маҳсулот таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари.
7.6.Маҳсулот таннархини пасайтириш йўллари
7.1. Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тушунча
Ҳар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
- ишлаб чиқариш ҳаражатлари;
- ноишлаб чиқариш ҳаражатлари.
2. Ишлаб чиқаришда сарф этиладиган ресурслар манбаига кўра:
- ички ҳаражатлар;
- ташқи ҳаражатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига нисбатаи:
- доимий ҳаражатлар;
- ўзгарувчан ҳаражатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жиҳатидан:
- бевосита ҳаражатлар;
- билвосита ҳаражатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
- махсулот таннархига киритиладиган ҳаражатлар;
- давр ҳаражатлари;
- молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар;
- фавқулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги ҳаражатлардан ташкил топади:
- бевосита моддий материал ҳаражатлари;
- бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари;
- ишлаб чиқаришга тааллуқли устама ҳаражатлар.
Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган
ҳаражат турлари ноишлаб чиқариш ҳаражатлари деб юритилади. Унинг таркибига:
- махсулотни сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар;
- бошқарув ҳаражатлари;
- бошқа операцион ҳаражатлар ва зарарлар;
- фавқулодда зарарлар киради.
Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган корхонанинг ўзига тегишли ресурслар сарфи (масалан, фермер хўжалигида асосий воситалар эскириши, хўжаликнинг ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак, органик ўғитлар, асосий подага ўтказилаётган ёш чорва моллари ва бошқалар) дархонанинг ички харажатларини,_ташқи мол етказиб берувчилар ва бошқа субъектлардан сотиб олинган ресурслар учун тўловлар корхоананинг ташқи харажатларини ташкил қилади.
Қисқа муддатли даврада махсулот ҳажмининг ўсишига нисбатан доимий ва ўзгарувчи ҳаражатлар фарқ қилади.
Доимий ҳаражатлар махсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмай, корхонанинг маълум бир вақт оралиғида сарфлаши қатъий белгилаб қўйилган ўзгармас ҳаражатларини ифода этади. Бунга асосий воситаларнинг амортизацияси, бошқарув ходимларининг иш хақи, суғурта тўловлари, телефон учун абонентлик тўлови ва ижара тўловларини мисол қилиб келтириш мумкин. Доимий ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши билан бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача доимий ҳаражатлар камайиб боради.
Ўзгарувчи ҳаражатлар миқдори махсулот ишлаб чиқариш ҳажининг ўсиши ёки камайишига қараб ўзгариб туради, яъни махсулот ҳажми ўзагришига мутаносиб бўлади. Ўзгарувчан ҳаражатлар таркибига ишчиларнинг иш хақи ва унга нисбатан ажратмалар, хом-ашё, ёнилғи-мойлаш материаллари, ёқилғи ва энергия, транспорт ҳаражатлари ва бошқа воситалар фарқи киради. Узгарувчан ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача ўзгарувчи ҳаражатларнинг ўзгаришига унчалик таъсир кўрсатмайди.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish