Ахборотлар яна ички ва ташқи, дастурий ва меъёрий ахборотларга бўлинади.
Ички ахборот кичик корхона ёки савдо ташкилоти ички материалларидан иборат бўлади ҳамда корхона фаолиятини, унинг техник иқтисодий кўрсаткичларини моддий ва меҳнат харажатлари ҳажмини, нақд пул ҳаракатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттиради.
Ташқи ахборотлар маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъ-молчиларни, ҳокимият идоралари, банклар, рақобатчилар ва бошқа ташкилотлар билан бўладиган алоқаларни ифодалайди. У товарларни сотиш ва ҳарид қилиш шартлари ҳақидаги ташқи муҳит хабарларидан иборат бўлади.
Фойдаланиш вақти бўйича ахборотлар оператив, даврий ва узоқ муддатли, ўзгариш даражаси бўйича бирламчи ва иккиламчи ахборотга бўлинади.
Тадбиркорликда иқтисодий ахборотлар етакчи рол ўйнайди, чунки улар товар ишлаб чиқариш, моддий бойликларни тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнидаги муносабатларни акс эттиради.
Кичик корхоналар учун илмий-техник ахборотларнинг роли ҳам муҳим, улар ишлаб чиқаришни илмий-техник тараққиёт асосида ривожланишни акс эттиради.
Доимийлик даражаси бўйича ахборотлар ахборотлар доимий, шартли-доимий ва ўзгарувчан бўлади. Доимий ахборот ўз маъносини узоқ вақт давомида ўзгартирмайди (шаҳарлар, корхоналар, савдо ташкилотлари номлари, товарлар турлари ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар).
Шартли-доимий ахборотлар маълум вақт давомида ўз маъносини сақлаб туради. Унга маҳсулот тайёрлаш учун техник шартлар, меъёрлар, тариф миқдорлари, лавозим, иш ҳақи ва ҳоказолар киради.
Ўзгарувчан ахборотлар ҳарид қилиш ва сотишнинг ўсишини акс эттиради. Улар қарор қабул қилиш учун доимо тезлик билан қайта ишлашни талаб қилади, акс ҳолда, уларни олишдан маъно қолмайди.
Ҳар қандай ахборот ҳужжатларда акс эттирилади. Ҳужжат – бу ахборот тарқатувчи воситадир.
Нафақат ишбилармонлар, балки бу ҳужжатларни ўқувчи, улардан фойдаланувчи, уларни қайта ишловчи ва сақловчи одамларнинг меҳ-нат харажатлари ҳужжатнинг шаклларига боғлиқ. Бизнесда кераксиз ҳужжатларнинг бўлиши мумкин эмас.
Ахборотлар оқими муваффақиятли бизнес учун керакли алоқа-ларни таъминлайди. Бундай алоқалар товар ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари, маҳсулотларни сотувчилар ва ҳаридорлар, турли муассасалар ўртасида зарурдир.
Ахборот алмашиш кичик бизнес фаолияти ва хусусий тадбиркорликнинг энг мураккаб муаммоларидан биридир.
Тадқиқотчилар тадқиқотнинг дастлабки босқичида муаммони аниқ белгилашлари ва тадқиқот мақсадини белгилаб олишлари керак. Ахборотларни йиғиш анча оғир ва маъсулиятли ишдир. Муаммони мужмал ёки нотўғри белгилаш ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларга олиб келади. Аниқ қўйилган мақсад муаммони ҳал қилишнинг асосидир.
Тадқиқотнинг кейинги босқичида буюртмачини қизиқтираётган ахборот турини ва уни энг самарали йиғиш йўлини аниқлаш зарур. Тадқиқотчи икқиламчи ёки бирламчи ахборотларни ёки иккаласини бир вақтда йиғиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |