ЧАЁН (лот. Scorpius) — юлдуз тур-
кумларидан бири (қ. Ақраб).
ЧАЁН — қ. Чаёнлар.
ЧАЁН ЧАҚИШИ — киши ҳаёти
учун хавфли ҳолат. Чаён чаққан жойда
кучли оғриқ сезилади, кейинчалик у қон
томирлари ва нерв толалари орқали бутун
танага тарқалади. Ўша жой қизиб, баъзан
«музлаб»
жонсизланади,
қичишади,
қизариб шишади, гоҳо унда пуфакчалар
пайдо бўлади; киши ҳолсизланади, боши
айланади ва оғрийди, эти увишади.
Оғирроқ ҳолларда томир тортишиб,
нафас олиш, гапириш қийинлашади. Чаён
чаққан жойга нашатир спирти суртиб,
иссиқ қилиш лозим, унга саримсоқ ёки
пиёзни эзиб қўйиш, марганцовка (калий
перманганат) эритмаси билан ванна
қилиш ҳам мумкин. Чаён чаққан кишида
беҳоллик аломатлари кузатилса, дарҳол
врачга мурожаат этиш зарур. Унга иложи
борича кўп суюқлик ичириш лозим.
Ч.ч.ни олдини олиш учун чаён ўлжа
қидириб кириб қолиши мумкин бўлган
пойабзал, кийим ва б.ни қоқиб-суқиб
кийиш мақсадга мувофиқ.
ЧАЁНЛАР
(Scorpiones) —
ўргимчаксимонлар
туркуми,
баъзан
мустақил синф сифатида қаралади. Уз.
1—20 см. Бошкўкраги яхлит қалқон
билан қопланган. Бу қалқон ўртасида
2 жуфт, унинг 2 ёнида бир неча жуфт
кўзлари бор. Кутикуласи мум қавати би-
лан қопланган. Корин қисми кенгайган.
Ингичка кейинги бўлими бошкўкрак то-
монига эгилувчан. Бир жуфт заҳар бези
кейинги қориннинг охирги бўғимида
жойлашган бўлиб, санчувчи наштар-
га очилади. Хемицералари майда,
қискичсимон.
Оёқ
пайпаслагичлари
учки кисми йирик қисқичга айланган.
Ўпка орқали нафас олади. Спермато-
форлар ёрдамида уруғланади. Ч. тирик
туғади. 750 га якин тури, жумладан,
Ўзбекистонда бир неча тури бор. Чипор
(сариқ) Ч. кўп учрайди. Йирткич, тунда
ов қилади. Чаққанида қаттиқ оғрийди.
Айрим тропик турларининг чақиши ки-
шини ўлимга олиб келиши мумкин (яна
қ. Чаён чақиши).
ЧАЙИР, шаир (Andropogon L.) —
соябонгулдошларга мансуб кўп йиллик
ўтсимон ўсимликлар туркуми; озуқабоп
экин. Тропик ва субтропик мамлакат-
ларда 25 га яқин тури маълум. Ўрта
Осиё, Қозоғистон, Кавказ ва Қримда 2
тури (оддий Ч. ҳамда Кавказ Ч.и) ўсади.
Қуруқ даштларга мослашган. Илдизи
йўғон, этдор. Пояси битта, баъзан икки-
учта, юқори қисмидан шохланган. Гул-
лари сариқ, шохлари учидаги мураккаб
соябон тўпгулга жойлашган. Май ойида
гуллайди, уруғи июлда пишади. 100 кг
кўк массаси таркибида 24,2 озуқа бир-
лиги ва 1,4 кг ҳазм бўладиган протеин
(хашагида тегишлича 37,7 ва 3,3 кг) бор.
Ўзбекистоннинг Нурота тоғи, мирзачўл
ҳамда Қизилқумдаги паст тоғларнинг
тошлоқ ён бағирларида ўсади. Илдизла-
рида ширасмола, крахмал, баргларида
эфир мойи бор. Смола халк, табобатида
турли жароҳатларни даволашда, илмий
тиббиётда қон тўхтатувчи восита сифа-
тида ишлатилади. Барча қ.х. ҳайвонлари
учун яхши емхашак ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |