www.ziyouz.com кутубхонаси
183
лекулаларининг ўзаро таъсири бузилиб,
эритма компонентлари орасида янги мо-
лекулалараро боғланиш вужудга келиши
билан тавсифланади. Кристалл юзасидан
ажраладиган молекулалар диффузия ту-
файли эритувчининг бутун ҳажми бўйлаб
баравар тарқалади. Молекуланинг қаттиқ
жисм юзасидан ажралиши бир томондан
— эритувчи молекулалари тортишиш
кучига берилиши туфайли рўй беради.
Мазкур жараён кристаллнинг бутунлай
эриб тугашига қадар давом этиши мум-
кин, лекин бунга айни вақтдаги акс жа-
раён — кристалланишнинг бошланиши
тўсқинлик қилади. Концентрациянинг
ошиши қайта кристалланишни тезлаш-
тиради. Маълум муддатдан сўнг кристал-
лнинг эриш тезлиги қайта кристалланиш
тезлигига тенглашиб динамик мувозанат
вужудга келади:
Эримаган модда <=> эритмадаги мод-
да, яъни вақт бирлигида қанча молекула
эриса, шунча молекула эритмадан ажра-
либ чиқади. Эриётган модда билан муво-
занатда бўлган эритма тўйинган эритма
деб аталади. Ҳажм бирлигидаги кон-
центрацияси тўйинган эритманикидан
кам бўлган эритма тўйинмаган эритма
ҳисобланади. Эритмада кристалланиш
маркази бўлмаса, уни шундай совитиш
мумкинки, бунда эриган модданинг
концентрацияси эрувчанлигидан юқори
бўлиб қолади, натижада эритманинг ўзи
ўта тўйинган ҳолатга ўтади. Бундай эрит-
ма ўта тўйинган эритма дейилади.
Суюқ эритмаларнинг ўзига хос ху-
сусиятларини осмос, тоза эритувчи буғ
босимининг пасайиши, криоскопик ва
эбулиоскопик нуқталарнинг ўзгариши
орқали ўрганилади. Э.нинг тузилиши уни
ташкил қилган компонентларнинг хосса-
лари билан аниқланади. Агар компонент-
лар кимёвий тузилиши, молекулаларнинг
ўлчами ва бошқалар омиллар бўйича
яқин бўлса, тузилиши принцип жиҳатдан
соф суюқликлар тузилишидан фарқ
қилмайди. Эритувчининг молекулала-
ри билан ўзаро таъсирлашуви кўпчилик
модда (электролит)ларда акс жараён
бўлган
диссоциация билан боғлиқ. Туз-
лар, кислота ва асослар қутбли эритув-
чиларда эриганида қисман ёки бутунлай
ионларга парчаланади, бу жараён Э.да
зарралар сонининг кўпайишига сабаб
бўлади. Агар эритувчи сув бўлса, ги-
дратлар, бошқа модда бўлса, сольватлар
вужудга келади. Бу жараёнлар тегишлича
гидратланиш ва сольватланиш дейилади.
1887 йил
Д,М.Мендеяеев ўзининг гидрат-
ланиш назариясини олға сурган. Унинг
шогирди И.А.Каблуков (умрининг охир-
ларида Тошкентда яшаб, илмий ишлар
олиб борган) ўз устози ишларини давом
этдирди.
Амалиётда кўпроқ тўйинмаган Э.дан
фойдаланилади. Уларда эриган мод-
да концентрацияси тўйинган Э.дагига
қараганда камроқ бўлади. Эритмада
эриган модда миқдори эритма
концен-
трациясини белгилайди. Эриган модда
миқдори кўп бўлган Э. концентрланган
Э., кам эриган (концентрацияси нисбатан
кам бўлган) Э. суюлтирилган Э. дейила-
ди.
Э. одам, ҳайвон ва ўсимликлар
ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Озиқ-
овқатлар ҳазм қилинишидан олдин Э.га
ўтказилади. Барча физиологик суюкли-
клар Э.дан иборат. Э. ўсимликларнинг
ўсишида ва ҳосилдорлигининг ошиши-
да муҳим аҳамиятга эга. Ўсимликлар
ҳосилини Э.га ўтказиш саноат техноло-
гиясининг асосидир. Денгиз, океан, дарё,
кўл сувлари ҳам Э., уларни тузлардан
тозалаш, кимёвий ишлаш ва бошқалар
ҳам Э. технологияси билан боғлиқ. По-
лимерлар, локбўёқлар, сирт фаол мод-
далар, совун ва бошқалар кўп тоннажли
маҳсулотлар ҳам Э. билан боғлиқлиги
уларнинг халқ хўжалигида тутган ўрни
муҳимлигидан далолат беради.
Ад:. Современнме проблемм химии
растворов, М., 1986; Фиалков Ю.Я., Рас-
творитель как средство управления хи-
мическим процессом, М., 1988.
Қудрат Ахмеров.
Do'stlaringiz bilan baham: