“КЕЛИШИЛДИ”
Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг Касаба уюшма қўмитаси раиси
_____________ М.Усманова
______ - сонли
2020 йил “___” май
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси в.б.
_____________ Р.Қосимов
______ - сонли
2020 йил “___” май
|
Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши ва Касаба уюшма қўмитасининг қўшма йиғилиш
Б А Ё Н И
2020 йил “18” май Нурашон шаҳри
Раислик қилди:
|
-
|
Т.Тўраев – вилоят Кенгаши раиси
|
Қатнашдилар:
|
-
|
Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаш Касаба уюшма қўмитасининг аъзолари (рўйхат бўйича)
|
|
-
|
Вилоят Кенгашининг бўлим бошлиқлари ва мутахассислари (рўйхат бўйича)
|
КУН ТАРТИБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 апрелдаги “Муборак Рамазон ойининг муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги
ПҚ-4687-сонли қарорига мувофиқ Кенгаш раисининг ўринбосари З.Эшнаев, Кенгашнинг бўлим бошлиғи М.Усманова ва ҳисобчи Ў.Топиловларнинг “Ийд рамазон ойи” байрами муносабати вилоят ҳамда туман Кенгашлари раҳбар – ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) бўйича тўғрисида.
(Қосимов, Эшнаев, Усманова, Умаров, Кенжаев, Хуррамов, Топилов, Жонқобилов,
Рахмонов, Султонбоев, Низамов, Шинтемиров, ..... Қосимов)
Раислик этувчи Кенгаш раиси в.б. Р.Қосимов вилоят Кенгаши ва Касаба уюшма қўмитасининг қўшма йиғилиш кун тартибидаги масалани овозга қўйди. Қўшма йиғилиш кун тартибини тасдиқлаш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилди.
Кун тартибидаги масала бўйича - раислик этувчи. Р.Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 апрелдаги “Муборак Рамазон ойининг муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4687-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ийд рамазон ойи”ни мазмун - моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш каби яратилган имкониятлар қадрига етиш юзасидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни аҳил ва ҳамжиҳат ишлашга йўллаб уйма-уй айланиш жараёнида зарур бўлган ҳолларда эҳтиёжманд томорқа ер эгаларига уруғлик ва бошқа материаллар етказиб берилишида амалий ёрдам кўрсатишганликлари сабабли вилоят ҳамда туманлар Кенгаши аппарати раҳбар – ходимларини моддий рағбатлантириш лозимлигини баён этди.
Сўзга чиққан Кенгашнинг касаба уюшма қўмитаси раиси М.Усманова, Кенгаш бўлим бошлиғи А.Кенжаев ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари Ж.Умаров, Х.Жонқобилов, Ғ.Низамов ва Қ.Шинтемировлар кун тартибидаги масалани кўллаб – қувватлади.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган таклиф ва фикрлардан келиб чиқиб, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Касаба уюшма қўмитасининг қўшма йиғилиши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 апрелдаги “Муборак Рамазон ойининг муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги
ПҚ-4687-сонли қарорига мувофиқ Кенгаш раисининг ўринбосари З.Эшнаев, Кенгашнинг бўлим бошлиғи М.Усманова ва ҳисобчи Ў.Топиловларнинг вилоят ҳамда туманлар Кенгаши раҳбар – ходимларини моддий рағбатлантириш таклифи ижро учун қабул қилинсин.
2. Вилоят Кенгашининг раҳбар – ходимларини базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари ҳамда туманлар Кенгаши аппарати раҳбар – ходимларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида мукофотланишига розилик берилсин.
3. Ушбу баён ижро Кенгаш ҳисобчиси Ў.Топиловдан сўралсин.
Баённномани расмийлаштирди Л.Султанбоев
Do'stlaringiz bilan baham: |