2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар динамикаси7
Хусусан:
– ажратилган микрокредитлар 1,9 трлн. сўмни ташкил этиб,
бу кўрсаткич ҳам 2020 йилга нисбатан 1,4 баробарга ўсди;
– халқаро молиявий институтлар ва хорижий мамлакатлар ҳукуматларининг кредит линиялари, грантлари ҳисобидан
3-жадвал.
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқларидаги ўсиш суръати, фоизда8
Кўрсаткичлар
|
2016 йил
|
2017йил
|
2018 йил
|
2019йил
|
2020 йил
|
Саноат
|
13,6
|
18,8
|
15,7
|
18
|
26
|
Қишлоқ хўжалиги
|
36,6
|
37,4
|
37,6
|
40,6
|
45,3
|
Қурилиш
|
5
|
6
|
6,1
|
6,2
|
6,2
|
Чакана товар айланмаси
|
50,5
|
47
|
45,3
|
46,1
|
45,4
|
Пуллик хизмат
|
47,7
|
46,4
|
44.7
|
43,1
|
47
|
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бу қадар жадал ривожланишида энг аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ имтиёзлари етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль ўйнаётгани муҳим ҳисобланади. Хусусан, 2019 йилда кичик бизнес субъектлари учун белгиланган ягона солиқ тўлови 8 фоиздан 7 фоизга, 2018 йилда 6 фоизга, 2017йилда 5 фоизга пасайтирилган. 2018-2019 йиллар мобайнида кичик бизнес субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари 38 фоиздан 5 фоизга ёки 7,6 мартага қисқарган. (3расм).
3-расм. Кичик бизнес субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари, фоиз.9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4455-сонли ва 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 61 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига кенг жалб қилиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштиришга 201 млрд. сўм (2018 йилга нисбатан 1,4 баробарга кўп) кредит маблағлари йўналтирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 175-сонли қарорига асосан Ўзбекистон банклари ассоциацияси ҳузурида ташкил этилган Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси томонидан 2019 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг 33 таси маъқулланиб, мазкур инвестиция лойиҳалари бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши молиялаштирилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг 105 та лойиҳалари доирасида тижорат банклари томонидан 49,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда банк тизимида бизнесни юритиш шарт-шароитларини енгиллаштириш ва арзонлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро молиявий ташкилотлар томонидан юқори баҳоланиб келинмоқда.
Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг
2019 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-шароитлари бўйича «Бизнесни юритиш – 2019» навбатдаги йиллик ҳисоботида бизнесни юритиш шарт-шароитлари бўйича республикамизнинг рейтинг кўрсаткичи 2020 йилнинг ўзида 8 поғонага кўтарилди.
Шу жумладан, кредитлаш шартлари бўйича сўнгги икки йилда мамлакатимизнинг рейтинги 50 поғонага, яъни 154-ўриндан
Жаҳон тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатадики, кичик бизнесни ривожлантиришдан қатор мамлакатларда иқтисодий сиёсатнинг ўзига хос дастаги сифатида фойдаланиб келинмоқда. Жумладан:
ишчи кучи бандлигини таъминлашнинг асосий соҳаси;
иқтисодиёт инновация салоҳиятини ривожлантириш манбаи;
ишлаб чиқариш фаолияти янги шаклларини излаш ва жорий этиш манбаи;
давлат бюджетини солиқ билан тўлдириш (масалан, Германияда солиқларнинг деярли ярмини кичик бизнес таъминлайди);
ишлаб чиқариш пасайишининг олдини олиш (Венгрия, Чехия, Польша);
йирик бизнес билан узвий боғлиқ ҳолда, мамлакат барқарор ривожланиши ҳамда унинг иқтисодиёти рақобатдошлигини оширишнинг асоси. Ушбу йўналишларни қуйидаги жадвал орқали яққол тасаввур этиш мумкин.
Кичик бизнес соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти унинг иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун маҳсулот ва хизматлар етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш ва иккиламчи бандликни таъминлаш, бозор тизимининг мослашувчанлигини ошириш, илмий-техникавий тараққиётни жадаллаштириш, ресурсларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш, солиқ тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш, аҳоли даромадлари даражасини барқарорлаштириш каби омиллар билан белгиланади.
Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектларининг мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда. Кейинги даврда мамлакатимизда йилига 1 млн.га яқин янги иш ўринлари ташкил этилаётган бўлса, уларнинг деярлик ярми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғри келмоқда. 2019 йил давомида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича
104-ўрингача кўтарилди. Бунда ушбу кўрсаткич бўйича кўтарилиш
2018 йилда 24 поғонани, 2019 йилда эса 26 поғонани ташкил этди.
Шунингдек, «Кредит ахбороти алмашинуви индекси» бўйича Ўзбекистон банк тизими мавжуд 8 балли тизимда 7 баллга баҳоланди ва бу кўрсаткич Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD)га аъзо давлатлари бўйича ўртача кўрсаткичдан юқоридир.
Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига барча қулай шарт-шароитларни яратиш давлатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири саналади. Чунки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янги иш ўринларини жадаллик билан барпо этилишини, аҳолининг бандлиги ўсиши ва унинг даромадлари ошиб боришини, мулкдорларнинг кенг қатлами шаклланишини таъминлайди.
Кейинги ўн йилликда жаҳондаги етакчи мамлакатлар иқтисодиётидаги кичик бизнеснинг роли сезиларли даражада ўзгарди. Мазкур соҳада ЯИМнинг салмоқли қисми тобора кўпроқ ишлаб чиқарилмоқда, ишчи кучи аксарият қисмининг иш билан бандлиги таъминланмоқда, барча инновацияларнинг ярмидан кўпроқ қисми яратилмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатлар ишлаб чиқаришида кичик бизнеснинг улуши кейинги 30 йил ичида деярли 70 фоизга етган. Жумладан, бу кўрсаткич АҚШда 38 фоиздан 52 фоизга, Японияда 47 фоиздан 55 фоизга, Европа Иттифоқи мамлакатларида умумий ҳолда 58 фоиздан 67 фоизга етган, кичик тадбиркорлик субъектларининг ушбу мамлакатлардаги корхоналар умумий сонидаги улуши эса 92,5 фоиздан паст эмас. ХХ асрнинг сўнгги 20 йили ичида кичик бизнесдаги бандлик АҚШдаги иш билан бандлар умумий сонининг 47 фоизидан 54 фоизига, Японияда 73,8 фоизидан 78 фоизига, Европа Иттифоқи мамлакатлари бўйича ўртача 48 фоиздан 72 фоизга қадар ўсган. Бу мамлакатларда кичик тадбиркорлик мавқеининг мустаҳкамланиши давлатнинг шу борадаги сиёсати билан белгилаб берилган.
минтақавий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида қарийб 975 минг киши иш билан таъминланди. (4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |