А. Йил бошида
3-расм. Йил бошида миллий бойлик1
Б. Йил давомида қилинган оператсиялар
4-расм. Йил давомидан қилинган оператсиялар бўйича миллий бойлик2
C. Йил оҳирида
5-расм. Йил оҳирида миллий бойлик
1. Табиий ресурслар;
А - фойдаланишга киритилмаган;
Б-ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган;
2. Инсон меҳнати туфайли йиғилган моддий бойликлари;
В-асосий фондлар;
Г - моддий айланма маблағлар ва заҳиралар;
Д - аҳолннинг шахсий мулки;
Е - бошқа моддий бойликлар.
3. Молиявий ресурслар:
Ж-олтин;
З-мавжуд пуллар ва банкдаги ҳисоблар;
И - қимматли қоғозлар (аксиялардан ташқари);
К - заёмлар;
Л - аксиялар;
М - суғута фондлари;
Н - бошқа молиявий маблағлар.
Миллий бойлик ҳажми одатда йил боши ва оҳирида қуйидагича аниқланади:
МБ қТБ + КМТЙМБ + МР
Бунда:
МБ - миллий бойлик;
ТР - табиий ресурслар;
КМТЙМБ - инсон меҳнати туфайли йиғилган моддий бойликлари;
МР - молиявий ресурслар.
Асосий фондларнинг такрор ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидаги коеффитсиентлар орқали ифодаланади ва ўрганилади:
Асосий фондларнингўсиш коеффитсиенти;
Асосий фондларнингқўшимча ўсиш коеффитсиенти;
Асосий фондларнингескириш коеффитсиенти;
Асосий фондларнингяроқлилик коеффитсиенти;
Асосий фондларнингсафини тўлдириш коеффитсиенти;
Асосий фондларнингянгиланиш коеффитсиенти;
Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан хақли суратда фахрланади бу ерда машҳур Менделеев даврий системасининг барча элементлари топилган. Ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал - ҳом ашё турларини ўз ичига олади. Шундан 60 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жалб этилган. 900 дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган захиралари 970 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, умумий минерал - хом ашё потентсиал 3,3 триллион АҚШ долларидан ортиқ баҳоланаётганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Ўзбекистон қуввати катта, табиий манбалари хилма-хил турларга ва улкан заҳираларга эга бўлган ёқилғи энергетика саноатига эга. Республика ёқилғи балансида нефтнинг салмоғи сал кам 10 фоизни, табиий газ салмоғи - 85 фоиздан ортиқни, кўмирнинг салмоғи салкам 5 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон ҳудудида улкан нефт ва табиий газ заҳиралари мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари асосида йирик конлар очилган. “Нефт ва газ мавжуд бўлган 5 та асосий минтақани ажратиб кўрсатиш мумкин, булар: Устюрт, Бухоро-Хива, Жануби – ғарбий Ҳисор, Сурхондарё, Фарғона минтақаларидир. Нефт ва газ ресурсларининг заҳиралари бир триллион АҚШ долларидан зиёд баҳоланмоқда”.
Юқоридагилардан Бухоро-Хива ва Фарғона минтақалари нефт ҳамда газга ҳам бой. Устюрт ва Жанубий Ҳисор минтақаларида эса табиий газнинг йирик заҳиралари топилган.
Ўзбекистондаги нефт ва газ конлари йирик геоструктурали бирликлар ичида жойлашган бўлиб, уларнинг ичида Амударё, Устюрт, Ғарбий Фарғона ва Жануби-ғарбий Ҳисор платформалари ва ороген ҳудудлари алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўзбекистонда кўмир заҳиралари катта, лекин уларнинг асосий қисмини энергетик ёқилғи ҳисобланган - қўнғир кўмир ташкил этади. Республикада йирик қўнғир кўмир кони Ангрен шаҳри ёнида жойлашган бўлиб, ёқилғи юра қатламларида мавжуд. Кўмир очиқ каръер усулида қазиб олинади. Заҳираси 2 млрд тоннага яқин.
Кўмирнинг бошқа икки кони Сурхондарё вилоятидаги Шарғун ва Бойсунда жойлашган. Ушбу конлардаги тошкўмир қатламлари қалин эмас. Республиканинг кўмирга бўлган эхтиёжлари йилига 8-9 млн тоннани ташкил этади. Бундай ҳолат тармоқни ривожлантиришга бўлган эътиборнинг етарли эмаслигидан далолат бермоқда.
Мамлакатмиз металл қазилмаларга айниқса, рангли металлар рудаларига бой. Бу ўринда олтин, кумуш, қўрғошин, руҳ, мис ҳамда ер бағрида кам учрайдиган металлар заҳиралари жуда катта эканлигини айтиб ўтиш зарур.
Ҳозирги вақтда 40 та қимматбаҳо метал конлари қидириб топилган.
Қимматбаҳо рангли ва радиоактив металлар таркибида бирга учрайдиган фойдали компонентлар сифатида камёб ва нодир элементларнинг каттагина миқдордаги заҳиралари жамланганки, бу уларнинг қийматини анча оширади.
Ўзбекистон дунёда улкан олтин ресурсларига эга бўлган мамлакатлар қаторига киради, 41 та олтин кони, шу жумладан 33 та олтин-маъдан кони қидириб топилди. Евросиё қитъасида энг йирик ҳисобланган Мурунтов кони жаҳондаги улкан конлар қаторига киради.
Самарқанд вилоятида олтин маъданли Зармитон ва бошқа олтин конлари ахтариб топилди. Шу конларни ўзлаштиришни жадаллаштириш бўйича ўтказилаётган тендерда дунёда катта нуфузга эга бўлган Австралия компанияси ғолиб деб топилди. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинида инфратизими юксак даражада ривожланган Қизилолмасой ва Кўчбулоқ конлари топилди. Эндиликда, ушбу конларда чекланган ҳажмда қазиб чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Ана шу конларни ўзлаштириш бўйича ўтказилган халқаро тендерда машҳур Япония компаниялари ғолиб чиқишди. Кейинги йилларда жаҳондаги энг йирик олтин рудали минтақа Қизилқумда Ажибугут, Булуткон, Балпантов, Аристантов, Тўрбой сингари янги конлар қидириб топилмоқда ва ўрганилмоқда.
Ўзбекистон талайгина кумуш заҳираларига эга. Навоий вилоятида Високоволтное, Ўқжетпес ва Космоначи конлари ишлатишга тайёрлаб қўйилган. Наманган вилоятида Оқтепа кони ўрганилмоқда.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |