O’zbekiston iqtisodiy o’sishida milliy boylikning ahamiyati



Download 173,28 Kb.
bet3/10
Sana31.05.2022
Hajmi173,28 Kb.
#622585
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КУРСОВОЙ

Курс ишининг мақсади Ўзбекистон иқтисодий ўсишида миллий бойликнинг аҳамиятини ёритиш ва ундаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Курс ишининг обекти иқтисодий ўсишда миллий бойлик ва унинг аҳамияти бўйича мавжуд қарашлар ҳамда назариялар ҳисобланади.
Курс ишининг предмети мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликнинг аҳамиятини оширишда амалга оширилаётган ишларни ўз ичига олади.

1. Миллий бойлик тушунчаси ва унинг мазмуни
Миллий бойлик нималардан ташкил топади ва уни кўпайтиришга қандай омиллар таъсир қилади, деган масала барча замон ва макон учун бирдек муҳим бўлган.
Кўпчилик бойлик деганда олтин ва қимматбаҳо тошлар, ер, капитал, пул маблағлари, моддий ва номоддий бойликлар ҳамда хизматларни тушунади.
Бойлик мазмуни ва унинг тушунчасига иқтисодий адабиётларда турлича таърифлар берилган. Қадимги Ҳиндистонда милоддан аввалги ИВ асрда ёзилган “Артхашастра” асарида бойлик манбаи сифатида деҳқон, ҳунарманд меҳнати ва савдо фаолияти кўрсатиб ўтилган, милоддан аввалги ИВ–ИИИ асрларда Хитойда ёзилган “Гуан-сзи” асарида олтин ва марварид алоҳида бойлик сифатида кўрилмайди, бунда бойлик сифатида, энг аввало, моддий неъматлар (товар) эътироф этилади.
Меркантелистларнинг асосий вакилларидан бўлмиш Уилям Стаффорд (Англия), Гаскар Скаруффи (Италия) олтин ва кумушга бойликнинг мутлақ шакли деб қараган ва уни четдан олиб келиш йўли билан давлатни янада бой ва қудратли қилиш мумкин, деб ҳисоблаган. ХВИ асрнинг иккинчи ярмига келиб миллий саноат ва савдони ривожланишининг давлат томонидан рағбатлантирилиши сабабли мамлакатлар ўртасида савдо алоқалари кенг ва мунтазам ривожлана бошлади. Дастлабки меркантилистларнинг “пул баланси” назарияси ўрнига кейинги меркантилистларнинг “савдо баланси” назарияси келиб чиқди. “Савдо баланси” назарияси (ёки етук меркантилизм) кенг тарқала бошлади. Кейинги меркантилистлардан Т.Меннинг фикрича, экспорт ва импорт ўртасидаги мусбат фарқ, яъни ижобий салдо мамлакат бойлигининг ўсишига хизмат қилади. Реал бойлик “ўлик пуллар” йиғиндиси эмас, балки ҳаракатдаги пулларни, яъни пул капиталини вужудга келтирувчи пуллар ҳисобланади.
Меркантилизмнинг йирик намоёндаларидан бири Уилям Петти дастлаб бойлик савдода яратилади, бойлик пулдан иборат бўлади, деган фикрга қўшилса-да, кейинчалик ўз фикрини ўзгартириб, нафақат қимматли металл, тошлар ҳамда пул, балки мамлакатнинг ери, уйлар, кемалар, товарлар ва ҳатто уй жиҳозлари ҳам бойликни ташкил этишини таъкидлаган. У.Петти бойликни таърифлаб, “Меҳнат – бойликнинг отаси, ер эса унинг онаси”, деган машҳур иборанинг муаллифи ҳисобланади.
Физиократлар фикрича, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади, чунки ўша вақтда аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшаган, миллий бойликнинг 2/3 қисми шу соҳада юзага келтирилган. Улар қишлоқ хўжалигини иқтисодиётнинг ягона унумли соҳаси деб ҳисоблаган. Уларнинг фикрича, бойлик фақат қишлоқ хўжалигида яратилади, саноат ва савдода эса у қайта ишланади ва қайта тақсимланади.
Англия классик иқтисодий мактабининг йирик намоёндаси Адам Смит “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” асарида бойликнинг чинакам яратувчиси “ҳар бир халқнинг йиллик меҳнати” деб кўрсатиб ўтади, демак, у бойликнинг ягона манбаи меҳнатдир, деган фикрда бўлган. А.Смит фикрини ривожлантириб, меҳнат тақсимоти бойликни яратишда ва кўпайтиришда асосий омил ҳисобланади деган ва ихтисослашув туфайли меҳнат унумдорлиги 240 баравардан кўпроқ ошириш мумкинлигини тўғноғич ишлаб чиқариш мисолида тушунтириб берган. У ҳунармандлар ва савдогарлар меҳнати ер эгалари меҳнатига нисбатан кам унумли бўлади, негаки ер эгаларига табиат “ёрдам” беради ва “деҳқончиликка қўйилган капитал ҳақиқий бойликка ва даромадга анча кўп қиймат қўшади”, деб ҳисоблаган.
А.Смит миллий бойликнинг яратилиши ва кўпайтирилиши жараёнини фақат моддий ишлаб чиқариш билан боғлаган. Моддий маҳсулот ва хизматлар орасидаги фарқни уларнинг хизмат қилиш муддати, деб тушунган. Бунда у энг кўп, узоқ муддат хизмат қилган маҳсулотларни нафлилиги юқори даражага эга бўлган товар деб билган.
Ваҳоланки, узоқ муддатлилик моддий маҳсулотларнинг нафлилиги юқорилигини тўла равишда белгиламайди. А.Смит консепсиясининг камчилиги яна шунда кўринадики, у моддий маҳсулотларни ишлаб чиқариш хизматларсиз ривож топмаслигини кўра билмаган, масалан, хизматлар ва фаннинг ривожисиз моддий ишлаб чиқариш ҳеч қачон ривожланмайди.
Ҳозирги бозор иқтисодиётига доир айрим адабиётларда ишлаб чиқаришнинг тўрт омили - меҳнат, капитал, ер (табиат) ва тадбиркорлик қобилияти бойликни кўпайтиришнинг омили сифатида тан олинмоқда.
Бозор иқтисодиёти даврида ҳамма яратилган маҳсулотлар ва тўпланган бойликлар, ҳатто ишчи кучи ҳам товар шаклида ҳаракат қилади, чунки уларнинг ҳаммаси сотилади ва сотиб олинади (табиий бойликлар бундан мустасно). Агар биз тўплаган миллий бойликни товарлар йиғиндиси ва ҳар бир товар унинг бир бўлакчаси, бир ҳужайраси деб, товардаги икки томонлама хусусиятдан келиб чиқиб қарасак, унда миллий бойликнинг мазмунини тушуниш осон бўлади (1-расм).
Расмда у бир томондан нафлиликнинг ифодаси бўлган товарлар йиғиндисида, иккинчи томондан қийматлар йиғиндисида турибди. Чунки шамол кучи, қуёш энергиясидан фойдаланадиган стансиялар, тегирмонлар ва бошқа қурилмалар ҳам вақти келиб товар сифатида сотилиши мумкин.
Расмдан кўриниб турибдики, тўпланган миллий бойликнинг икки жиҳати бўлиб, унинг бир томони тўпланган нафлиликлар йиғиндисида, иккинчи томони эса тўпланган қийматлар йиғиндисида намоён бўлади.





Download 173,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish