O’zbekiston iqtisodiy o’sishida milliy boylikning ahamiyati


Иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликнинг аҳамияти



Download 173,28 Kb.
bet5/10
Sana31.05.2022
Hajmi173,28 Kb.
#622585
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КУРСОВОЙ

2. Иқтисодий ўсишни таъминлашда миллий бойликнинг аҳамияти
Миллий бойликка дастлабки баҳо 1789 йилда Франсияда берилган. АҚШ да эса 1805 йилда Собиқ Иттифоқда дастлаб ХХ асрнинг 30 йилларида миллий бойлик миқдорини ўлчашга ҳаракат қилинган. ўша пайтда статист Вайнштейн Россиянинг миллий бойлигини 1914 йил 1 январи холати бўйича ҳисоблаган.
Республикамиз мустақилликка эришгач Ўзбекистон ўз миллий бойлигининг эгасига айланди. 1992 йили биринчи бор Ўзбекистон миллий бойлиги миқдори ҳисоблаб чиқилди. Ана шу ҳисоботга кўра Ўзбекистоннинг миллий бойлиги (ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар қиймати киритилмагани ҳолда) нинг 55,3% асосий капитал (фондлар, ишлаб чиқаришда банд бўлган асосий капитал 36,2%) моддий оборот маблағлари 22,1%, аҳолининг жамғарилган мол-мулки 22,6%ни ташкил этган.
Ҳозирги пайтда миллий бойлик миллий ҳисоб тизими методологияси асосида ҳисобланади.
Миллий ҳисоб тизими бўйича миллий бойлик молиявий ва номолиявий активларга бўлинади.
Молиявий активларга – олтин, пул массаси, чет эл валюталари, чет эл молиявий мажбуриятлари, халқаро валюта фондининг (махсус ўрин босиш ҳуқуқи СДР) махсус пул бирлиги (589 бетга қаранг) евро, чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар (аксиялар, облигатсиялар, сертификатлар ва бошқалар) киради.
Номолиявий активларнинг ўзи иккига бўлинади:
· такрор ишлаб чиқариладиган;
· такрор ишлаб чиқариб бўлмайдиган.
Такрор ишлаб чиқариладиган номолиявий активлар моддий ва номоддий активларга бўлинади.
Моддий активлар: асосий капитал, айланма капитал, тайёр маҳсулот мол-мулк кабилардан иборат.
Номоддий активлар мамлакат аҳолисининг интеллектуал даражасини ифодаловчи ихтиролар миқдори, мавжуд саноат янгиликлари намуналари, литсензиялар, патентлар, ноу-хау, аҳолининг маълумоти, малакаси даражаси кабиларни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариб бўлмайдиган моддий активларни ҳисобга олинган, хўжалик оборотига жалб этилган ер ва бошқа табиий ресурслар ташкил этади.
Жамиятнинг миллий бойлиги унинг иқтисодий куч-қувватини, яъни иқтисодий потенсиалини ташкил қилади. Иқтисодий потенсиал жамиятнинг ишлаб чиқара олиш қобилияти, ишлаб чиқариш имкониятини ифодалайди.
Иқтисодий потенсиал ўз ичига меҳнат, интеллектуал, техника-технология, табиий потенсиални олади.
Меҳнат потенсиали ишлаб чиқаришга лаёқатли, билим, малака, маҳоратга эга бўлган кишилардан иборат бўлса, интеллектуал потенсиал жамият аъзоларининг илмий, маърифий, маънавий, интеллектуал салоҳиятини кўрсатади.
Техника-технология потенсиали мамлакатдаги машина-механизмлар миқдори, уларнинг таркиби, технологик тизим кабилардан иборат бўлиб, у фан ютуқлари ва уларни қай даражада татбиқ этилиши билан боглиқ.
Табиий потенсиал табиий ресурслар миқдори ва сифати, мамлакатнинг иқлимий, табиий-географик шарт-шароитларини ўз ичига олади.
Иқтисодий потенсиал унсурлари биргаликда амал қилади, бир-бирини тўлдиради, ўрнини босади. Масалан, Япония, Жанубий Корея ва қатор Ғарбий европа мамлакатларида табиий ресурсларнинг камёблиги техника-технология воситасида ортиғи билан қопланади.
Ўзбекистон табиий ва меҳнат ресурсларига бой. Қидириб топилган ва ҳисобга олинган турли қазилма бойликларнинг қиймати 3 триллион АҚШ долларига тенг. ер майдони 44740 минг гектарни такшил этади. Аҳолининг ярмидан кўпи меҳнатга лаёқатлилар бўлиб, унинг 45% ёшлардан иборат.
Иқтисодий ўсиш деганда бевосита ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва унинг аҳоли жон бошига тўғри келувчи қийматининг ортиши тушунилади.
Агар мақсад мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини баҳолаш бўлса, у ҳолда ЯИМ ҳажмининг ўсиш суратларидан фойдаланилади.
Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ эса аҳолининг турмуш даражасини баҳолашда қўлланилади. Ушбу ҳолатда ЯИМ ҳажмининг ўзгариш суръати билан аҳоли сонининг ўзгариш суръати ҳисобга олинади.
Агар ЯИМ ҳажмининг ўзгариш суръати аҳоли сонининг ўзгариш суръатидан юқори бўлса, аҳолининг турмуш фаровонлиги ортади. Агар ушбу кўрсаткичлар бир хил бўлса, аҳолининг турмуш даражаси ўзгармайди. Мабодо, ЯИМ ҳажмининг ўзгариш суръати аҳоли сонининг ўзгариш суръатидан ортда қолса, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши кузатилади.
Бу ўринда иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи икки омилни келтириш керак бўлади. Улар: экстенсив ва интенсив омиллар ҳисобланади.
Екстенсив омил деганда ишлаб чиқаришнинг эски шакли сақлаб қолинган ҳолда деҳқончиликда ер майдонини кенгайтириш, саноатда янги қувватларни ишга тушириш орқали эришилган иқтисодий ўсиш тушунилади.
Мисол учун, бир гектар помидор майдонидан ўртача 20 тонна ҳосил олинади. Экстенсив омилда помидор ишлаб чиқариш ҳажмини икки марта ошириш учун яна бир гектар ерга помидор экилади ва барча агротехника тадбирлари худди олдинги бир гектар ердаги каби амалга оширилади, натижада яна 20 тонна ҳосил олиниб, умумий ҳосил 40 тоннага етказилади. Ёки нон ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун мавжуд корхонага қўшимча равишда худди шундай қувватга эга бўлган яна бир корхона қурилади. Экс­тенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади.
Иқтисодий ўсишнинг интенсив омилига эса маҳсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш воситаларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, яъни илғор технологияларни қўллаш, ишчилар малакасини ошириш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали эришилади. Мазкур омил ишлаб чиқаришнинг ички ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда, ортиқча куч, маблағ сарф­ламасдан маҳсулот миқдорининг ўсиши ва сифатининг ошишида ўз ифодасини топади.
Интенсив усулда помидор ишлаб чиқариш ҳажмини икки марта ошириш учун 2 гектар ерга экиш шарт эмас, балки айнан ўша 1 гектар ерга илғор агротехник усулларни татбиқ этишнинг (томчилатиб суғориш, ерга ишлов беришда техникалардан фойдаланиш, янги уруғлар ва уларни етиштиришнинг илғор усулларини қўллаш ва ҳ.к) ўзи кифоя. Ёки нон ишлаб чиқаришни икки марта оширишга олдинги эски техникалар ўрнига замонавийларини ўрнатиш, ходимларнинг малакасини ошириш, иш кунини самарали ташкил этиш ор­қали эришиш мумкин.
Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, реал ҳаётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйғунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади.
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. Иқтисодий ривожланиш жуда серқирра жараён бўлиб, у ўз ичига иқтисодий ўсиш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, аҳоли ҳаётининг сифати ва шарт-шароитларининг такомиллашувини олади. У ҳеч қачон бир текис, юқорилаб борувчи чизиқ бўйича рўй бермайди. Иқтисодий ривожланиш ўз ичига юксалиш ва инқироз даврларини, иқтисодиётдаги миқдор ва сифат ўзгаришларини, ижобий ва салбий томонларни олиб нотекис боради.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМ нинг ўсиши) миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий ўсишини тўлиқ тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига ЯИМ нинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф муҳитга ва инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини ҳисобга олмайди.

Download 173,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish