O’zbеkistоn хаlq tа’limi vаzirligi



Download 1,67 Mb.
bet76/145
Sana21.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#31650
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   145
Bog'liq
Она тили ва адаб. УМК

г) элизия- икки сўз бириккан жойда бир ёки бир неча товушнинг тушиб қолиши. Бу ҳодиса ҳам кўпроқ эллипсис қонунияти асосида (ихчамликка интилиш натижасида) юзага келади. Элизия ҳодисаси диахрон (тарихий) ва синхрон (ҳозирги) планларда бўлиши мумкин. Диахрон планда содир бўлган элизия баъзи сўз ёки сўз формаларининг ҳозирги кўринишини шакллантирган: Дили ором>Дилором, қайин она> қайнана, Шоҳ Пўлат>Шопўлат, нима қилсин> на қилсин, нима қилғай>на қилғай каби;
е)аферезис - олдинги сўзнинг сўнгги товуши (ёки товушлари) таъсирида кейинги сўз бошидаги товушнинг (ёки товушларнинг) тушиши: айтган эди>айтганди каби. Бу ҳодиса сандхининг бир кўриниши, холос;
д) сандхи ҳодисаси - аналитик шаклларнинг ихчамлашуви натижасида содир бўладиган фонетик ўзгаришлар. Масалан: бора олди>боролди, ишлар эди>ишларди, борган эмиш>борганмиш каби. Бу ҳодиса ўз табиатига кўра элизияга жуда яқин туради.
2. Гаплология - ясама сўз таркибида бирин-кетин келган иккита бир хил бўғиндан бирининг тушириб қолдирилиши. Бу ҳодиса ҳам кўпроқ ихчамлаштириш, энергияни тежаш асосида содир бўлади. Масалан, трагикомедия<трагикокомедия: бу сўзнинг таркибида иккита бир хил бўғин ("ко"- учинчи бўғин ва "ко"-тўртинчи бўғин)бирин-кетин келганлигидан талаффузда улардан бири тушириб қолдирилган ва сўзнинг ана шу ихчамлаштирилган шакли адабий тил учун меъёр бўлиб қолган. Бундай ҳодиса минералогия<минералология, морфоноло-гия<морфофонология сўзларида ҳам кузатилади.
3.Товушларнинг ўрин алмашинуви (метатеза). Бу ҳодиса кўпроқ жонли сўзлашувга, айниқса, шеваларга хос бўлиб, адабий тилда кам учрайди: тупроқ>турпоқ (Тошкент шевасида), дарё>дайро (қопчоқ лаҳжаси шеваларида), тўғрамоқ>тўрғамоқ (айрим шеваларда) каби.
Ўрин алмашинувига учраган товушлар сўз таркибида бир-бирига яқин ёки узоқ жойлашган бўлиши мумкин, шунга кўра метатезанинг икки тури фарқланади:
а)контакт метатеза- ёнма-ён жойлашган товушларнинг ўрин алмашуви: тупроқ>турпоқ (пр>рп), аҳвол>авҳол (ҳв>вҳ) каби;
б) дистант метатеза - бир-биридан узоқроқда жойлашган товушларнинг ўрин алмашинуви: айланайин>айналайин (бунда иккинчи бўғин бошидаги "л" билан учинчи бўғин бошидаги "н" товушлари орасида "а" унлиси бор).
Таркибида метатеза ҳодисаси юз берган айрим сўзлар ҳозирги адабий тилда меъёр даражасига кўтарилган: ёғмир (этимологик шакли)>ёмғир (ҳозирги адабий тилдаги шакли) каби.
4. Геминация- иккита бир хил ундошнинг сўз таркибида қаватланиши: муддат, иззат каби. Бундай қаватланиш маълум услубий мақсадларда юзага келтирилиши ҳам мумкин: Масалан, маза, (битта "з", бунда услубий бўёқ йўқ.)- мазза (иккита "з". Сўзнинг бу шаклида маъно кучайтирилган). Яна қиёс қилинг: яшамагур>яшшамагур, учаласи>уччаласи, роса>росса, жуда>жудда каби. Геминация ҳодисаси сўз ясалишида ҳам учрайди: ачимоқ (феъл)- аччиқ (сифат), исимоқ (феъл)- иссиқ (сифат), қотмоқ (феъл)- қаттиқ (сифат) каби. Сифатларнинг кучайтирув (интенсив) формаларида ҳам геминация ҳодисаси учрайди: оқ>оппоқ, соғ>соппа-соғ каби.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish