II. Олий Мажлис Сенатининг қарори билан тасдиқланган 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига асосан туманда
Чуст туманидаги 143 та фермер хўжалиги томонидан 8.7 млрд.сўм банк кредитлари олиниши ҳисобига лойиҳалар ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунда 55 та (38,1 %) лойиҳаларда иш бошланган холос. 1 ва 2 чоракларда бажарилиши лозим бўлган 24 та (16,7%) лойиҳа бажарилмасдан қолган.
Туман ҳокимлиги томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги, дастур параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилмаганлиги, лойиҳа ташаббускорлари олдида вужудга келаётган муаммолар вақтида ўз ечимини топмаганлиги, 8,5 млрд.сўмлик кредитларни ўз вақтида олиб берилишига амалий ёрдам берилмаганлиги оқибатида, сервис хизматлари кўрсатиш, асаларичилик, эчкичилик, паррандачилик, қуёнчилик, интенсив боғ, қурилиш материаллари йўналишларда 88 та лойиҳалар бажарилмасдан,
431 та иш ўрни яратилмаcдан қолган. Жумладан:
“Баходир Бахтиёр З00” ФХ ташкил этиш мақсадида 400,0 млн.сўм, Голд Фреш Фурутс ФХ қурилиш материаллари ташкил этиш мақсадида,
450 млн.сўм кредит олиш учун туман Агробанкка мурожаат этган бўлсада, шу бугунга қадар ажратилмаган.
III. Тумандаги пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан ғўза парвариши доирасида агротехник тадбирларнинг бажарилиши ўрганилганда, мазкур тадбирлар барча фермер хўжаликларида ҳам бир хилда амалга оширилмаётганлигини, жумладан:
Сирдарё Биллур Толаси ва Азим Орол фХларида 8 гектардан, Нарзаров Бунёд Фарходович, Ёртепа Ифтихори ФХларида 5-6 гектардан жами 19 га ер майдонида култивация ишларини бажариш кечикаётганлигини;
Она ер муруввати ФХда 2 га, Бахтли Лахза Тимсоли, Дурбек Нурбек Абдуллаев, Шовон Замин Хосил, Абдулпаттох Абдуған, Шохидон Бургути фермер хўжаликларида 1.9 гектардан жами 13 га ер майдонларида ўғитлаш ишлари тўғри олиб борилмаганлигини,
Қир Толаси, Сирдарё Чашма Булоги фермер хўжаликларида 6-8 гектардан жами 14 га ер майдонида суспензия сепиш ишлари кечикаётганлигини кўрсатмоқда.
Ўрганиш жараёнида мазкур фермер хўжаликларининг қолоқ майдонларида ғўзани чопиқ ва кyльтивация қилиш, чуқур юмшатиш ўтказиш, cуспензия сепиш, маҳаллий ўғитлар жамғариш, ИСО қайнатмаси сепиш ва биомаҳсулотлар чиқариш каби агротехник тадбирлари бажариш учун тажрибали фермерлар бириктирилиб, чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Масъул ходимлар томонидан мазкур тадбирларнинг бажарилиши назоратга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |