Озарбайжон халқ ОҒзаки ижоди режа


Биринчи достон “Маҳзанул асрор”



Download 73,5 Kb.
bet4/5
Sana17.07.2022
Hajmi73,5 Kb.
#817623
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ozаrбаyjon адабiёti. 1

Биринчи достон “Маҳзанул асрор” деб аталиб, у фалсафий дидактик асардир. Бу 20 та боб ва кичик хотимадан иборат. Бу асарда ўша даврнинг ижтимоий – сиёсий, ахлоқий – таълимий масалалар ҳақида фикр юритилади. Кичик-кичик ҳикматли ҳикоялар, шоир афоризмлари бу асарда кўплаб келтирилган. Бу ҳикоятлар фикрни тасдиқлаш ёки якунлаш учун қўлланилган. Масалан, давлат бошлиқларини адолатга чақирувчи Анушервон ҳақидаги ҳикоят характерлидир. Анушервон аёнлари билан бир хароба қишлоқдан ўтаётиб икки бойқуш товушини эшитади. Шоҳ уларнинг нима деб сўраётганини қуш тилини билувчи доно вазиридан сўрайди. Шунда вазир дейди: “Бу бойқушлардан бири ўз қизини иккинчисига бермоқчи бўлиб, бунинг эвазига ана шу қишлоққа ўхшаган харобалар талаб қилаётир. У бўлса, подшоҳимиз Анушервон омон бўлса, бундай хароба қишлоқлар жуда кўпаяди, истаганингча оласан деяпти». Бундан хулоса чиқарган шоҳ зулм қилмасликка, мамлакатни адолат билан идора қилишга аҳд қилибди. Достонда ана шундай дидактик ҳикоятлар жуда кўплаб учрайди.
Иккинчи достон “Хисрав ва Ширин” деб аталади. Бунда Эрон шоҳи Хисрав билан арман маликаси Ширин ўртасидаги муҳаббат тасвирланади. Хисравни қаттиқ севган Ширин, уни тўғри йўлга бошлайди, адолатли бўлишга ундайди. Достонда Фарҳод образи Ширинни қаттиқ севиб қолган оддий, меҳнаткаш йигит сифатида берилган. У ариқ қазиш ва қаср қурилишида меҳнат мўъжизаларини кўрсатади. Лекин Ширин уни ҳурмат қилса–да, севолмаслигини айтади. Хисравни ўғли Шеруя ўлдиради. Кейин Ширин ҳам Хисрав қабрига бориб ўзини-ўзи ўлдиради.
Низомий Ганжавий “Лайли ва Мажнун” номли асарида араб халқ афсонасини биринчи бўлиб ёзма адабиётга киритиб, ишқ ҳақида ажойиб достон яратди. Бунда инсон ҳуқуқларининг ўрта асрларда қандай тахқирлагани кўрсатиб берилган. Тўртинчи достон “Ҳафт пайкар” деб аталиб, бу ҳикоя ичида ҳикоя усулида ёзилган. Шоҳ Баҳром етти мамлакат подшохларининг етти қизига уйланган. Уларга еттита қаср қурдирган. Хафтани етти куни етти гўзалдан севги, садоқат, мардлик каби мавзуларда етти ҳикоя эшитади. Кейин шоҳ Баҳром донишманд чўпондан ўз вазири Рост-Равшаннинг сотқин ва золим эканлигини билиб қолади. Уни зиндонбанд этиб, у қаматган маҳбусларни озод қилади. Етти маҳбуснинг ҳикоясини тинглаган Баҳром хатоларига тушуниб, мамлакатни адолат билан идора қилади. Лекин яна Баҳромнинг базм, саргузаштлари бошланиб, ўзи фожиали ҳалок бўлади.
«Ҳафт пайкар» («Етти гўзал») достонида рост сўзнинг қудратидан далолат берувчи шундай бир ҳикоят баён этилади: Сулаймон пайғамбар ва малика Билқис бир ўғил кўришади. Бироқ, унинг оёқ-қўллари шол бўлади. Орадан қанча йиллар ўтса-да, бу ўғил тузалмайди. Ўғлининг тенгдошлари чопиб ўйнаб юрганини кўрган ота-она эзилади. Билқиснинг изтироблари ортганидан ортиб беради. Ўғлининг мунгли ҳолига чидолмаган она охири Сулаймон алайҳиссаломга: «Эй Оллоҳнинг расули, Жаброил ҳузурингга келганида айт, у худодан фарзандимиз дардининг давосини билиб келсин», дейди. Фарзандининг аҳволидан азобланиб юрган ота Жаброилга минг бир тавалло билан йиғлаб-сиқтаб ўғлининг туғилганидан бери оёқ-қўллари фалажлигини маълум қилади. Яратувчи эгам ўғлимга шифо берса, деб илтижолайди. Жаброил бир зумда Оллоҳнинг ҳузурига бориб келади. Оллоҳ Сулаймон ва Билқис ўғлининг дардига нима шифо бўлишини маълум қилганини билдиради. Яъни Сулаймон ва Билқис бир-бирига кўнглининг тубида турган, бироқ шу пайтгача сўрашга журъат қилмаган бир саволни бир-бирларидан сўраши ва бу саволга юз-хотир, андиша қилмасдан, ҳар бирлари рост жавоб бериши керак бўлади. Агар савол ҳам, жавоб ҳам рост бўлса ўғилларининг оёқ-қўллари рисоладагидай бўлиб кетиши маълум қилинади.
Сулаймон пайғамбар Жаброил етказган бу ҳақиқатни Билқисга маълум қилади. Билқис унга қараб: сенинг кўнглинг тубида қандай савол борки, шуни мендан сўрагинг келади?» дебди. Сулаймон пайғамбар унга айтибди: «Мен - Оллоҳнинг расулидурман. Барча нарсани яратувчи ягона эгам менга ернинг остию устидаги, осмоннинг тагидаги жамики жонли-жонсизни, шамолу бўронни итоат қилдириб, барча паррадаю дарранданинг тилини тушунадиган қилиб қўйибди. Ҳузуримга ҳар куни қанчадан-қанча одам илтижо билан ёрдам сўраб келади. Жамики одамларнинг сарватманди ҳам, энг шуҳратлиси ҳам, ақл-идрокда тенгсизи ҳам менман. Лекин шундай бўлса-да, сенинг кўнглингда мендан ўзгага нисбатан ҳам бир бора бўлса-да, рағбат бўлганми?» Малика Билқис эрига шундай дебди: «Айтганларинг - рост. Сен Оллоҳнинг энг севимли бандисисан. Рўйи заминдаги барча одамлар сенинг измингда. Осмоннинг ости, ернинг устидаги барча жамики жонли-жонсиз сенинг ҳукмингда. Сен барча одамлардан ақл-идрокда, ҳуснда устунсан. Ҳаммадан кўра қувватли, қудратлисан, ёш, навқиронсан. Бироқ шундай бўлса-да, баъзан ҳузурингга келган бирор кўркам, келишган йигитни кўрсам, хаёлимга шундай хоҳиш-истаклар келадики, улардан чўчиб кетаман. Ўзимдан ўзим уялиб хижолат бўламан». У шу сўзларни айтиб бўлиши билан Сулаймон пайғамбар фарзандининг қўллари қимирлаётганини пайқабди. Ўғли ҳам: «Онажон, қаранг, қўлларимга жон кирди» деб қичқириб юборибди.
Ўғлининг қўлларига қараб, ҳайратга тушган Билқис эрига боқибди. Сўнг унга савол берибди: «Сўрайман дердиму, сўрамоққа тилим бормасди. Бироқ мени доим шу нарса қизиқтирарди. Қани, айт-чи, шунча хазинаю ганжина, мол-мулк эгаси бўлишингга қарамасдан ҳузурингга келган бирор кишига бирор нарса берармикан? деб кўз тикканмисан?» Сулаймон пайғамбар хотинига узоқ тикилиб қолибди-да, сўнг бошини эгиб, оғир сўлиш олиб жавоб қайтарибди: «Нимасини айтасан: осмондаги учар қуш ҳам, чивин ҳам, тупроқ остида яшайдиган чувалчанг ҳам, уммонларда сузиб юрган каттаю кичик балиқлар ҳам, ердаги ошкора-пинҳона олтину кумуш конлари ҳам менинг тасарруфимда туришига қарамасдан, ҳузуримга келган одамларнинг қўлларига «Менга бирор нарса келтирмаганмикан?» деб зимдан қарайман» дебди. Бу сўзларни эшитиб ўтирган Билқис неча йиллардан бери тўшакда ерпарчин бўлиб ётган ўғлининг оёқлари қимирлаганини, унинг ўрнидан қўзғалиб, турмоққа чоғланаётганини кўрибди. Шол ётган бола бир нафаслик муддат оралиғида қоматини адл тиклаб олибди ва «Отажон, оёқларимга жон кирди!» деб ҳайқириб юборибди.
Низомий Ганжавий достонидаги бу ривоятнинг маънолари жуда кўп. Аввало унда тўғри сўзнинг нақадар қудратли эканлиги таъкидланади. Мазкур ривоятдан яна шундай маъно англашиладики, ҳеч бир инсон - у шоҳ бўладими, гадо бўладими, аёл-эркак бўладими - нафс, ҳавойи ҳавас васвасасидан холи бўлолмайди. Одамлар орасида энг сайланган зотлар - пайғамбарларни ҳам нафс васвасаси ўз домига тортиб туради.



Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish