Озарбайжон халқ ОҒзаки ижоди режа


Низомий Ганжавий (Тахминан 1141-1202)



Download 73,5 Kb.
bet3/5
Sana17.07.2022
Hajmi73,5 Kb.
#817623
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ozаrбаyjon адабiёti. 1

Низомий Ганжавий (Тахминан 1141-1202)
Буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Илёс Юсуф ўғли Низомий-ганжавий Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ҳунарманд оиласида туғилди. Ўз даврининг илғор кишиси бўлган Низомий форс ва араб тилларини ўрганди, астрономия, математика, фалсафа ва тиббиёт билан қизиқди. У араб ва форс тилларини мукаммал билган.
Шоирнинг ижоди лирик шеърлар ёзиш билан бошланади. Бу шеърларнинг кўпчилиги ишқий мавзудаги ғазаллар эди. Масалан, унинг “Қайдаки сен бор, қамар надоркор, Кимгаки сен ёр, шакар на даркор” матлаъи билан бошланувчи ғазали шоир ҳаётлиги пайтидаёқ ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиб айтилган деган маълумотлар бор. Шоир лирик шеърларида ҳам ўз замонасидан шикоят қилиб, уни “адолатсиз жамият” деб атайди, адолатли шоҳни орзу қилади. Низомий Ганжавий лириканинг турли жанрларида ижод қилган, у кўплаб рубоий, қитъа, қасидалар ҳам ёзган. Лекин шоирни дунёга танитган, унинг “Хамса” асари бўлди.
Низомий «Хамса»си яратилгунча Фирдавсий (934-1025) битган «Шоҳнома» Шарқ адабиётида энг улуғ достон ҳисоблаб келинган. «Шоҳнома» адабиётнинг мавқеини белгилайдиган ўзига хос мезон саналган. «Шоҳнома» ҳам, Низомий «Хамса»си ҳам форс тилида ёзилган. «Шоҳнома» ҳам худди «Хамса» сингари мамлакат ҳукмдори топшириғи билан яратилган. Султон Маҳмуд Ғазнавий форс шоири Фирдавсийга Турон ва Эронда ҳукмронлик қилиб ўтган қадим замон шоҳлари тарихини акс эттирувчи йирик асар битишни буюрган.
Низомий беш достондан иборат, “Панж ганж” асарини ёзиб, шарқ адабиётида биринчи бўлиб, “Хамса”чиликка асос солди. Низомийнинг “Хамса”си унинг номини бутун жаҳонга машҳур қилди. Ўттиз минг байтдан ташкил топган беш достонни Низомий-Ганжавий 1179-1200 йиллар орасида яратди. Бу даврда Озарбайжонда Ширвон Тоҳир сулоласи ҳукмронлик қилар эди. Улар шоирни ўз саройларига таклиф қилди, лекин Низомий бу таклифни рад қилиб, эркин ижод қилишни маъқул кўрди. У ўз асарларини форс тилида ёзди, чунки бу тил ўша пайтда Озарбайжонда давлат тили ҳисобланар эди. Ганжавийнинг ўз она тилида ижод қилолмаганидан афсусланиб ёзган шеърлари ҳам бор.
Низомий-Ганжавий сарой чоири эмас эди. У червоний чаҳзодаларнинг таклифини рад этиб, ўз боғида ижодий ич билан чуғулланди. Лекин Низомий “Маҳзан-ул асрор” достонини ҳам, ундан сўнг яратилган “Хусрав ва Чирин”, “Лайли ва Мажнун”, “Ҳафт пайкар” ва “Искандарнома” достонларини ҳам червоний подчоларнинг топчириғи билан ижод этди. Бу достонларнинг ҳар бири ўзича мустақил бўлиб, уларда маълум бир мавзу-воқеа кенг ва атрофлича ёритиб берилган.
“Хамса”га кирган достонларда буюк чоир ўзининг гуманистик, адолатпарварлик ғояларини олға сурди. Унинг фикриcҳа, марказлачган адолатли давлат мавжуд бўлгандагина халқнинг аҳволи енгиллачичи мумкин. Чу мақсадда Низомий бу достонларида адолатли подчо ва подчозодалар (Хусрав, Баҳром, Искандар) образларини яратичга уринди. Низомий “Маҳзан-ул асрор”да ҳам, “Хусрав ва Чирин”да ҳам деҳқон ва ҳунармандлар меҳнатини улуғлади.
Низомий вафотидан сўнг унинг “Хамса”си Чарқ адабиёти тараққиётига куcҳли таъсир қилди. Ўзбек, тожик, озарбайжон, турк, туркман чоирларидан кўплари “Хамса” ёзичга киричдилар. Айниқса, Хусрав Деҳлавий, Аличер Навоий ва Абдураҳмон Жомийлар Низомий-Ганжавий анъаналарини ижодий давом эттириб, катта ютуқларни қўлга киритадилар.
Жаҳон адабиётидаги жуда кўп мумтоз асарлар шоҳларнинг таклиф, кўмаги билан яратилган. Жумладан, илк «Хамса» ҳам подшоҳларнинг илтимоси билан дунёга келган. Низомий Ганжавий «Хамса»сининг биринчи достонини 1173-1179 йилларда Арзинжон ҳокими Фахриддин Баҳромжон таклифига кўра ёзган. Ушбу достон айнан унга панднома-насиҳатнома тарзида битилган. «Хамса»нинг иккинчи достони - «Хусрав ва Ширин»нинг дунёга келишига эса Ироқ ҳукмдори Тўғрул II сабаб бўлади. Низомий Ганжавий унинг илтимоси билан муҳаббат ва қаҳрамонликни мадҳ этувчи достонни яратади. Лайли ва Мажнун ишқи қиссаси ҳақида асар битишни бўлса, шоирга Ширвоншоҳлардан бўлган Ахсатан I буюради. Ганжавий яна бир ҳукмдор Аловуддин Кўрпа Арслон топшириғи билан Баҳром ҳақидаги «Ҳафт пайкар » («Етти гўзал») ва «Искандарнома»ни ёзади.
«Хамса» бешта достоннинг шунчаки жамламаси эмас. «Хамса» яратишнинг ўзига хос тартиби, қонун-қоидаси мажуд. Бу тартибга Низомий Ганжавий асос солган. «Хамса» бўлиши учун:
а) бешта достондан ташкил топган бўлиши;
б) биринчи достон панднома, насиҳатнома тарзида битилган фалсафий, таълимий-ахлоқий бўлиши;
в) иккинчи достонда Хусрав ва Ширин образи яратилиши;
г) учинчи достон Лайли ва Мажнун муҳаббатига бағишланиши;
д) тўртинчи достон Баҳром ҳақида, бешинчи достон Искандар тўғрисида ёзилиши;
е) барча достонлар маснавий йўлида битилиши;
ё) достонларнинг ҳар бири Низомий достонлари ёзилган вазнда бўлиши;
ж) достонлар номлари аввалги «Хамса» достонларига оҳангдош бўлиши шарт.


Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish