Oyina uz kutubxonasi УЎК


«КУЙЛАМОŠ – ЯШАМОŠ ДЕМАК!»



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/47
Sana01.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#475919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Юрак бўронлари. Роман-эссе

«КУЙЛАМОŠ – ЯШАМОŠ ДЕМАК!»
Б
отир Зокиров кундалигининг илк 
са³ифасини шундай сўзлар билан 
бошлади: «Мен ўз кундалигимни ажойиб 
ёшлигимнинг энг бахтиёр кунларидан – бо-
лалигимнинг илк орзулари рўёбга чиººан 
кунидан бошлагим келади...
Ўша куни мен Тошкент Давлат консерва-
торияси вокал факультети тайёрлов бўлимига 
муваффаºиятли имти³он топширдим. Ўша 
даºиºаларда мен са³нада туриб ³ассос ва 
талабчан тингловчилар ºаршисида кечирган 
чексиз ³аяжонларим, изтиробларим куйла-
шим биланоº тумандай тарºаб кетди.
Имти³онлардан сўнг ўºишга ºабул ºи-
линган «аълочи»лар ºаторида менинг ³ам 
фамилиямни айтишганида дастлабки ³ая-
жонларим бамисли ºувончга айланди. Ўша 
кундан бошлаб мен мусиºа э³роми – кон-
серватория талабаси бўлдим, ўша кундан 
бошлаб севимли маш¾улотимнинг сар³адсиз 
уммонига шўн¾идим... 1952 йил 20 август».
Oyina.uz kutubxonasi


26
Лекин унинг ³аётига аллаºачон шафºатсиз 
там¾асини босган ўпка хасталиги барча ор-
зуларига зомин бўлди. У консерваторияда 
ўºишини тугатолмади. Кейинчалик Тошкент 
Театр ва рассомлик санъати (³озирги Санъат 
ва маданият) институтининг режиссёрлик 
факультетида, таниºли режиссёр Александр 
Гинзбург ºўлида та³сил ола бошлади. Лекин 
касаллик Ботирни ºўшиºдан заррача ажра-
толмади. Талабалик йилларида у «Ёшлик» 
эстрада ансамблида ºатнашарди. Тузалгач, 
яна ансамблга ºайтди.
Ансамбль бу пайтлар Москвада бўладиган 
Бутунжа³он талаба-ёшлари фестивалига 
(1957 йил) ºиз¾ин тайёргарлик кўраётган эди.
– Болам, Москвага борадиган бўлсанг, 
биронта янги ºўшиº ўрганишинг керак, – 
деди онаси Шо³иста опа.
– Ким ўргатади ўша ºўшиºни, ойижон?
– Ўзим ўргатаман, жон болам. Луиза би-
лан бирга айтасизлар.
Шо³иста опа бир сўзли аёл эди. Болала-
ридаги ºўшиººа бўлган катта ³авасни кўриб, 
ил³оми келди. Тез кунда «Ўзбекистон – ме-
нинг диёрим» деган шеърни ёзиб, ўзи куй 
басталади. Сўнг рубобни Ботирга, доирани 
Луизага берди. Бир ³афта деганда ºўшиº 
тайёр бўлди. Шунда Ботир янги ºўшиº 
ºанчалик ºийинчиликлар билан яратилиши-
ни биринчи бор ³ис ºилди...
Ака-сингил кучли ³аяжон билан ºўшиºни 
ширали овозда баралла куйладилар, шун-
да атрофни ºарсаклар тутди, фестиваль 
ºатнашчилари уларни узоº олºишладилар. 
Oyina.uz kutubxonasi


27
Бу ºўшиº фестивалнинг юксак мукофоти би-
лан таºдирланди.
ªутлу¾ келган биринчи ºадам уларга 
ишонч, куч-¾айрат ба¾ишлади.
1958 йил «Ёшлик» ансамбли ºошида Ўзбе-
кистон Давлат эстрада оркестри тузилди. 
Оркестрни тузишда Ботир Зокиров фаол 
ºатнашди. Ака-сингил оркестрда яккахон 
бўлиб ишлай бошладилар.
Оркестр Ботир Зокиров ижодий йўлини 
ºатъий белгилаб берди. Бу ўзбек мусиºа ва 
ºўшиºчилиги тарихида очилмаган ºўриº – 
эстрада санъати эди. Барча со³алар каби Бо-
тир Зокиров танлаган эстрада йўли ни³оятда 
о¾ир, машаººатли ва изтиробларга тўла эди. 
Лекин у бундан асло чўчимади.
Биринчи бўлиш ³амиша мушкулдир.
Оркестрда композиторлардан Ян Френ- 
кель, Альберт Малаховлар фаолият кўрса-
тишарди. Чол¾училар орасида Хитойдан 
ºайтиб келган рус му³ожирлари ³ам бор 
эди. Ўша кунлар Тошкентда бўладиган Осиё 
ва Африка мамлакатлари ёзувчилари анжу-
мани (1958 йил, сентябрь) ³амда Москвада 
бўладиган ўзбек адабиёти ва санъати ³аф-
талигига (1959 йил) жиддий тайёргарлик 
кўрилаётган эди. Иш ºиз¾ин эди. Репертуарни 
яхши ºўшиºлар билан бойитиш учун тиним-
сиз маш¾улотлар, изланишлар ўтказиларди.
– Болам, со¾ли¾ингга ºарагин. Ўзингни 
асра, – дерди Шо³иста опа ³ар куни Ботир-
ни ишга кузатаркан. «Хўп, ойижон», дерди-
да, оркестрга келиши билан ваъдасини уну-
тарди...
Oyina.uz kutubxonasi


28
Композитор Ян Френкель куй-ºўшиº-
ларни ºайта ишлашга – аранжировка 
ºилишга жуда уста эди. У ºайта ишлаган бир 
ºатор Шарº халºларининг сара ºўшиºлари 
биринчи бор ёзувчиларнинг Хал
º
аро анжу-
манида Ботир ва Луиза ижросида янгради. 
Икки ºитъа адиблари бу ёш талантларни 
узоº олºишладилар. ²атто ³индистонлик 
адиблар Ботир Зокиров ижросига маш³ур 
³инд санъаткорлари билан тенглаштириб 
ба³о бердилар. Айрим чет эллик журналист-
лар улардан интервьюлар олди. Шунда Луиза 
ижро этган индонезияча ºўшиºни эшитган 
индонезиялик кекса адиблардан бири улар-
ни саволга тутди:
– Жуда хурсанд бўлдик. Ра³мат сизлар-
га. Айтинглар-чи, ºўшиº сўзларининг маз-
мунига тушунасизларми?
– Йўº.
– Унда сўзларнинг маъносига тушуниб, 
ке йин куйлаш керак. Мана, масалан, сиз, – 
деди адиб Луизага юзланиб. – Са³нада – 
ºайиºда ºўшиº айта туриб ³аракатларингиз 
билан чол ¾учи йигитга севги из³ор ºиласиз. 
Афсуски, ºўшиº севги ³аºида эмас, бу индо-
незиялик оналар «алла»си-ку!
Ака-сингил хижолат тортиб, гуно³ кор-
лардай бир-бирига ºараб олишди. Адибдан 
узр сўрашди. Лекин бу воºеа уларга бир 
умр лик сабоº бўлди...
Москвада ўтказилган ³афталикда эса 
маш³ур араб композитори Фарид ал-
Атрошнинг (Ян Френкель ºайта ишлаган) 
«Араб тангоси» ºўши¾и биринчи марта янг-
Oyina.uz kutubxonasi


29
ради. Янгради-ю, чаºмоº янгли¾ Ботир Зо-
киров номини ºўшиºсеварлар ºалбига олиб 
кирди. Бу кутилмаган катта омад, шу³рат ва 
келажакка ишонч эди. Кейинчалик бу ºўшиº 
хонанда репертуарининг муºаддимаси бўлиб 
ºолди. Концертларда, гастролларда агар шу 
ºўшиº янграмаса, томошабинлар бараварига: 
«Араб тангоси!; Араб тангоси!» деб ºатъий 
талаб ºилишарди. Мазкур ºўшиº номи билан 
минглаб нусхаларда унинг пластинкалари чоп 
этилди. ªўшиº унга оламшумул шу³рат кел-
тирди...
Москвадан 
ºайтгач, 
оркестр 
бади-
ий ра³бари ва дирижёри Альберт Малахов 
тўсатдан вафот этди. Эстрада санъати жон-
куярининг беваºт ўлими Ботирни ºаттиº 
ºай¾уга солди. Оркестрга бадиий ра³барлик 
ºилиш унинг зиммасига юкланди. Бу эса ун-
дан тинимсиз изланишни, яна ³ам тер тўкиб 
ме³нат ºилишни талаб этарди.
– Ботир чарчаш нималигини билмай, доимо 
ишлашни яхши кўрарди, – деб хотирлайди 
композитор Энмарк Соли³ов. – У ме³нат 
ºилган сари ро³атланарди, ил³омланарди. 
Бошлаган ³ар ºандай ишини поёнига етказ-
магунча тинмасди. У ºисºа ваºт ичида оркестр 
шу³ратини собиº Иттифоººа олиб чиºди. 
Москва, 
Санкт-Петербург 
ша ³арларига 
устма-уст гастролларга борди. Нур бор жой-
да соя бўлганидек, ўзимизда оркестр душ-
манлари пайдо бўлди. Улар турли ба³оналар 
билан оркестр фаолиятини ерга уришга кўп 
бор уриндилар. Маданият вазирлигининг 
ўша пайтдаги собиº ра³барлари уни бўлар-
Oyina.uz kutubxonasi


30
бўлмасга ташкилотларга югуртиравериб ово-
ра ºилишди. Чунки Ботир санъатни тушун-
майдиган «ра³барлар»га бўйин эгишни ёмон 
кўрарди. Ундайларни «санъат чиновниги» деб 
атарди. ²еч ºачон уларга ялинмасди. Бу чек-
сиз ўйинларнинг ³аммаси унинг со¾лигига 
ёмон таъсир ºилди. Оºибатда касаллик уни 
жарро³лик столига ётºизди...
Са³рога илк бора чиººан йўловчига 
³амиша ºийин. Са³рога чиººан кимса азоб-
уºубатлар билан ё йўл очади, ё ³удудсиз 
са³ро ºўйнида ном-нишонсиз йитиб кетади. 
Ботир Зокиров ³ам ўтган асрнинг 60-йил-
ларида бечора йўловчининг а³волига ту-
шиб ºолди. Бир томондан санъатдан йироº 
¾айир ли кимсалар йўлини тўсиб, ¾ашига тег-
са, иккинчи томондан ўпка хасталиги ³аде-
ганда хуруж ºилавериб, унинг тинка-ма-
дорини ºуритарди. Лекин у касалга таслим 
бўлишни истамади. Ажал билан олишгандек 
касаллик билан умрининг охиригача кураш-
ди. Шу боис го³ Москва касалхоналарида, 
го³ ªрим санаторийларида тез-тез ётиб да-
воланишга мажбур эди. Даволаниш баъзан 
ойлаб, баъзан йиллаб чўзиларди. Бундай 
пайтларда у кўпроº картиналар чизиш би-
лан маш¾ул бўларди. Унинг ўша даврларда 
чизган «Москва манзаралари», «ªрим ман-
заралари» деб номланган туркум асарларини 
кўрсангиз, ³аётга ташна изтиробли ºалбнинг 
бетакрор рангларидан завºланасиз.
Ботир Зокиров ºўшиºда сўз, о³анг танла-
ганидек, картинада о³ори тўкилмаган ранг-
ларни топарди. Хасталик азобини тортиб 
Oyina.uz kutubxonasi


31
юрган кезларида чизган турли картиналари-
да кўпроº ºора бўёº ажралиб туради. Ле-
кин у ºора бўёºни тушкунлик аломати эмас, 
балки ³аётга му³аббат тарзида талºин этади. 
Масалан, бир картинасида ºалин дарахтзор 
оралаб кетаётган кишини тасвирлайди. Да-
рахтлар ºора, одам ºора. Лекин олис уфºда 
яшил, ºиз¾иш ранглар ºоришмаси кўзга таш-
ланади. Ўша йилт этган ёру¾ ранглар зулмат 
ичидаги одамни ўзига чорлаяпти...
У Кремль касалхонасида ётганида ўша 
пайтда Москвада яшаган таниºли ўзбек 
композитори Икром Акбаров билан яºиндан 
танишди. Бу танишув Ботир Зокиров ижо-
дида ўзига хос бетакрор ёрºин са³ифалар 
очди. Бу са³ифалардан икки санъаткорнинг 
ўзбек эстрадасига асос солган ўлмас миллий 
ºўшиºлари абадий ўрин олди.
– Ботиржон, бир йўла тузалиб олинг. 
Кейин бафуржа ишлаймиз. ²озир жуда 
ºийналяпсиз, – деди бир куни Икром ака иш 
жараёнида Ботирнинг тоби ºочиб ºолганини 
кўриб.
– Бу лаънати касал ³еч ºачон тузалмайди. 
Бу касал менга канадай ёпишиб олган. Мен 
эса куйлашим шарт. Сиз мени ўйламасдан 
янги куйларни ёзаверинг. Ваºтни бой бер-
маслигимиз керак, Икром ака, – деди у 
о¾риº бироз босилгач.
– Мен врач сифатида ºаттиº талаб ºила-
ман ки, олдин со¾лиº, кейин ºўшиº! – деди 
унинг оºариб кетган ранг-рўйини кўрган 
Икром аканинг турмуш ўрто¾и Нина Сер-
геевна.
Oyina.uz kutubxonasi


32
– Вой, онажоним-ей, со¾ одам ºандай 
ºилиб ºўшиº айтади? – деди Ботир одатда-
гидай ³азил ºилиб. Сўнг «Бир куни Афан-
ди...» дея гапини латифага улаб юборди. Бир 
зумда Икром ака ³ам, Нина Сергеевна ³ам 
унинг касаллигини унутишди. Завº-шавººа 
тўлиб латифагўйлик ºилаётган Ботирни 
кўрган киши сира бемор деб ўйламасди. У 
шундай пайтда ³аºиºий ºизиºчиларга ўхшаб 
кетарди.
У нафаºат ўзини, балки бошºаларни 
³ам касали ³аºида ўйлашга, гапиришга йўл 
ºўймасди. Концертларини ³аяжонланиб 
тинглайдиган минглаб ºўшиº мухлислари-
нинг кўпчилиги унинг тузалмас хасталигидан 
бехабар эди. Ботир касалликни яхши ºўшиº, 
самимий кулги ва кучли ирода билан енгар-
ди. У учун ºўшиº мал³ам эди, дори эди...
Бир гал Россиянинг Томск ша³рига га-
стролга борганида концертдан сўнг бир 
гуру³ томошабинлар уни саволга тутди. Улар 
орасида бир шошºалоº: «Ўпкангизнинг ярми 
йўºми?» деб сўраган эди. Бу савол унинг су-
як-суякларигача зирºиратиб юборганди. Эй, 
одамзод! ªўшиºни тинглаб тинчгина кета-
вер. Саволинг нимаси? Шу-шу, томошабин-
ларга рўбарў келишдан чўчийди. Чўчийди 
эмас, уларнинг ноўрин саволларига жавоб 
беришга юраги бардош беролмайди. У каса-
лини достон ºилишни истамасди.
1961 йил уни биринчи марта операция 
столига ётºизишди. У ўша кунларни кун-
далигига шундай ºайд этган: «Операциядан 
кейинги тўртинчи кун. Яхши ва ёмон. Ёмон 
ва яхши. Ширин ва аччиº. Азоб ва ёºимли... 
Oyina.uz kutubxonasi


33
Доимо хонам тўла дўстлар. Яхши! «Албат-
та, ³али ³аммаси яхши бўлади, албатта!» 
дея билдирилаётган самимий тилаклар. Асло 
тоºат ºилиб бўлмайдиган о¾риºлар хуруж 
ºилганда эса, илк бор са³нага чиººан кунни 
хотирлаш кўнгилга таскин-тасалли беради».
У ºанчалик уринмасин, са³нага илк бора 
чиºиб ºўшиº айтган кунини эслолмайди. 
Эсида фаºат Кўкча дарвозасидаги ³овли-
си, олма, ўрик, ноклар ¾арº пишган палла. У 
чорпояда юлдуз тўла осмонга ³айрат билан 
термулиб ётибди. Кеча ойдин. Юлдузларга 
термулган сари юраги ³апºиради, вужуди-
да нималардир тўлºин уради. Унга тинчлик 
бермаётган, ярим тунда уйºусини ў¾ирлаб, 
юлдузларга ошно ºилиб се³рлаган нарса 
нима бўлдийкин? Лекин тилига келмаётган, 
номини тополмаётган ўша покиза туй¾улари, 
юрагини ºинидан чиºармоºчи бўлаётган 
жўшºин ³ис-³аяжонлари ўз-ўзидан бў¾зига 
ºуюлиб келаверади... келаверади... келаве-
ради... Аста-секин лаблари ºимирлай бош-
лайди. Юлдузлар ³ам гўё унинг ºалбини 
тушунгандек, сен куйлашинг керак, ºўшиº 
айтишинг керак, деяётгандек туюлади. Сўнг 
юлдузлар билан ºўшиº бир-бирига ºўшилиб 
кетади. Айниºса, теппасида чараºлаб турган 
бир юлдуз уни гўё ўзига чорлаётгандай эди. 
У ³ам ўша чаро¾он юлдуздан кўзларини уз-
масди. Бу унинг юлдузи эди.
ªани менинг юлдузим? ªани менинг 
ºўши¾им?
У кўп марта адашди, ºийналди, излан-
ди, йўлидаги тўсиºларни енгиб, ºайта-
ºайта куйлади, охири ўз ºўши¾ини топди. 
3 – А. Жўраев
Oyina.uz kutubxonasi


34
Лекин ºанчалик куйиб-ёнмасин, кўзлари 
тўрт бўлиб ахтармасин, ³али-³ануз бахт 
юлдузини учратгани йўº. Тў¾ри, бир сафар 
Москвада концерт бераётганида уни зал-
да томошабинлар орасида тасодифан кўриб 
ºолди. Ўшанда гастролнинг охирги концерти 
эди. Кўриб ºолди-ю, ўзини са³нада бир зум 
йўºотди. Унинг кўзларига юлдуздан бўлак 
³еч ким, ³еч нарса кўринмасди. Юлдуз бўлса 
залнинг бешинчи ºаторида ўтириб, сочлари 
елкаларида паришон, ўзини батамом унут-
ган, фаºат хонанданинг мунгли ºалб фарёди-
ни тингларди. Овоз се³рига ¾арº бўлган эди... 
Хонанда эса ундан кўзларини узмай, фаºат у 
учунгина ёниб куйларди:

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish