Сифат режаси -
маълум лойиҳа, жараён ёки шартномани қачон, ким томондан ва қандай қилиб амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжат
Олий таълимда сифатни таъминлаш -
ўрнатилган меъёрлар асосида таълим сифатини таъминлаш (стандартларга мос равишда), талабларнинг кафолатланган равишда бажарилиши
Ташкилий тизим -
ходимлар ўртасида мажбурият, ваколат ва ўзаро муносабатларнинг тақсимланишидир
Талабни стандартлаштириш -
таълим фаолиятига ягона талабларни ўрнатиш, бир турдаги таълим муассасаларида таълим мазмунини бир меъёрга келтиришдир
Олий таълим сифати нормалари (меъёрлари) -
жамиятнинг тегишли талабларига шахснинг талабларига мос келувчи аниқланган, тан олинган ва ҳужжатлар асосида тасдиқланган олий таълимининг сифати мезонларидир
Таълим соҳасида стандартлаштириш тамойиллари
мақсадга мувофиқлилик, оптималлик, йўналтирилганлик, мақсадга мувофиқлилик
Бошқариш -
аниқ қўйилган мақсад ва вазифаларнинг бажаришга йўналтирилган фаолиятидир
Олий таълим сифати -
олий таълим мутахассисларини давлат, жамият, шахс талабларига баланслашган ҳолда, зарурий мақсадлар, меъёрлар ва талабларга мос равишда тайёрлаш тушунилади
Менежмент - ...
муассаса ва ташкилотларни мувофиқлаштирилган ҳолда раҳбарлик қилиш ва бошқариш фаолиятидир.
Ўлчов жараёнида тизимли ёки доимий бузилиш, хатоликка йўл қўйиш натижасида, масалан кутилган натижа ва ҳақиқий ҳолат бир-биридан фарқ қилади-
Чалкашлик (bias)
Муайян ташкилотлар, ишчи гуруҳлар томонидан ҳамкорликда келишилган стандартлар
Стандарт келишув
Турдош ОТМларнинг ўз муассасида ва ҳамкор таълим муассасада баҳолаш, таққослаш, солиштириш орқали мезонларни стандартлаш, сифатни янада ошириш учун ўтказиладиган жараён.
Бенчмаркинг
Орган, объект ёки оператив гуруҳ ёки алоҳида шахсни эътироф этиш, қобилиятини, холислигини, ваколатларини сертификатлаш-
Аккредитация
Бир хил шартлар остида намуналарни икки марта ўрганиб чиқиш. Бу жараённинг бир неча турлари мавжуд ва улар натижаларнинг аниқ бўлиши мақсадида ўтказилади.
Дубликат таҳлил
Текширув натижаларини таҳлил қилишда қўлланилувчи статистик кўрсаткичлар ва сифатни баҳолашга мўлжалланган мезонлар
Маьлумотлар сифати индикаторлари
Сифатни мониторинг қилишда фойдаланиладиган сўровнома, инструмент ёки анкета-
Сифат воситаси
Ташкилот томонидан меъёрий ҳужжатларнинг ва маълумотларнинг хавфсиз ва сақланишига, талаблар асосида қабул қилинганига ишонч ҳосил қилувчи сиёсатнинг ишлаб чиқилганлиги (масалан архив)-
Ҳужжат назорати
Ташкилотнинг тузилиши жиҳатидан сифат тизимини баён этувчи расмий ҳужжат: бошқарув ва ходимларни функционал вазифалари, ваколатлари ва барча фаолиятни амалга ошириш ҳамда баҳолаш ўтказиш босқичларини, сифатга эришиш жараёнларини, ресурсларни тасвирлаган ҳужжат-
Сифат бошқаруви режаси (QMP)
Сифат назорати бу....
Ўз ичига режалаштириш, бажариш, баҳолаш, ҳисобот бериш ва сифатни такомиллаштириш, кутилган натижага эришганликка ишонч ҳосил қилиш фаолиятининг яхлит тизимини олган жараён
Бугунги кунда ОТМларнинг рейтингини аниқлаш борасида нечта ТОП Шанхай рейтингни аниқлаш тизими мавжуд.
*500 та
Таълимнинг асосий мақсади-
Рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш ва рақобатбардош хизмат кўрсатишни таъминлаш
Сифатни бошқариш -
*“буюртмачи”ни рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш ва рақобатбардош таълим хизмати кўрсатишини англатади.
Э.М.Коротков фикрига кўра, таълимнинг сифати - бу
мутахассиснинг касбий фаолиятни иқтисодиётнинг ҳозирги талабларига мувофиқ самарали амалга оширишга қодирлигини белгиловчи профессионал онг тавсифлари мажмуидир.
Британиянинг Quacquarelli Symonds(QS) бўйича дунёнинг энг зўр ТОП 200 та университетлари рейтинги нечта кўрсаткичларни баҳолаш натижасида тузилади?
*6 та
Times Higher Education томонидан аниқланадиган бутун дунё бўйича энг зўр университетлар рейтинги 13 та алоҳида кўрсаткичлардан ташкил топиб, ушбу кўрсаткичлар нечта та категорияга бўлинади?
А.Мэддисон томонидан олиб борилган тадқиқотларда шу нарса аниқланганки, таълимга ажратилган маблағлар 1%га ортса бу ўз навбатида мамлакат ЯИМнинг *0,35%га ортишига олиб келади.
Баъзи бир баҳолашларнинг кўрсатишича, ривожланган мамлакатларда таълим давомийлигининг 1 йилга ортиши ЯИМнинг неча фоизга ортишига олиб келади?
*5-15%га
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, олий маълумотлилар орасида инсон капиталининг йилига 1%га ортиши аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўртача неча фоизга ўсишини таъминлайди?
*5,9%
Ҳозирги кунда республикамиздаги нечта ОТМлар ISO 9000 халқаро стандартлар серияси норма талабларига биноан сертификацияланган
*йўқ
Замонавий педагогик луғат таълим сифатини шундай изоҳлайди “...
Турлича таълим жараёни қатнашчиларининг таълим муассасаси томонидан кўрсатилаётган таълим хизматларидан қониққанлик даражаси...”
Жаҳондаги мавжуд сифатни баҳолаш тизимини шартли равишда нечта моделга ажратиш мумкин?
*2 моделга
Таълимдаги инновацияларни нечта гуруҳга бўлиш мумкин?
*2 та
Қайси мамлакатларда сифатни баҳолашнинг асосий мақсади таълим жараёнини такомиллаштириш ҳисобланади?
*Франция, Буюкбритания, Нидерландия ва скандинавия мамлакатларида
Қайси мамлакатларда сифатни баҳолашнинг асосий мақсади дастурларни халқаро тан олишга эришиш ҳисобланади?
*Германияда
Қайси мамлакатларда сифатни баҳолашнинг асосий мақсади аккредитацион мақомни белгилаш ҳисобланади?
*Шарқий Европа давлатлари, ш.ж. Россия
«Сифат учун тўлашмайди» деган машҳур афоризмни ким яратган?
*Ф.Кросби
Do'stlaringiz bilan baham: |