Натижаларни қайта ишлаш ва баҳолаш.
1.“Болани қабул қилиш-рад этиш” 3,5,6,8,10,12,14,15,16,18,20,23,
24,26,27,29,37,38,39,40,42,43,44,45,46,47,49,51,52,53,55,56,60.
2.«Кооперация»: 21,25,31,33,34,35,36
3.«Симбиоз»: 1,4,7,28,32,41,58.
4.«Назорат»: 2,19,30,48,50,57,59.
5.«Боланинг муваффақиятсизликларига муносабат»: 9,11,13,17,22,54,61.
«Ҳа» жавоб учун -1балл “Йўқ” -0 балл
I. “Болани қабул қилиш – рад этиш” шкаласи бўйича юқори баллар яъни 24 дан 33 гача бўлган баллар болага нисбатан ёрқин намоён бўлувчи ижобий муносабат мавжудлигини кўрсатади. Бу ҳолда катталар болани қандай бўлса шундайлигича қабул қилади, унинг индивидуаллигини тан олади ва ҳурмат қилади, унинг қизиқишларини режаларини қўллаб қувватлайди, бола билан кўп вақтни ўтказади ва бу ҳақида афсус чекмайди.
Ушбу шкала бўйича паст баллар -0 дан 8 гача катталар болага нисбатан фақат салбий ҳис-туйғуларни ғазаб таъсирланиш ачиниш ҳатто баъзида нафратни бошдан кечиришларини билдиради. Бунда катталар болани омадсиз деб ҳисоблайдилар. Унинг келажагига ишонмайдилар, қобилиятларини паст баҳолайдилар. Бундай мойилликка эга бўлганлар яхши педагог бўла олмайдилар.
II. “Кооперация” шкаласи бўйича юқори баллар 7-8 балл катталар болани қизиқтирадиган нарсаларига катта қизиқиш билан муносабатда бўлишларини бола қобилиятларини юқори баҳолашларини боланинг ташаббуси ва мустақиллигини рағбатлантиришлари бола билан танглик муносабатларида бўлишлари белгиси ҳисобланади.
Ушбу шкала бўйича паст баллар 1-2 балл катталар бола билан муносабатда ўзларини уларга қарма-қарши қўйишларини ва улар яхши педагог ролига даъвогар бўлолмаслигини билдиради.
III “Симбиоз” шкаласи бўйича юқори баллар 6-7 балларга эга бўлган текширилувчиларнинг ўзлари билан бола ўртасида психологик дистанция ўрнатмасликлари бола иложи борича яқин бўлишга интилишлари боланинг асосан онгли эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилишлари уларда бўлиш мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга уринишлари тўғри хулоса чиқариш учун асос бўлади.
Ушбу шкала бўйича паст баллар 1-2 аксинча катталар ўзлари билан фарзандлари ўртасида кескин психологик дистанция ўрнатишлари улар тўғрисида унчалик ғамхўрлик қилмаслик белгиси бўлиб ҳисобланади. Бундай текширилувчилардан яхши ўқитувчи ва тарбиячилар чиқмайди.
IV. “Назорат” шкаласи бўйича тўпланган юқори баллар -6-7баллар бундай текширилувчилар болага нисбатан кучли авторитар муносабатда эканликларидан уларни сўзсиз ўзларига итоат этишларини талаб қилишлари қатъий интизомни сақлашларидан дарак беради. Катталар бунда болага ўз ҳоҳиш иродасини сингдиришга ҳаракат қиладилар. Улар ҳар доим ҳам бола учун тарбиячи сифатида фойда келтиравермайди.
Ушбу шкала бўйича паст баллар 1-2балл аксинча катталар томонидан боланинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш бутунлай мавжуд эмаслигини билдиради. Бу эса боланинг таълим-тарбияси учун яхши бўлмаслиги мумкин. Ушбу шкала бўйича катталанинг педагогик қобилиятларини баҳолашнинг энг яхши варианти-ўртача баллар -3дан 5гача бўлган баллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |